5.8.1-расм. Бошқарувга харажатларни таснифлаш чизмаси
Бунинг устига молиявий ресурсларнинг чекланганлиги шароитида
бошқарувга харажатларни тежаш муҳим аҳамиятга эга, у хусусан
бошқарувнинг тегишли шакл ва усулларидан фойдаланишни тақозо этади.
Бошқарувнинг
иқтисодий
самарадорлигини
белгилаш
учун
кўрсаткичларни ҳисоблашнинг иккита асосий харажатли ва ресурсли
усуллардан фойдаланиш мумкин.
Биринчи усул ва шунга кўра, бошқарувнинг иқтисодий самарадорлигини
таърифловчи кўрсаткич харажатли деб аталади. У корхона фаолияти умумий
ѐки якуний иқтисодий натижаларнинг бошқарувга йиғма харажатларга
нисбатига суянади
П
Эм =
Ру
бу ерда: Эм – менежментнинг иқтисодий самарадорлиги;
Ру – бошқарув харажатлари;
П – корхона томонидан олинган якуний иқтисодий натижа. Унинг
сифатида фаолиятнинг у ѐки бу умумий кўрсаткичи (даромадлар, фойда,
ишлаб чиқаришнинг ҳажми, товар айланиши ва ҳ к.)лардан фойдаланиш
мумкин.
Менежментнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг иккинчи
усули ресурсли, у корхонанинг умумий фаолияти ѐки якуний натижаси
ресурсларидан фойдаланиш миқдорига, масалан, маъмурий бошқарув
ходимлари сонига нисбатини акс эттиради:
П
Эм =
Ку
бу ерда Эм – менежментнинг иқтисодий самарадорлиги;
П – ушбу корхона томонидан олинган якуний иқтисодий натижа;
Ку – маъмурий бошқарув ходимлари сони (яна фақат бошқарув
ходимлари сонидан фойдаланиш мумкин).
210
Менежмент иқтисодий самарадорлигининг келтирилган кўрсаткичлари
статистик бўладилар.
Шуни таъкидлаш жоизки, агар менежмент самарадорлиги шаклларини
таҳлил қилишда унинг динамик жиҳати ҳисобга олинса, самарадорлик
кўрсаткичлари ишончлилиги ортади. Бу қуйидагилар билан изоҳланади.
Биринчидан, ижтимоий ва иқтисодий жараѐнларнинг таърифлари вақтда
ўзгаришсиз қолади. Иккинчидан, тадбирларнинг турли вариантлари натижа
ва харажатлар динамикасининг даврлари бўйича турли йўналишларга эга.
Учинчидан, хўжалик қарорлари вариантлари самарадорлигига жиддий таъсир
кўрсатувчи
вақтли
силжишлар
мавжуд.
Шунингдек
менежмент
самарадорлиги кўрсаткичларини икки ѐки ундан ортиқроқ давр учун
ўзгаришларни рўйхатга олиш ва солиштириш воситаси билан динамикада
кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Бунда менежментнинг “динамик”
самарадорлиги мавжуд бўлади.
Менежмент самарадорлиги динамик кўрсаткичи (Эмд)ни қуйидагича
тақдим этиш мумкин:
Ф
п
-Ф
б
Э
мд
=
С
уп
-С
уб
бу ерда; Ф
п
, Ф
б
- корхонанинг тегишли равишдаги ушбу ва базисли
йиллардаги якуний кўрсаткичлари (масалан, фойдаланинг);
-
Суп
, С
уб
– тегишли равишдаги ушбу ва базисли йилдаги бошқарувга
харажатлар;
-
Э
мд
коэффициэнти кўриб чиқилаѐтган давр ичида бошқарув
харажатлари 1 сўмга ўзгарганида якуний кўрсаткич(фойда) неча сўмга
ўзгаришини кўрсатади. У менежмент самарадорлиги динамикаси, ўсиш
суръатларини акс эттиради.
Менежмент иқтисодий самарадорлиги динамикаси яна икки ва ундан
ортиқ давр ичидаги бу кўрсаткичларнинг солиштирилишини ҳам
211
таърифлайди, менежмент самарадорлигини фоизларда акс эттирилган нисбий
ўзгариши кўрсаткичини беради:
( Э
2
-Э
1
) · 100
Э =
Э
2
бу ерда; Э ва Э
2
тегишли равишдаги базисли ва шу йилдаги корхонани
бошқаришнинг иқтисодий самарадорлиги.
Келтирилган динамик кўрсаткичларни яна ташкилот бошқаруви
тизимини тубдан ўзгартиришни амалга оширишда, бошқарув тизимларини
такомиллаштиришнинг турли вариантларини солиштиришда ҳисоблаб
чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Менежмент самарадорлигининг кўриб чиқилган кўрсаткичлари
бошқарув
тизимини
фаолият
юритиши
даражасини
баҳолашда
умумлаштирувчи эмас, балки хусусий бўлади. Агар уларни бошқарув
аппарати сони ўсиши ҳисобига ѐмонлашиши муаммолари даражасини
пасайиши билан бирга борса, унда бу ташкилот фаолиятининг самарадорлиги
ортиши, демак у бошқаришнинг самарадорлигини ошишидан дарак беради.
Бошқарувга харажатларни нисбатан пасайиши эса ҳамма вақт ҳам унинг
самарадорлигини ошишидан дарак бермайди. Пировардида ташкилот
бошқаруви самарадорлиги унинг фаолиятининг умумий ижтимоий
иқтисодий кўрсаткичлари, натижаларидан иборат бўлади.
Менежмент самарадорлигининг хусусий кўрсаткичлари ҳам уларнинг
ҳаракатларнинг
турли
йўналишлари
учун
ташкилот
бошқаруви
самарадорлиги тўлиқ бир маъноли баҳосини олишни қийинлаштиради.
Буларнинг барчаси маъқул интегралли кўрсаткични қидириб топиш
заруриатини келтириб чиқаради. Бундай кўрсаткич қуйидаги талабларга
жавоб бериши керак:
корхона хўжалик фаолиятининг якуний мақсадли натижаларини акс
эттириши;
бу натижаларга эришилганлик даражасини кўрсатиши;
212
корхона томонидан қўйилган мақсадларга эришишда бошқарув
харажатлари даражасини қайд этиши.
Бу талабларга менежмент иқтисодий самарадорлигининг интеграл ѐки
умумлаштирувчи кўрсаткичи Эu кўпроқ даражада жавоб беради, уни
қуйидагича тақдим этиш мумкин:
Эu= Н · С · Е,
бу ерда: С – меҳнат унумдорлиги;
Н – рентабеллик;
Е – бошқарув тизимининг иқтисодийлиги деб аталувчи бошқарув
самарадорлигининг хусусий (харажатли) кўрсаткичи (фойданинг бошқарув
тизимини ушлаб туришга харажатларга нисбати).
Менежмент иқтисодий самарадорлигининг ушбу интеграл кўрсаткичи
хўжалик фаолияти самарадорлигини бошқарув тизими иқтисодийлиги
даражаси билан тенглаштиради. Бошқарув тизими иқтисодийлиги даражаси
ошиши савдо самарадорлиги ўсишининг муҳим омилидир. Аммо бошқарув
тизимининг иқтисодийлиги ошиши ўзича унинг самарадорлиги даражаси
ҳақида батафсил жавоб бермайди ва самарадорлик даражаси пасайиши билан
бирга бориши ва аксинча бўлиши мумкин. Шунинг учун менежмент
самарадорлигининг таклиф қилинаѐтган интеграл кўрсаткичи корхона
фаолиятининг самарадорлиги ва бошқарув тизими иқтисодийлиги
кўрсаткичларининг самараси бўлади.
Шундай қилиб, интеграл кўрсаткич, хусусийдан фарқли равишда
ташкилот томонидан қўлланилган ва истеъмол қилинган бир неча муҳим
ресурслардан фойдаланишнинг самарадорлигини таърифлайди. Шунинг учун
у бошқарув самарадорлиги кўрсаткичлари тизими доирасида етакчи ўринни
эгаллайди.
Шунга қарамай, интеграл кўрсаткичдан фойдаланиш, у қанчалик
комплексли бўлмасин, менежмент самарадорлиги каби бундай кўп қиррали
213
ҳодисанинг барча томонларини акс эттиришга қодир эмас. Шунинг
муносабат билан интеграл кўрсаткич аввалроқ кўриб чиқилган хусусий
кўрсаткичлар билан тўлдирилишни тақозо қилади.
Бундан ташқари, корхонани бошқариш тизими фаолият юритишини
объектив баҳолаш кўрсатиб ўтилганлар билан бир қаторда, уни таърифловчи
бошқа кўрсаткичлардан ҳам фойдаланишни тақозо қилади, булар:
Маъмурий – бошқарув ходимларининг умумий сонидаги салмоғи;
Бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга харажатларнинг иш ҳақи
умумий фондидаги салмоғи;
бошқарув аппаратининг битта ходимга ҳисоблаб чиқилган фойда
(даромад);
1млн. сўмлик ишлаб чиқарилган маҳсулотга ҳисоблаб чиқилган
бошқарув харажатлари
Менежмент самарадорлигини аниқ кўрсаткичлар ва бошқарув
тизимининг санаб ўтилган таърифлари ҳақиқий ўзаро алоқасини баҳолаш
бошқарув тизимига ташхис қўйиш, унинг салоҳиятли имкониятларини очиш
ва такомиллаштириш йўлларини белгилашга имкон беради.
Бошқарув самарадорлигини таърифловчи кўрсаткичларни меъѐрий, соҳа
бўйича энг юқори ва ўртача кўрсаткичлар билан солиштиришни амалга
ошириш ҳам мақсадга мувофиқдир. Бунда кўрсатилган кўрсаткичларни
ўхшаш иқтисодий ва табиий – иқлимий шароитларда турган ташкилотлар
бўйича солиштириш керак. Қолган ҳолларда кўрсаткичларга тегишли
омилларни ҳисобга олиш билан тузатишлар киритишни амалга ошириш
керак. Бундан ташқари, бир неча вақтли даврлар учун, шу жумладан
бошқарув тизимида тубдан ўзгаришларни амалга ошириш, бошқарув
тизимининг турли вариантларини солиштиришда бошқарув самарадорлиги
кўрсаткичларини солиштириш мумкин.
Бошқарув самарадорлигини баҳолаш учун ташкилот фаолиятининг
эришган ютуқлари ҳамда уни бошқарув тизимини режалаштирилган, яъни
214
қўйилган мақсадлар билан солиштириш ғоятда истиқболли бўлади. Бу ҳолда
бошқарув самарадорлигини бошқарув тизими олдига қўйилган мақсадлар
(режа, дастур)га эришганлик ѐки унга яқинлашганлик даражаси билан
миқдорий акс эттириш зарур. Бунда режа ва дастурлар жиддий ва илмий
асосланган бўлиши кўзда тутилади.
Бундай ѐндашувда бошқарув жараѐни натижавийлигини тартибга
солишнинг мақсадли кўрсаткичи(Д) ҳақиқий ва режалаштирилган
миқдорларини солиштириш орқали таърифлаш мумкин.
Д = Е
п
- Е
ф
бу ерда; Е
п
– бошқарув мақсадининг мувофиқ алгоритмга мос келувчи
режалаштирилган кўрсаткичи;
Е
ф
– бошқарув мақсади кўрсаткичининг ҳақиқий тизими томонидан
таъминланадиган ҳақиқий миқдори.
Бунда бошқарув тизимини фаолият юритиши самарадорлиги Еп- Еф
нинг фарқи қанчалик кам бўлса, шунчалик юқори бўлиши қабул қилинади.
Шунинг учун бошқарув самарадорлигини Е
р
ни Ғ дан Д гача бўлган баъзи
бир вазифаси билан таърифлаш мумкин:
Э
р
= F (Д) = F (Е
п
– Е
ф
).
Бунда бошқарувнинг мақсади функционал минимумга эга бўлишидан
иборатдир.
Ушбу ѐндашувнинг амалга оширилиши мақсад билан бир вақтда
бошқарувга харажатлар (ѐки фойдаланилган ресурслар ҳажми)ни қуйидагича
белгилашни кўзда тутади:
-
чегаравий ( энг кўп йўл қўйиладиган) ѐки
-
маълум (қайд этилган).
Шуни таъкидлаш жоизки, бошқарув самарадорлигини мақсадга эришиш
даражаси бўйича баҳолаш усули ўзида субъектив(мақсадни қўйиш) ва
объектив(ҳақиқий натижалар) солиштиришга эгадир.
215
Ушбу усулда мақсадга қандайдир берилган нарса каби қараш мумкин,
шунинг учун унга эришганлик даражаси мақсаднинг сифати(мазмуни)га
кўра, тезроқ бошқарувчи таъсирининг сифатини таърифлайди, у ҳам
бошқарув жараѐнининг натижаси бўлади. Бундай ѐндашувда яна услубий
характердаги қийинчиликлар ҳам бўлиши мумкин, чунки бошқарув
тизимларининг турлилиги сабабли мақсадларга эришиш мезонлари
вазифаларни ҳал қилиш турлари ва бошқарув даражаларига боғлиқдир. Яна
мақсадларнинг ўзларининг турли режали характерини ҳам ҳисобга олиш
зарур. Ушбу ѐндашувдан амалий фойдаланиш бошқарувнинг аниқ тизимлари
учун мақсадларга эришиш мезонлари ва кўрсаткичларининг тизимини ишлаб
чиқишни тақозо этади.
Айрим холларда бошқарув идоралари фаолияти самарадорлигини
баҳолашни маълум қарорлар ва тадбирларни амалга ошириш, ишлаб
чиқариш тизимини такомиллаштириш бўйича амалга ошириш ҳам мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Бунда самарадорликни ташкил этиш манбалари ва
механизми кўрсатиб ўтилган қарорлар ва тадбирларнинг мазмунига кўра
фарқланадилар.
Бошқарув самарадорлигининг келтирилган кўрсаткичларини
Do'stlaringiz bilan baham: |