Mustaqil ish mavzu: Тарих фалсафаси ва фалсафа тарихи уйғунлиги


Бирқутбли дунё концепцияси



Download 147,5 Kb.
bet9/10
Sana23.02.2022
Hajmi147,5 Kb.
#141118
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4 Тарих фалсафаси ва фалсафа тарихи уйғунлиги

Бирқутбли дунё концепцияси
ир қатор ғарб, айниқса америкалик олимларининг қарашларида авж олган глобализм ғоялари, хусусан, Айру Л.Страуснинг 1997 йилда нашр этилган «Бир қутблилик. Янгича дунёвий тартиботнинг марказлашган структураси ва Россия» мақоласида янгича дунёвий тартиботнинг «бирқутблилик» концепцияси ўз ифодасини топди. У халқаро муносабатларнинг замонавий тизимини мажозий маънода оддий ёнғоққа қиёслайди. БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар унинг умумий қобиғини ташкил этса, ичидаги асосини – ядросини қолган дунёни бошқариб турувчи, буйруқ берувчи марказ – Ғарб ташкил этади. Бутун тарихнинг илгариланма ҳаракатини у кўпқутблиликнинг икки қутблилик билан, икки қутблиликнинг эса бир қутблилик билан алмашинишида кўради. Шундан келиб чиқиб, у Ғарбни бутун дунёни бошқарув маркази сифатида тавсифловчи келажак дунёнинг бирқутбли концепциясини яратди.
Бирқутблилик, Страус фикрича, жаҳон тарихида юксак салмоққа эга бўлган индустриал демократиялардан ташкил топади ва унинг доирасида АҚШ бошқа давлатларга етакчилик қилади2.
Жаҳон тизимида бирқутблиликнинг салмоғи фақат унинг яққол намоён бўлган, иқтисодий ва технологик салоҳияти билангина эмас, балки қолган жамиятларнинг модернизацияси ғарблаштириш томон бораётганлиги билан ҳам белгиланади, дейди Страус. Бошқача қилиб айтганда, бирқутблиликнинг, яъни ғарбнинг устиворлиги энг аввало мафкуравий омилга, айнан эса либерализм мафкурасига боғлиқ.
АҚШнинг собиқ Давлат котиби Збигнев Бжезинский ҳам «Совет Иттифоқи мағлубияти ва парчаланиб кетиши, АҚШнинг ягона ва ҳақиқатда биринчи асл умумбашарий давлат сифатида ғарбий яримшар шоҳсупасига тез суръатлар билан кўтарилишида якунловчи аккорд бўлди»3,- деб таъкидлайди. Аксарият илмий ва сиёсий доираларда мазкур концепцияга, бир майдонли, бир қутбли дунё ҳақидаги мулоҳазаларга илмий жиҳатдан ҳам, сиёсий жиҳатдан ҳам етарлича асосланмаган нуқтаи назарлар сифатида танқидий муносабат билдирилади.
Юқорида кўриб чиқилган Ғарбнинг, айниқса АҚШнинг ҳозирги замонда кескинлашиб бораётган барча умумбашарий муаммоларини фақат ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ўзи хоҳлаганча ҳал этиш «ҳуқуқи»ни асословчи концепциялардан ташқари, бундай кайфиятлардан огоҳ бўлишлик ғоясини илгари сурувчи таълимотлар ҳам мавжуд. Хусусан, америкалик тадқиқотчи Пол Кеннеди ўзининг «Буюк давлатларнинг равнақи ва инқирози» китобида «империянинг зўриқиши» назариясини ишлаб чиқди. У ўз зиммасига халқаро ҳаётни ташкил этиш ва якка ҳолда етакчилик қилиш маъсулиятини олган ҳеч бир давлат бундай мақомни узоқ вақтгача сақлаб тура олмаслигини кўрсатиб берди. Бундай давлат ўзининг ички кучларини, энг аввало, иқтисодий ҳаётини барбод қилади ва охир оқибат оддий давлат ҳолатига беихтиёр ўтиб қолади.
Француз тарихчиси Эммануэль Тодд «Империядан сўнг Америкача тизимнинг инқирози ҳақида эссе» (2002) китобида империяларнинг тарихи одатда таълим соҳасидаги, сўнгра эса иқтисоддаги юксалишдан бошланади, деб ёзади. Уларнинг асосида ҳарбий куч шаклланади. Лекин, иқтисодий база торайиб ва қисқариб борган сари, сўнгги сақланиб қоладиган нарса – ҳарбий машина бўлади. СССРда ана шундай бўлган. Ҳозир АҚШда шунга ўхшаш ҳолат юз бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов ўзининг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» китобида «тоталитар тузум емирилганидан кейин дунёнинг қутбларга бўлиниши барҳам топди. Лекин шу туфайли у хавфсизроқ, барқарорроқ, собитқадамроқ бўлиб қолдими?», - деб савол қўяди. Ва – «Ер юзида вазият ва кучлар нисбати шиддатли ўзгариб бормоқда. Янги мустақил давлатлар майдонга чиқмоқда. Бу эса ҳозирги кунда давлатлар ва халқларнинг барқарорлигини таъминлаш учун янгича ёндашувларни излаб топишни, XXI аср арафасида хавфсизликнинг янгича моделларини ишлаб чиқишни тобора қаттиқ талаб қилмоқда»13, - деб таъкидлайди.
ХУЛОСА
Фалсафа - бу ҳам умумназарий дунёқараш, ҳам ижтимоий онг шакли, ҳам умумий (умумийлик тўғрисидаги) фан. У маънавий маданиятнинг квинэссенция (мағзи)дир. Мана шунинг учун ҳам фалсафанинг аҳамияти ва вазифалари шунчалик кўп қирралидир. У идрокий, услубий, қадриятий ҳамда амалий ва башоратий рол ўйнайди.
Албатта, фалсафий билим, ўз табиатига кўра, ўта назарийдир. Аммо бу дегани унинг воқей ҳаётдан, муайян тарихий жараёндан ажралган деган маънони бермайди. Ҳар қандай фалсафий тизим, бир томондан, замонасининг руҳини нишони бўлса, иккинчидан, фалсафа мазкур даврнинг моҳиятини акс эттиради, унинг қонуний белгиларини очиб беради. Фалсафа моҳият жиҳатдан фақат ҳозиргинигина эмас, балки ўтмишни, ва айниқсаа, келажакда бўлиши мумкин бўлган имкониятларни ва уларнинг қандай бўлишлиги билан шуғулланади. У инсоният ҳаётининг истиқболига умид билан қараш ва уни такомиллаштириш йўлларини ва тамойилларини аниқлашга қаратилгандир.
Ўзбекистон Республикасининг мустақил тараққиёти давомида тўпланган тажриба фалсафий талқин ва умумлаштириш учун катта имконият беради. Шундай таҳлил тажрибаси ушбу дарсликнинг тегишли бўлимларида берилган. Келгусида мустақил Ўзбекистон тараққиётининг фалсафий талқини янада актуаллашади. Бир томондан, уни дунё тараққиёти тамоийллари нуқтаи назаридан қараб чиқиш керак бўлади, негаки, бизнинг мамлакатимиз ва унда рўй бераётган жараёнлар – умуман дунё цивилизацияси тараққиётининг бир қисмидир. Иккинчи томондан, мазкур тажрибани уни тўлалигича, барча асосий томонлари бўлган – сиёсий, иқтисодий, маънавий жихатларини биргаликда қараб чиқиб, унинг моҳиятий, қонуний тамоийллари, умумий ва хусусий белгилари нисбатини аниқлаш лозим.

Download 147,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish