МувақҚат низом 1-боб. Умумий қоидалар



Download 18,94 Kb.
bet1/4
Sana24.02.2022
Hajmi18,94 Kb.
#218151
  1   2   3   4
Bog'liq
nizom


Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика онлайн фан олимпиадасини
ўтказиш тартиби тўғрисида

МУВАҚҚАТ НИЗОМ


1-боб. Умумий қоидалар
1.1. Мазкур Муваққат Низом талабалар ўртасида республика онлайн фан олимпиадасини (кейинги ўринларда Олимпиада деб юритилади) ташкил этиш, ўтказиш ҳамда унда қатнашиш ва олимпиада ғолибларини аниқлаш тартибини белгилайди.
1.2. Олимпиадани ўтказишга Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади), Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бошқармаси ҳамда Таълим муассасаларида электрон таълимни ривожлантириш маркази масъул ҳисобланади.
1.3. Олимпиада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 176-сон қарорида белгиланган талабларни инобатга олиб, олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда ОТМ деб юритилади) талабаларининг ихтисослик ва умумкасбий фанлар бўйича ўз қобилиятларини намоён этиш, ривожлантириш ва уларнинг истеъдодларини рўёбга чиқаришга кенг имкониятлар яратишга йўналтирилган.
1.4. Олимпиадани ташкил этиш юзасидан Вазирликнинг буйруғи асосида Олий таълим муассасалари талабалар ўртасида ўтказиладиган республика онлайн фан олимпиадасини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тасдиқланади.
1.5. Ташкилий қўмита Олимпиаданинг ташкилий-техник ва ахборот тизимларини ташкил этиш, Олимпиада ғолиблари ва иштирокчиларини рағбатлантириш вазифаларини таъминлайди.
1.6. Олимпиада ташкилотчилари ва иштирокчилари учун ягона ахборот порталини яратиш, такомиллаштириб бориш ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш вазирлик ҳузуридаги Таълим муассасаларида электрон таълимни ривожлантириш маркази томонидан амалга оширилади.
1.7. Олимпиадада маданият, санъат ва дизайн йўналишлардаги белгиланган фанлардан ижодий иш тақдимоти шаклида, бошқа йўналишлардаги фанлардан онлайн тест шаклида ўтказилади.
1.8. Олимпиаданинг адолатли ўтказилишини назорат қилиш ҳамда натижаларини таҳлил этиш Марказ ҳамда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бошқармаси томонидан амалга оширилади.


Download 18,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish