Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

Назорат саволлари 
1. Менежер ким ? 
2. Менежер қандай даражаларга ажратилади ? 
3. Қай даражадаги раҳбар иш вақтининг асосий қисмида оператив 
масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланиши керак? 


269 
4. Менежернинг касбий маҳорати нимадан иборат? 
5. Бошқарув усули нима? 
6. Раҳбарликнинг қандай асосий услублари мавжуд? 
7. Қандай омил менежер фаолият услубини кўпроқ даражада белгилаб 
беради? 
8. “Ташкилотчилик қобилияти” тушунчаси ўз ичига нималарни олади? 
9. Сизнинг фиқрингизча, ўзбек менежерининг қандай ижобий ва салбий 
сифатларини ажратиш мумкин? 
10. Менежернинг имиджи нима? 
11. Раҳбарнинг ишбилармонлик этикети ўз ичига нималарни олади? 
12. Ишбилармонлик этикаси нима? 
13. Ишбилармон кишининг костюми қандай талабларга жавоб бериши 
керак? 
14. Менежернинг нутқи қандай бўлиши керак? 
15. Ишга доир музокараларнинг асосий қоидалари нимадан иборат? 
16. Осиѐ ва Узоқ Шарқ давлатларидаги ишбилармонлик этикетининг 
хусусиятлари қандай? 


270 
VII-боб. БОШҚАРУВ МЕҲНАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 
7-бобда қуйидагилар кўриб чиқилади: бошқарув меҳнати, унинг 
моҳияти, хусусиятлари, турлари; бошқарув меҳнатини илмий ташкил этиш, 
БМИТҚнинг йўналишлари, меҳнатнинг мазмунини ўрганиш усуллари; 
раҳбарнинг ўзини ўзи бошқариши, ўзини ўзи бошқаришнинг вазифалари; 
менежер фаолиятини режалаштириш ва бошқариш қуроллари. 
 
7.1. Бошқарув меҳнати: таърифи, хусусиятлари, турлари 
 
Бошқарув меҳнати
- бу маъмурий бошқарув ходимлари томонидан 
бажариладиган операциялар ва ишлардир. Бошқарув меҳнати меҳнатни 
тақсимлаш ва кооперациялаш даврида ажратилади. 
Маъмурий бошқарув ходимларининг меҳнати йиғма ижтимоий 
меҳнатнинг ажралмас қисмидир. Демак, бошқарув тизимидаги меҳнат 
қанчалик самарали бўлса, йиғма меҳнатнинг натижалари ҳам шунчалик 
юқори. 
Аммо маъмурий бошқарув ходимлари, ишчилардан фарқли равишда, 
ўзлари бевосита меҳнат предметига таъсир кўрсатмайдилар, яъни ўзларининг 
қўллари билан (меҳнат воситаларидан фойдаланиш билан) моддий 
бойликларни ишлаб чиқармайдилар. Улар бевосита ишлаб чиқариш 
(тижорат) операцияларини бажариш билан банд бўлган одамларнинг 
самарали меҳнатлари учун керакли ташкилий-техник ва ижтимоий-
иқтисодий шарт-шароитлар яратадилар. Демак, бошқарув вазифалари 
бажарилиши қанчалик сифати бўлса, ишлаб чиқариш объекти шунчалик 
ишончли ва самарали фаолият юритади. Бошқарув меҳнати жараѐнида 
белгиланган ресурслар моддий, молиявий, меҳнат ресурслари – бинолар, 
иншоотлар, бошқарув аппарати ходимларининг меҳнат воситалари ва 
предмети, бошқарув тизими фаолиятини юритиш харажатлари, малакали 
мутахассислар 
ва 
ҳ.к.дан 
фойдаланилади. 
Улардан 
фойдаланиш 
самарадорлиги ҳам ишлаб чиқариш фаолиятининг якуний натижаларига 


271 
таъсир этади. Шундай қилиб, бошқарув меҳнати ижтимоий ишлаб чиқариш 
меҳнатининг турли-туманлигидир, чунки у йиғма маҳсулот ишлаб чиқарувчи 
ва бошқарув ходимлари фаолиятининг натижасидир. У ишчилар меҳнати 
сингари зарур. 
Бошқарув меҳнати ғоятда турли-туман, шу сабабли ушбу меҳнатнинг 
мазмунини таърифловчи операциялар ва тадбирларни аниқ таснифлаш, 
турларга ажратиш қийиндир. Шу билан бирга бошқарув операциялари 
доираси кенгаймоқда, операцияларнинг ўзлари эса бир томондан бошқарув 
усулларини уларни кўллаш соҳаларидаги ўзгаришлар оқибатида, бошқа 
томондан ахборотларни сақлаш, узатиш, жамлаб, ишлаб чиқишнинг янги 
техник воситаларидан фойдаланиш ўсиши муносабати билан турларини 
ўзгартирмоқдалар. Бошқарув меҳнати операциялари, тадбирлари мазмунига 
компьютер техникаси инқилобий ўзгаришлар киритмоқда, у тубдан янги 
ахборот технологияларини татбиқ этиш имконини бермоқда. Шунга 
қарамасдан бошқарув меҳнатнинг, ҳаммадан аввал, бошқарув қарорларини 
ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараѐнида энг характерли операцияларини 
ажратиш мумкин. Улар қуйидагилардан иборат: 
-
вазифани қўйиш; 
-
қўлда ва компьютердан фойдаланган ҳолда ахборотларни излаш; 
-
ахборотларни таҳлил қилиш; 
-
ахборотларни гуруҳларга ажратиш (қўлда ѐки компьютердан 
фойдаланиб билан); 
-
компьютерсиз оддий ҳисоблашлар; 
-
компьютерни қўллаш билан ҳисоб-китоблар; 
-
қарорларни тайѐрлаш; 
-
қарорларни якка ҳолда қабул қилиш; 
-
қарорларни жамоавий қабул қилиш; 
-
ҳужжатларни расмийлаштириш, хатларни тузиш ва ҳ.к. 


272 
Маъмурий – бошқарув ходимларининг йиғма маҳсулот предметига 
таъсир кўрсатиши ахборотлардан фойдаланиш ва уни ушбу объект ҳолатини 
қўйилган мақсадларга эришиш йўналишига ўзгартириш учун тегишли 
қарорларни ўзгартириш йўли билан амалга оширилади. Шунинг учун 
маъмурий–бошқарув ходимлари меҳнатининг асосий хусусияти предметнинг 
ахборотли характери ва уларнинг меҳнати жараѐни (ўзининг мазмуни ва 
натижалари бўйича)ни меҳнатнинг бошқа турларидан тубдан фарқланиши 
билан асосланган меҳнат маҳсулотидан иборат бўлади. 
Бошқарув меҳнатининг якуний маҳсулоти – объектга бошқарув 
таъсирларининг ўлчамларини белгилаб берувчи қарорлардир. Умуман 
хизматчилар меҳнатларининг натижалари улар томонидан чиқарилган 
фармойишлар ва ҳужжатларнинг сони бўйича эмас, балки уларнинг 
ташкилот ѐки ташкилот бўлинмасининг бутун жамоаси фаолиятига таъсири 
бўйича баҳоланади. Бундан, хизматчилар меҳнатини ташкил қилиш 
масалаларини ҳал этишга ғоятда муҳим ўзига хос талаб келиб чиқади-
таркибий ва ҳужжатий ортиқчаликларни аниқлаш ва бартараф қилиш, 
бошқарувнинг ташкилий шаклларини эҳтимол бўлган автоматлаштирилган 
тизимлардан фойдаланиш билан такомиллаштириш мақсадида ҳар хил 
меҳнат вазифаларини бажариш усуллари ва воситаларини олдиндан таҳлил 
қилиш. 
Бу жиҳатдан бошқарув соҳасидаги меҳнат илмий меҳнатга яқинроқ, 
кўпроқ уни эслатади. Аммо агар илм соҳасида асосан илмий ахборотлар 
билан ҳаракат қилинса, бошқарув меҳнати ўз орбитасига ҳисоб–статистик, 
илмий-техник, башоратли-таҳлилий, режавий, оператив ва иқтисодий 
ахборотларнинг бошқа турларини жалб этади. 
Бошқарув меҳнатининг бошқа хусусияти унинг ақлий ҳаракатларидир. У 
предмет ва меҳнат предметининг ахборотли характеридан келиб чиқади, 
шунга кўра маъмурий–бошқарув ходимлари қарорлар қабул қилиш одатда 
кўпроқ асабийлашадилар. 


273 
Бошқарувда, меҳнат фаолиятининг ҳар қандай бошқа туридаги каби, 
меҳнат тақсимоти мавжуд. Бундай тақсимот бошқарув объектлари 
фарқланиши сабабли пайдо бўлади. Бошқарув объекти синфлари, турлари 
фарқланиши бошқарувни иқтисодиѐт тармоқлари, соҳалари, бошқариладиган 
объектнинг турига кўра бошқарувчилар ихтисослашишлари заруриатини 
келтириб 
чиқаради. 
Бошқарув 
фаолиятининг 
турлари, 
бошқарув 
мутахассисликлари 
бўйича 
тақсимланади, 
масалан, 
таҳлилчилар, 
режаловчилар, ҳисобчилар, менежерларга ажратилади. 
Бошқарув меҳнати билан банд бўлган ходимлар бажарадиган ишлар, 
операциялар, тадбирларнинг аниқ мазмуни нуқтаи назаридан уларнинг 
бошқарув қарорларини тайѐрлаш ва қабул қилишдаги роллари ҳам бошқарув 
ходимларининг ҳар хил гуруҳларига тақсимланади. Бундай тақсимот айрим 
операцияларнинг мураккаблик даражаси, касбий маҳоратга талаблар, 
қарорларни қабул қилишдаги ваколатларни акс эттиради. Бошқарувда 
тўғридан-тўғри ѐки воситали иштирок этувчи, баъзан “оқ ѐқачалар” номи 
билан машҳур раҳбарлар, хизматчилар бажарилаѐтган вазифаларнинг 
характери ва мазмунига кўра уч тоифага бўлинади: 
-
бошқарув қарорларини қабул қилиш, бошқарув таъсирларини 
бевосита амалга ошириш ваколатини олган раҳбарлар (менежерлар); 
-
бошқарув хизматлари аппарати ходимлари шахсидаги мутахассислар, 
амалдорлар, улар бошқарув объекти ҳақидаги ахборотларни таҳлил 
қиладилар, бошқарув қарорларини тайѐрлаш, муҳокама қилиш, танлашди 
иштирок этадилар, бошқарувчилар учун тавсиялар тайѐрлайдилар; 
-
бошқарувчилар ва мутахассисларга хизмат кўрсатувчи, бошқарув 
жараѐни ва унинг иштирокчиларини таъминлаш бўйича ѐрдамчи 
операцияларни бажарувчи техник ижрочилар. 
Бу гуруҳларнинг ҳар бирига ҳам улар меҳнатининг мазмуни ва ақлий 
юкламаларнинг характери нуқтаи назаридан, ҳам меҳнат жамоаси фаолияти 


274 
натижаларига таъсир кўрсатиш нуқтаи назаридан ўзининг хусусиятлари 
хосдир. 
Масалан, корхоналар ва уларнинг бўлинмалари раҳбарлари ходимларни 
танлаш ва жой жойига қўйиш, ижрочилар, ишлаб чиқариш(тижорат) ва 
бошқарув бўлинмалари ишни мувофиқлаштирадилар, тегишли жамоаларнинг 
мувофиқлаштирилган, 
йўлга 
қўйилган 
ва 
самарали 
меҳнатини 
таъминлайдилар. Уларнинг меҳнатида, раҳбарлар ўртасида катта фарқлар 
бўлишига қарамай, ижодий операциялар устунлик қилади. 
Раҳбарнинг меҳнати ғоятда турли-туман ва масъулиятлидир. Унда 
шахсий, коллегиал ва жамоавий фаолият бирлашади. 
Раҳбар ахборотлар, кириш ҳужжатлари билан шахсан танишиши, чиқиш 
хатларини текшириши, имзолаши, баъзан эса тайѐрлаши, тайѐрланаѐтган 
қарорларни ўйлаб кўриши ва уларни қабул қилиши, вужудга келган вазиятни, 
бошқарув объекти билан боғлиқ содир бўлаѐтган жараѐнларни таҳлил 
қилиши керак. Бунда менежернинг шахсий фаолияти намоѐн бўлади. 
Шу билан бир вақтда раҳбарлар юқори ва қуйи даражадаги раҳбарлар, 
шериклар, қўшнилар, қўл остидагилар, мутахассислар, маслаҳатчилар, 
ижтимоий, касаба уюшмаси етакчилари иштироки билан қарорларни 
коллегиал ишлаб чиқишда иштирок этишга даъват этилганлар. Бу асосан 
маслаҳат қилиш характеридаги фаолиятдир. 
Жамоавий фаолият – раҳбарнинг ишлаб чиқариш, меҳнат жамоаси, 
ижрочилар билан ишлашидир. Алоқаларни бориши, ходимлар билан 
мулоқотда раҳбар жамоадаги ижтимоий-психологик ҳолатни аниқлайди, 
ходимларнинг фикрлари ва арзларини тинглайди, уларга тайѐрланаѐтган ва 
қабул қилинган қарорлар ҳақида хабар беради, режалар, тадбирларни амалга 
ошириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослаб беради, уларни 
самарали, сифатли ишлашга ундайди. Ижрочилар билан алоқалар ишлаб 
чиқариш кенгашлари, учрашувлар, бўлинмалар, иш жойларига бориш, 
шахсий қабуллар кўринишида бўлиши мумкин 


275 
Мутахассислар (муҳандис, техник, иқтисодчи ва бошқалар)нинг меҳнати 
маълумроқ тарзда чизиб, белгилаб берилган, улар маҳсулотларнинг янги ѐки 
такомиллаштирилган турлари, технологик жараѐнлар ҳамда меҳнат ва 
бошқарувни ташкил этиш шаклларини ишлаб чиқадилар ва татбиқ этадилар, 
корхонани керакли ҳужжатлар, материаллар, таъмирлаш ва бошқа хизмат 
кўрсатиш билан таъминлайдилар, тижорат фаолиятини амалга оширадилар, 
яъни маълум вазифалар ѐки вазифаларнинг бир қисмини бажарадилар. 
Мутахассисларнинг фаолиятини улар (мутахассислар) ўртасида ҳам катта 
фарқлар мавжуд бўлса ҳам, ижодий ва такрорланувчи операциялар 
бирлаштиради. 
Мутахассислар, маслаҳатчилар, раҳбарнинг ѐрдамчилари бўлган ҳолда, 
бошқарув учун зарур ишларни бажара туриб, камдан кам ҳолларда ўзлари 
ҳам ўз раҳбарининг ҳуқуқ доирасига кирувчи қарорларни қабул қилишга 
ваколат оладилар. Аммо улар, бундай қарорларнинг маълум вариантларини 
илгари суриб ва асослаб, шунингдек раҳбар билан якуний вариант танлашда 
иштирок этиб, бу қарорнинг фойдаси, бошқарув қарорини қабул қилишга 
маълум миқдорда таъсир кўрсатади. Ўз ишида омилкор, етарлича саводли 
бўлмаган 
раҳбарда 
бошқарув 
қарорларининг 
тақдири 
кўпинча 
мутахассисларнинг қўлида бўлади. 
Хизматчилар (котиблар, иш юритувчилар, ҳисобчилар ва бошқалар) 
раҳбарлар ва мутахассислар фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ турли 
ишларни бажарадилар. Уларнинг меҳнати бошқарувда жуда оддий 
ҳисобланади. Бунинг устига уларнинг меҳнатида такрорланадиган 
операциялар устуворлик қилади. Ишлаб чиқариш ва бошқарувда компьютер 
ҳамда бошқа ахборот техникасидан фойдаланиш кўпайиши, бошқарув 
ахборотлари миқдори анча ошиши, уни тизимлаштириш, ортиқча 
ахборотлардан тозалаш зарурлиги ѐрдамчи ходимлар меҳнатини кескин 
мураккаблаштиради, тайѐргарлик, билимлар, тажрибани талаб этади, умуман 


276 
бошқарув жараѐнининг сифатига борган сари кўпроқ таъсир кўрсатади. 
Бундан ташқари, унда ижодий операцияларнинг улуши ошади. 
Меҳнат жамоасини бошқаришда бошқарув меҳнатининг учта турини 
ажратиш мумкин: эвристик, маъмурий ва операторли. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish