2-боб. Олимпиаданинг мақсад ва вазифалари 2.1. Олимпиаданинг асосий мақсади қуйидагилар ҳисобланади:
талабаларда ижодий қобилиятларни ҳамда илмий-тадқиқотчилик фаолиятига бўлган қизиқишни ривожлантириш;
таянч компетенцияларни, касбий-аҳамиятли шахс сифатларини, эгалланган билимларни амалиётда қўллаш мотивацияларини шакллантириш;
ёшлар ўртасида илмий билимларнинг кенг тарқалиши ва оммалашишига эришиш;
иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва интеллектуал ривожланиши учун шарт-шароитларни кенгайтириш.
2.2. Олимпиаданинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
иқтидорли ва қобилиятли талабаларни саралаш ва қўллаб қувватлаш ҳамда ижодий қобилиятларини намоён этишларига шароит яратиш;
интеллектуал салоҳиятини ривожланиш имкониятларни кенгайтириш;
мантиқий фикирлаш ва илмий фаолиятга қизиқишларини ошириш;
ностандарт вазиятларда мустақил ечимлар қабул қилиш кўникмаларини ривожлантириш.
3-боб. Олимпиада ўтказиладиган фанлар 3.1. Марказ ходимлари ва таянч олий таълим муассасалари вакилларидан иборат Олимпиада фанларини экспертизадан ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб юритилади) шакллантирилади.
Олимпиада Республика ОТМлари томонидан таълим йўналишлари ўқув режасидаги таклиф этилган ҳамда Ишчи гуруҳ ижобий хулосасига эга фанлар бўйича ўтказилади.
3.2 Олимпиадада Ўзбекистон Республикадаги ОТМ ва қўшма таълим дастурлари асосидаги бакалавриат таълим йўналишларининг барча иқтидорли талабалари иштирок этишлари мумкин.
3.3. Олимпиада ўтказиладиган фанлар бўйича топшириқлар ОТМлар томонидан фан дастурига мос ҳолда тест ва ижодий иш топшириқларининг электрон базаси шакллантирилиб, экспертизадан ўтказилган ҳолда Олимпиадани ташкил этиш юзасидан Вазирликнинг тегишли буйруғи қабул қилингандан сўнг икки ҳафта ичида Марказга топширилади.
Тест ва ижодий иш топшириқлар тўғри ва мантиқий тузилишига шахсан ОТМ ректори (филиал директори, ҳарбий ОТМ бошлиғи) масъул ҳисобланади.
3.4. Таълим муассасаларида электрон таълимни ривожлантириш маркази ҳамда Марказ масъул ОТМлар билан биргаликда Вазирлик ҳузуридаги Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи кенгаш деб юритилади)нинг ўқув-услубий бирлашма ва комиссиялари хулосаларига асосан тест ва ижодий иш топшириқларини Олимпиада ташкилотчилари ва иштирокчилари учун ягона ахборот порталига киритади.
3.5. Ташкилий қўмита тест ва ижодий иш шаклидаги топшириқлар махфийлигини таъминлайди.
3.6. Олимпиада ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида ўтказилади.