Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


VI - БОБ. ЗАМОНАВИЙ МЕНЕЖЕР



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   155
Bog'liq
Менежмент

VI - БОБ. ЗАМОНАВИЙ МЕНЕЖЕР 
 
6-бобда қуйидагилар кўриб чиқилади: менежер, менежерларнинг 
даражалари; менежерлар томонидан бажариладиган вазифалар; менежернинг 
олдига қўйиладиган талаблар; менежернинг касбий маҳорати ва 
ташкилотчилик қобилияти, етакчилиги; менежернинг услуби ва имиджи; 
менежернинг ишга доир этикаси ва этикети. 
 
6.1 Менежер: тушунчаси, шахсий ва ишга доир сифатлари
вазифалари
Менежер – бошқарув фаолияти билан шуғулланувчи ва бозор 
шароитларида фаолият юритувчи ташкилот фаолиятининг маълум турлари 
бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатларига эга бўлган кишидир. 
Менежерлар ташкилотда турли ўринларни эгаллайдилар (директор, гуруҳ 
раҳбари, ишларнинг маълум турлари ташкилотчиси, бошлиқ, мудир ва ҳ.к.), 
турли масалаларни ҳал қиладилар ва вазифаларни бажарадилар. 
Ташкилот менежерсиз фаолият юрита олмайди, чунки улар қуйидаги 
вазифаларни бажаради: 
-
ташкилотдаги 
алоҳида 
операциялар 
ўртасидаги 
алоқаларни 
ўрнатадилар; 
-
ташкилот томонидан ўзининг асосий вазифаси бажарилишини 
таъминлайдилар; 
-
ташкилот ѐки бўлинма жамоасига раҳбарлик қиладилар; 
-
обрўси, юқори касбий маҳорати ва ижобий ҳиссиѐтларидан 
фойдаланган ҳолда қўл остидагиларни бошқаришга қодир етакчи ролида 
бўладилар; 
-
ташкилот фаолиятининг стратегиясини ишлаб чиқадилар; 
-
ташкилот фаолиятининг натижалари учун масъулдирлар; 
-
ташкилотга 
тегишли 
бўлган 
шахслар 
ѐки 
идораларнинг 
манфаатларини таъминлайдилар; 


220 
-
ташкилотнинг ташқи муҳит(ҳокимият, ҳамкорлар ва ҳ.к.) билан 
алоқаси бўйича асосий ролни бажарадилар; 
-
жамоани ташкил этадилар ва унинг ривожланишини керакли йўлга 
қўядилар ҳамда юқори ахлоқий сифатларга эга бўлган ҳолда, жамоа 
аъзоларига тўғри йўл кўрсатадилар; 
-
ҳозирги шароитда фаннинг ролини тушунувчи, у ѐки бу кашфиѐт ѐки 
“ноу-хау” ни баҳолашни билувчи ва уларнинг дарҳол ишлаб чиқариш 
(тижорат)га татбиқ этувчи инноватор ролида бўладилар; 
-
янги ғоя ишлаб чиқадилар, ундаги кучли ва заиф томонларини топиб, 
муаммонинг моҳиятини тушунишга билишга интиладилар; 
-
бажарилган ишларни таҳлил қиладилар, баҳолайдилар, ишларининг 
ҳолатини яхшилаш бўйича тадбирларни белгилайдилар ва амалга 
оширадилар; 
-
ташкилотни турли тадбирларда намоѐн қиладилар. 
Менежернинг вазифаси ва улар амалга ошираѐтган вазиятлар турли 
тумандир, шунга қарамасдан учта асосийларни ажратиш мумкин. 
Биринчидан, менежер ташкилотнинг асосий вазифаларини белгилайди, 
ресурсларни тақсимлаш масалаларини ҳал қилади, жорий тузатишлар 
киритишни амалга оширади, бунда у қабул қилинган қарорнинг оқибатлари 
учун масъул ҳисобланади. Шунинг учун менежер нафақат қарорнинг энг 
қулай йўлини танлаши, балки ўзи раҳбарлик қилаѐтган жамоани маълум 
йўналишга олиб боришга жазм қилиши керак. 
Иккинчидан, менежер ички ва ташқи муҳит ҳақидаги ахборотларни 
тўплайди, уларни тарқатади ва ниҳоят ташкилотнинг мақсадларини 
тушунтириб беради. Менежер ишининг натижаси унинг қанча ахборотга эга 
бўлишига боғлиқдир. 
Учинчидан, менежер ташкилотнинг ичидаги ва ташқарисидаги 
муносабатларни шакллантирувчи, ташкилот аъзоларини мақсадларга 
эришишга 
ундовчи, 
уларнинг 
ҳаракатларини 
мувофиқлаштирувчи, 


221 
ташкилотнинг вакили сифатида ҳаракат қилувчи раҳбар сифатида бўлади. У 
ходимлари орқасидан боришга тайѐр бўлган киши бўлиши лозим. 
Менежерларнинг ташкилотдаги ўрнига, улар томонидан ҳал 
қилинадиган вазифаларга кўра ушбу вазифалар уларга кўпроқ ѐки камроқ 
даражада мос бўлиши мумкин. Аммо ҳар бир менежер албатта қарор қабул 
қилади, ахборотлар билан ишлайди ва ташкилот(бўлинма)нинг раҳбари 
саналади. 
Менежерларни анъанавий равишда учта даражага: қўйи, ўрта, юқорига 
бўладилар (6.1.1- расм) ажратадилар. 
Юқори даражадаги
менежерлари
Ўртача даражадаги
менежерлар
Қуйи даражадаги
менежерлар

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish