Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


I босқич . Бошқарув ишларининг ҳажми кичик: ишлаб чиқариш  (тижорат) вазифаларини бажарувчи ходимнинг ўзи бошқарувчи ҳисобланади.  II босқич



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

I босқич
. Бошқарув ишларининг ҳажми кичик: ишлаб чиқариш 
(тижорат) вазифаларини бажарувчи ходимнинг ўзи бошқарувчи ҳисобланади. 
II босқич
. Бошқарув ишлари ҳажмини бажариш учун ишлаб чиқариш 
(тижорат) вазифаларидан озод этилган махсус ходимни ажратиш талаб 
этилади (мастер, секция мудири); 


131 
III босқич 
. Бошқарув бўйича ишлар ҳажми шунчалик ўсадики, 
бошқарув ходимлари фаолиятини мувофиқлаштириш заруриати пайдо 
бўлади (тўғри чизиқли иерархия вужудга келади (цех бошлиғи). 
IV босқич
. Бошқарув иши ҳажмини бундан кейинги ўсиши муносабати 
билан 
бошқарув 
ходимларини 
алоҳида 
вазифаларни 
бажариш 
ихтисослашишлари талаб этилади: режачилар, назоратчилар ва ҳ.к. 
мутахассислар пайдо бўладилар. 
V босқич
. Бошқарув ишининг ҳажми ва бу иш билан банд бўлган 
ходимлар сони кўпаяди, шунинг учун уларнинг ҳаракатларини мувофиқ- 
лаштириш заруриати вужудга келади (тафтиш комиссияси раиси). 
VI босқич
. Бошқарув фаолиятини ривожланиши вазифавий ва тўғри 
чизиқли иерархияни умумий раҳбарлик остида бирлаштириш заруриатига 
олиб келади, у эса фаолиятнинг ихтисослашган тури бўлиб қолади (корхона 
директори). 
Бу босқичлар турли ташкилий тузилмалар, лавозимлар, бўлинмалар 
кўринишидаги маълум ташкилий расмийлаштиришга эга. 
Ташкилот (корхона) нинг ташкилий тузилмасини 
ташкилотни 
бошқариш тизимини ўзаро боғланган ва бўйсуниш тартибида жойлаш-
тирилган, мақсадга йўналтирилган ҳолда фаолият юритиш ва уни ривожла- 
нишини таъминлашга қаратилган элементларнинг тартибга солинган 
йиғиндиси сифатида белгилаш мумкин. 
Ташкилотда тузилмаларнинг бир неча турларини ажратиш мумкин: 
технологик, ишлаб чиқариш, молиявий, ижтимоий, ахборот, ташкилий ва 
ҳ.к. Бунда охиргиси алоҳида ўринга эга: у синергетик самара олиш ва 
қўйилган мақсадларга эришиш учун элементларнинг ўзаро ҳамкорлигини 
тартибга солади, шахсан ташкилий яхлитликни яратади. Корхонанинг 
ташкилий тузилмаси ишлаб чиқариш тузилмаси ва бошқарув тузилмасининг 
ташкилий яхлитлиги сифатида бўлади. Ишлаб чиқариш тузилмаси базис 
сифатида бошқарув тузилмасини белгилаб беради. 


132 
Бошқарув вазифалари ва тузилмаси диалектик яхлитликда бўлади. Янги 
ташкилотни 
ташкил 
этишда 
вазифалар 
тузилмалар 
(бўлинмалар, 
лавозимлар)ни 
шакллантириш, 
уларга 
ҳуқуқ 
ваколатлар 
ва 
жавобгарликларни бириктириш учун асос бўладилар. Ишлаб чиқариш ва 
бошқарувни такомиллаштириш ва ҳар томонлама ривожлантиришда тузилма 
вазифалар мажмуасининг эҳтимол бўлган ўзгаришлари диапозони 
(даражаси)ни белгилаб берувчи асос ҳисобланади. Бундай тузилма тубдан 
ўзгартирилмайди, яъни асосий бўлинма ва лавозимлар сақланиб қолинади. 
Ташкилотлар (корхоналар)ни бошқаришнинг ташкилий тузилмаси 
турли-туманлиги билан ажралиб туради ва қуйидаги омиллар билан 
белгиланади: 
-
ташкилот фаолиятининг характери ва унинг хусусиятлари билан 
(ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган маҳсулотларнинг таркиби, технологик, 
техник жиҳозлари); 
-
ташкилот ишлаб чиқариш ѐки тижорат фаолиятининг ўлчамлари 
(ҳажмлари) билан; 
-
бошқарув аппарати тузилишининг асосий фаолияти (ишлаб чиқариш, 
тижорат) иерархик тузилишига мослиги билан
-
бошқарувнинг ташкил этиш шакли билан; 
-
ташкилотни 
бошқаришнинг 
марказлаштирилган 
ва 
марказлаштирилмаган шакллари ўртасидаги муносабат билан; 
-
бошқарувнинг соҳавий ва ҳудудий шакллари ўртасидаги муносабат 
билан (маҳсулот, минтақа бўйича); 
-
ходимлар малакасининг даражаси билан; 
-
ташкилотнинг стратегияси билан; 
-
ташкилот ташқи муҳитининг мураккаблиги ва динамиклиги билан; 
-
маҳсулотнинг таъминоти ва сотилишини ташкил этилиши билан; 
-
ташкилотни географик жойлашиши билан ва ҳ.к. 


133 
Ташкилотнинг ташкилий тузилмасини шакллантиришда унинг олдига 
қуйидаги талабларни қўйиш лозим: 
-
маҳсулотни 
ишлаб чиқариш ва сотиш жараѐни, бошқарув 
тузилмасини фаолият юритишининг натижаси сифатида мутаносиблик, 
узлуксизлик, параллеллик, бир маромдалик талабларига мос келиши керак; 
-
ташкилий тузилма ташкилотни режа асосида ривожланишига ѐрдам 
бериши керак; 
-
тузилма элементлари (бўлинмалар)нинг сони кичик, аммо ташкилот 
нормал фаолият юритиши учун етарлича бўлиши керак, бир даражадаги 
таркибий қисмлар ўртасидаги горизонтал алоқалар сони ҳам худди шундай 
бўлади. Горизонтал алоқалар норасмий муносабатларни амалга оширишга 
имкон беради ва кўникмаларни узатишга кўмаклашади, битта даражадаги 
таркибий қисмларнинг тизим мақсадларини бажариш бўйича ҳаракатларини 
мувофиқлашишини таъминлайдилар. Алоқалар сони камайиши тизимни 
фаолият юритишининг берқарорлиги ва оперативлиги ошишига олиб келади; 
-
ташкилий тузилма эгилувчан, қатъий алоқаларнинг энг кам миқдорига 
эга, содир бўлаѐтган ўзгаришлар, яъни вазифалар ва янги хизматларни 
бажариш заруриатига мувофиқ тез йўлга қўйишга қодир бўлиши керак. 
Тизимнинг ихчамлиги уни бозор талабларига тез мослашиши талабларидан 
бири бўлади: 
-
ташкилий тузилма иложи борича содда бўлиши керак, бунинг учун 
бошқарув даражалари миқдорини , ташкилот таркибий қисмлари ўртасидаги 
алоқалар сонини қисқартириш, ишлаб чиқариш ва бошқарув жараѐнларини 
автоматлаштириш зарур; 
-
ташкилий тузилма ташкилотга фан ютуқлари ва илғор тажрибани 
татбиқ этишга кўмаклашиши; 
-
тизим элементлари ўртасидаги ҳамда тизим ва атроф-муҳит 
ўртасидаги коммуникациялар аниқ бўлиши; 


134 
-
ташкилий тузилма ишлаб чиқилган ва сотилган товарлар ва 
хизматларнинг юқори сифатини таъминлаши; 
-
ташкилий тузилма ташкилотнинг фаолият юритиши юқори 
самарадорлигини таъминлаши керак. 
Ташкилий тузилмани шакллантиришда яна бошқарувчанликни ҳам 
ҳисобга олиш керак. Шу муносабат билан қуйидаги тушунчаларни кўриб 
чиқиш мақсадга мувофиқдир: 
-
бошқарувчанлик кўлами (М) - бу маълум менежер ѐки бошқарув 
идорасининг ҳақиқатдан ҳам бевосита қўл остида бўлган ходимлар 
бўлинмаларнинг сони; 
-
бошқарувчанлик меъѐри (Н) – бу бошқарув муносабатлари ва 
бошқарув техникаси ривожланишининг замонавий шароитларида маълум 
менежер ѐки бошқарув идорасига бўйсуниши мақсадга мувофиқ бўлган 
ходимлар ѐки бўлинмаларнинг сони. бу аслида бошқарувнинг мувофиқ 
кўламидар. 
Бунда бошқарувчанлик меъѐри (Н)нинг бошқарувчанлик кўлами (М)га 
нисбатан иборат бўлган бошқарувчанлик коэффициенти (Ку) дан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир: 
Ку=H/М 
Ушбу коэффициентлар бошқарув субъектининг бошқарувчи қобилияти 
ва бошқарув объектининг мураккаблиги ўртасидаги нисбатни акс эттиради. 
Ку > 1 да бошқарув субъекти салоҳиятидан етарлича бўлмаган ҳолда 
(каттароқ ѐки кичикроқ даражада) фойдаланилади, бошқарувга харажатлар 
ҳам шундай. 
Ку < 1 да бошқарув субъекти (менежер ѐки бошқарувнинг маълум 
идораси)га ортиқча иш юкланган, бошқарув қийинлашган, бошқарувчанлик 
пасайган. 
Ку = 1 миқдори мувофиқ бўлади. Бунда бошқарув субъектининг 
бошқариш қобилияти бошқарув объекти мураккаблигига мос келади.


135 
Баъзи бир мутахассислар бошқарувчанлик меъѐри миқдорини тавсия 
қила туриб, битта бошлиқнинг қўли остидагиларнинг сони 7 нафардан ошиб 
кетмаслиги керак дейдилар. Руҳшуносларнинг белгилашларича, бу бош мия 
ишининг хусусиятлари билан боғлиқдир. “7” сони инсон тафаккурида 
қандайдир чегаравий аҳамиятга эгалиги ҳақида кўпгина халқлар оғзаки 
ижодиѐтининг таҳлили дарак беради. 
Шу билан бирга бу сон фақат бошқарувчанликнинг ўртача меъѐри 
бўлади. Бунинг устига ҳозирги шароитларда ахборот тизимлари ва гуруҳли 
ишдан кенг фойдаланиш ҳисобига бошқарувчанлик кўламини янада 
кўпайишининг эҳтимоли бор. Масалан, Д. Вудворд корхоналарни текшириб 
чиққандан кейин ишлаб чиқаришнинг учта ҳар хил турлари учун қуйидаги 
маълумотларни олган ва меҳнат илмий тадқиқот институти бошқарувчанлик 
меъѐрларининг қуйидаги миқдорларини тавсия қилган:
- бошқарувнинг юқори даражаси учун, бунда қўл остидагилар турли 
вазифаларни бажарадилар, - 3-7 нафар киши; 
- бошқарувнинг ўртача даражаси учун бунда қўл остидагилар ўхшаш
вазифаларни бажарадилар, - 8-20 нафар киши; 
- бошқарувнинг қуйи даражаси учун бунда қўл остидагилар бир хилдаги
вазифаларни бажарадилар, -21:40 нафар киши. 
Директор (юқори даража) ва бригадир даражаси (қуйи даража) учун 
бошқарувчанлик даражасидаги катта фарқ (уч мартадан то ўн беш мартагача) 
шу билан изоҳланадики, директор ва унинг қўли остидагилар (одатда булар 
унинг ўринбосари ва унга тўғридан-тўғри чиқувчи цехлар ва бўлинмалар 
бошлиқлари) даражасидаги мувофиқлаштириш нисбати бригадир ва ишчилар 
даражасидаги мувофиқлаштириш нисбатидан ҳам амалга ошириладиган 
ҳуқуқларнинг мазмуни бўйича ва ахборотли алмашувнинг характери бўйича 
жуда кучли фарқ қилади. 
5.3.1-жадвал 
Ишлаб чиқаришнинг ташкилий иерархияси ҳар хил бўғин ва турлари учун 
бошқарувчанлик кўлами 


136 
Ишлаб чиқаришнинг 
даражаси 
Донали ишлаб 
чиқариш 
Оммавий ишлаб 
чиқариш 
Синов тарзида 
ишлаб чиқариш 
Юқори бўғин 
Қуйи бўғин 

23 

48 
10 
15 
Агар бригадирга ишчининг ташқи кўриниши номини билиш зарур бўлса 
ва у буни амалга оширади, директор учун ўзининг ўринбосари ҳақидаги 
бундай маълумотлар у билан самарали ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш учун етарли 
бўлмайди. Шунинг учун ташкилий иерархиянинг пастки қа ватларидан 
бошқарувчанликнинг мувофиқ кўлами ѐки меъѐрининг юқориси томон 
ҳаракатланиши миқдори камроқ бўлади, чунки бошқарув вазифалари 
мураккаблашади. 
Бошқарувчанлик меъѐрларига яна бир қатор бошқа омиллар ҳам таъсир 
кўрсатадилар. Аввало булар ишни бажариш билан боғлиқ омиллар, яъни: 
-
ишларнинг ўхшашлиги; 
-
ишларнинг ҳудудий узоқлашганлиги; 
-
ишларнинг мураккаблиги. 
Омилларнинг яна бири ким раҳбарлик қилиши ва кимнинг устидан 
раҳбарлик қилишга боғлиқ: менежер ва унинг қўли остидагиларнинг касбий 
даражаси ва шахсий хусусиятлари.
Омилларнинг энг кўп сонли гуруҳи бошқарувни ташкил этишга 
тегишлидир: 
-
ҳуқуқ ва жавобгарликларни бошқаларга топширишдаги аниқлик 
даражаси
-
мақсадларни қўйилишидаги равшанлик даражаси; 
-
ташкилотдаги барқарорлик ( ўзгаришларнинг тезлиги) даражаси; 
-
иш натижаларини ўлчашдаги объективлик даражаси; 
-
коммуникациялар техникаси. 
Ташкилий тузилмаларнинг асосий параметрларини ажратиш мумкин, 
яъни: 
-
бошқарувнинг марказлашганлик (марказлашмаганлик) даражаси; 
-
меҳнатни тақсимланганлик ва ихтисослашганлик даражаси; 


137 
Директор
Цех бошлиғи 
Цех бошлиғи 
Цех бошлиғи 
уста 
уста 
уста 
уста 
уста 
-
департаментлаштириш ва кооперациялаш; 
-
ҳар бир даражадаги бошқарувчанлик кўлами; 
-
бошқарувнинг шакллантирилганлик даражаси; 
-
бошқарув босқичларининг сони; 
-
бўғинлилик, 
яъни 
горизонтал 
(бир 
даражада) 
жойлашган 
бўлинмаларнинг сони; 
-
тизимнинг мураккаблиги даражаси. 
Ташкилий тузилмалар қуйидаги турларга ажратилади: 
Ташкилий тузилмаларни қўриш учун ташкилотларни бошқариш 
тизимидаги тизимчалар, идоралар ва ходимларнинг ҳукмронлиги, 
бўйсундиришнинг вертикал нисбатларини акс эттирувчи иерархиялик 
тамойили муҳим аҳамиятга эга. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish