Информацион ва цивили-зацион ёндошувлар ривожининг нисбати ва истиқболлари
ормацион ва цивилизацион ёндошувлар бир-бирларидан фарқ қилади. Аммо бир-бирларини тўлиқ инкор этмайдилар, улар бир-бирини ўзаро тўлдиради1. Агар формацион ёндошув – тарихнинг ижтимоий-иқтисодий кесими бўлиб, тарихни моддий ишлаб чиқариш усули асосида таҳлил этса, цивилизацион ёндошув маданият омилига, маданиятга, асосан, хулқ-атвор характерига – анъаналарга, урф-одатларга, турмуш тарзига, менталликка эътибор қаратади.
Формацион ёндошув жамиятни вертикал кесмаси бўйича ривожланишини қуйи босқичдан юқорига қараб мураккаблашиб боришини кўрсатса, цивилизацион ёндошув жамиятни горизонтал йўналишдаги ривожини тарихий макондаги тарихий тузилмалар, цивилизациялар, унда яшовчи, онг ва иродага, муайян қадриятларга эга бўлган кишиларнинг ўзига хос маданиятлари, турмуш тарзларининг таҳлилидан иборат.
Формацион назария янгиланиши мумкин ва зарур, шу жумладан цивилизацион ёндошув элементлари асосида ҳам. Ўз навбатида цивилизацион ёндашув ҳам, инсоният тарихининг яхлит манзарасини акс эттирувчи формацион назариянинг оқилона элементлари ҳисобига янгиланиши мумкин.
3-. Жаҳон ривожининг замонавий концепциялари
СССР ва жаҳон социализм тизимининг ҳалокатга юз тутиши билан халқаро ҳамжамиятнинг геосиёсий структураси ўзгарди. Халқаро муносабатларнинг икки буюк давлат – Америка Қўшма Штатлари ва Совет Иттифоқи ўртасидаги кучларнинг, айниқса, ҳарбий соҳадаги нисбий мутаносиблигига, капиталистик ва социалистик тизимлар ўртасида дунёни «совуқ уруш» асосида қарама-қарши блокларга бўлинишига асосланган икки қутбли системаси барҳам топди. Халқаро ҳамжамият халқаро муносабатларнинг янги даврига – янгича дунёвий тартиботга қадам қўйди. Жаҳон сиёсатшунослигида дунёда юзага келган янгича вазият тўғрисида баҳс-мунозаралар авж ола бошлади.
М
«Тарихнинг интиҳоси(ниҳояси)» концепцияси
азкур мунозарага биринчилар қатори «тарихнинг интиҳоси » таълимотининг асосчиси америкалик сиёсатшунос Фрэнсис Фукуяма ҳисобланади. Унинг фикрича, энг буюк коммунистик давлат – Совет Иттифоқининг қулаши ва ижтимоий тузум сифатида социализмнинг ўз-ўзидан барҳам топиши дунёнинг биполяр, яъни икки қутбли тизимининг тугаши ва кўпқутблилик ҳолатига ўтиши билан чекланиб қолмасдан, анъанавий, яъни ижтимоий маънода тарихнинг ҳам интиҳосига етишини англатади. «Том маънода тарих якунига етди: мафкуравий эволюция тугади ва бошқарувнинг сўнгги шакли сифатида ғарб либерал-демократиясининг универсаллашуви бошланди», - деб ёзади у10. Дунё энди либерал-демократия даражасига етган «тарихдан кейинги» халқлар ва ҳали «тарихда мавжуд», лекин ривожланишнинг асосий мақсади мутлақ ғарблашиш (вестернизация) бўлган ҳамда АҚШда ўзининг ёрқин ифодасини топган ғарбона қадриятлар орқали «тарихдан кейинги» мамлакатлар ҳамжамиятига қўшилишдан иборат халқларга бўлинади. Айнан АҚШ жаҳон ҳамжамиятига етакчилик вазифасини ва янгича дунёвий тартибот учун масъулиятни ўз зиммасига олувчи ягона буюк давлат сифатида кўрсатилади.
А
Do'stlaringiz bilan baham: |