165
Ижтимоий ва диний ташкилотлар нотижорат ташкилотлар ҳисобланади.
Улар фақат ўз мақсадига эришиш ва ушбу мақсадларга мувофиқ
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эгалар.
Жамғарма(фонд)
– аъзоликка эга бўлмаган нотижорат ташкилоти, у
фуқаролар ва (ѐки) юридик шахслар томонидан ихтиѐрий мулкий бадаллар
асосида
таъсис этилади ва ижтимоий, хайрия, маданий, таълим ѐки бошқа
ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайди.
Жамғармага унинг таъсисчилари(таъсисчиси) томонидан топширилган
мулк жамғарма мулки ҳисобланади. Таъсисчилар ўзлари томонидан ташкил
этилган жамғарма мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар, жамғарма эса
ўз таъсисчилари мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Муассаса
–мулк эгаси томонидан бошқарув, ижтимоий – маданий ѐки
бошқа нотижорат характердаги вазифаларни амалга ошириш учун ташкил
этилган ва у томонидан тўлиқ ѐки қисман
молиялаштириладиган
ташкилотдир.
Давлатга қарашли бошқа муассасаларнинг баъзи турлари ҳуқуқий
хусусиятлари қонун ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар томонидан белгилаб
берилади.
Юридик шахслар бирлашмалари
(ассоциациялар,
уюшмалар).
Тижорат
ташкилотлари
ўзларининг
тадбиркорлик
фаолиятларини
мувофиқлаштириш ҳамда умумий мулкий манфаатларини тақдим этиш ва
ҳимоялаш мақсадида ўзаро шартнома бўйича
нотижорат ташкилотлари
бўлган ассоциация ѐки уюшмалар кўринишидаги бирлашмаларни ташкил
этишлари мумкин. Бунда қандайдир вазифаларни биргаликда бажаришдаги
ташкилотлар мувофиқлашуви ва ўзаро ҳаракати мувофиқ ҳамда ташкилотлар
фаолияти тақсимланишини таъминлаши керак.
Ижтимоий ва бошқа тижорат ташкилотлар, шу
жумладан муассасалар,
ихтиѐрий равишда бу ташкилотларнинг нотижорат ассоциациялари билан
(уюшмалари) бирлашишлари мумкин.
166
Ассоциация (уюшма) аъзолари ўзларининг мустақилликлари ва юридик
шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар. Ассоциация аъзолари мажбуриятлари
бўйича ассоциациянинг таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган миқдор ва
тартибда субсидияли жавобгарликка эгалар.
Шуни таъкидлаш жоизки, ассоциация ва уюшмаларда, бошқа ташкилий
тузилмаларга
нисбатан, бирлашган иштирокчи ташкилотларнинг эркинлиги
ва ташаббуси чекланмайди, уларда иштирок этишдан аниқ фойда кўзда
тутилади, айрим ташкилотларнинг мустақиллиги хўжалик вазифаларини
бажаришдаги афзалликлари билан мувофиқ равишда бириктирилади.
Жорий вазифаларни амалга ошириш учун ассоциация ишчи идоралар ва
аппаратга эга бўлиши лозим, улар унга кирувчи
ташкилотларга нисбатан
юқорида турувчи ҳисобланмайдилар, балки ассоциация аъзолари томонидан
ўзига юклатилган вазифаларни бажарадилар.
Мамлакатимиз
жаҳон
ва
иқтисодиѐтида
содир
бўлаѐтган
ўзгаришларнинг таъсири остида ташкилотлар интеграциялашувининг янги
шакллари пайдо бўлмоқда, улар ташкилотлар рақобатбардошлигини
оширади ва уларни инқирозли ҳолатдан чиқишига кўмаклашади. Бундай
ташкилотлар – бирлашма мақсадлари, иштирокчилар ўртасидаги хўжалик
муносабатларининг
характери,
уларга
кирувчи
ташкилотларнинг
мустақиллиги даражасига кўра фарқланадилар. Уларга картеллар,
синдикатлар, пуллар,
трестлар, концернлар, концорциумлар ва саноат
холдинглари ҳамда молиявий гуруҳлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: