Mustaqil ish bajardi: Qadambayeva Dilfuza Davlat budjeti tarkibi va uning takomillashtirish yo`llari Reja


Ажратилган маблағларнинг йўналишлар кесимидаги кутилаётган ижроси қуйидагича



Download 154,45 Kb.
bet8/10
Sana21.06.2022
Hajmi154,45 Kb.
#689269
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Qadambayeva Dilfuza. Iqtisodiyot fakulteti 1-20 guruh talabasi

Ажратилган маблағларнинг йўналишлар кесимидаги кутилаётган ижроси қуйидагича:


    1. Маъмурий, муҳандислик инфратузилма, сув хўжалиги, шунингдек алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларга 3 842,2 млрд. сўм маблағ йўналтирилади.

Ажратилган маблағлар ҳисобига 993,1 км каналлар, 115,8 км лоток тармоқлари, 82 та гидротехник иншоотлар, 66 та насос станциялари ва насос станцияларининг 12,8 км босимли қувурлари, 252 та суғориш тик қудуқларини қуриш ва реконструкция қилиш орқали 380,5 минг гектар суғориладиган ерларнинг кафолатланган сув ресурслари билан таъминланишига эришилади.
Шунингдек, 2022 йилда умумий сиғими 3 193,1 млн. м3 бўлган 9 та сув омборларини қуриш лойиҳаларида қурилиш-монтаж ишларини давом эттиришга, бунинг натижасида 1 019,0 минг гектар суғориладиган ерларни кафолатли сув билан таъминланишига эришилади.
Жумладан, йирик объектлардан:
Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги “Ҳангарансой” сел сув омборини қуриш лойиҳаси бўлиб, ушбу сув иншооти жорий йилда фойдаланишга топширилади. Мазкур объектда қурилиш ишларини амалга ошириш учун Давлат бюджетидан жами 61,3 млрд. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган бўлиб, ушбу маблағлар эвазига сиғими 6,12 млн. м3 сув омбори қурилади.
Шунингдек, сув омбори қурилиши ҳисобига Бойсун туманининг “Кофрун” ва “Бандихон” қишлоқлари сел-тошқин сувларидан ҳимояланади, “Кофрун” қишлоғи ҳудудидаги 1 000 гектар майдонларда деҳқончилик қилиш учун кафолатли сув билан таъминланишига эришилади.
Бундан ташқари, ушбу ҳудудда қурилиши режалаштирилган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ-кимё мажмуасида қазиб олинадиган газ ўрнини сув билан тўлдиришда мазкур сел сув омбори сувидан фойдаланиш имконияти яратилади.
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги “Гулдара” сел сув омборини қуриш лойиҳаси бўлиб, жорий йилда фойдаланишга топширилиши белгиланган.
Мазкур объектда қурилиш ишларини амалга ошириш учун Давлат бюджетидан жами 26,7 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу маблағлар эвазига сиғими 3,0 млн. м3 сув омбори қурилади.
Ушбу сув омборининг қурилиши ҳисобига Яккабоғ туманининг “Чуброн” қишлоғи сел-тошқин сувларидан ҳимояланади ҳамда ушбу ҳудуддаги 1 600 гектар майдонларда деҳқончилик қилиш учун кафолатли сув билан таъминланиш имконияти яратилади.
Бундан ташқари:
Тошкент шаҳрида узунлиги 52,1 км бўлган ер усти ҳалқа метро йўналишини қуриш лойиҳаси бўлиб, 7,1 км бўлган Сергели йўналишини қуриш лойиҳаси доирасида қурилиш-монтаж ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда ва Шаҳристон станциясидан Туркистон станциясигача 2,9 км бўлган Юнусобод йўналишини қуриш ишларининг иккинчи босқичи лойиҳаси доирасида қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилди.
Мазкур лойиҳалар қуриб фойдаланишга топширилиши Тошкент шаҳри аҳолисининг транспорт воситаларига бўлган эҳтиёжларини қондиришга ҳамда шаҳар транспорт инфратузилмасининг сифат жиҳатдан яхшиланишига хизмат қилади.
Шу билан бирга, вилоят марказларида истиқомат қилувчи аҳолининг иссиқлик таъминоти билан боғлиқ эҳтиёжларини қондириш мақсадида, жорий йилда 5 та марказий ва 3 та маҳаллий иссиқлик қозонхоналари ҳамда 39,9 км иссиқлик таъминоти тармоқларини қуриш ишлари учун 128,4 млрд. сўм маблағ ажратиб берилади.
Ушбу қозонхоналарни қуриб фойдаланишга топшириш эвазига 670 та аҳоли хонадонлари ва 57 та ижтимоий ва бошқа соҳа объектларининг кафолатланган иссиқ сув ва иситиш тизимлари яхшиланиши орқали 154,3 мингдан ортиқ аҳолининг сифатли иссиқлик таъминотига эга бўлиши назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, 2020 йилда ҳудудий аҳамиятдаги ижтимоий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бўйича 146 та объектларни қуриш, реконструкция қилиш ишлари учун жами 775,9 млрд. сўм йўналтирилиши назарда тутилмоқда.
Жорий йилда дарё ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш тадбирларини амалга ошириш учун ажратиб бериладиган мазкур маблағлар эвазига 3 662,5 минг м3 тупроқ ишлари, 277,6 минг м3 тош ишлари, 2 294,5 минг м3 бетон ишлари амалга оширилиши натижасида 52 та объектда дарё ўзанларини тозалаш ва дарёларни мустаҳкамлаш ишлари бажарилади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги “Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда ижтимоий муассасаларининг моддий- техника базасини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3787-сон қарорининг ижроси доирасида 2020 йилда “Мурувват” ва “Саҳоват” уйларини, кекса ёшдаги ва ногирон болалар санаторияларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш учун 55,9 млрд. сўм маблағ ажратиб берилади.
Ушбу Дастур доирасида ажратиладиган маблағлар эвазига 6 та “Мурруват” интернат уйлари, 3 та уруш фахрийлари, кекса ва ногиронлар “Саҳоват” санаторияларида қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.
Бундан ташқари:
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида “Ғалаба боғи” мажмуасини қуриш ишларини амалга ошириш учун 120,0 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, ушбу маблағлар тўлиқ ўзлаштирилиши натижасида мазкур объектни қурилиш ишлари якунига етказилди.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида “Адиблар хиёбони” мажмуасини қуриш ишларини амалга ошириш учун 49,3 млрд. сўм маблағ ажратилди ва ушбу объектнинг қурилиш ишлари жорий йилда якунланиши ва фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

    1. 2022 йилги дастур доирасида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларига ҳам алоҳида аҳамият берилиб, республика ҳудудларидаги турли даражада шўрланган экин майдонларида 122 та объектларга 233,3 млрд. сўм ажратилиши кўзда тутилган.

Дастур доирасида 545,5 км коллектор, 179,3 км ёпиқ горизонтал коллектор, 183 та гидротехник иншоотлар, 69 дона мелиоратив тик қудуқлар қуриб фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.
Ажратилган маблағлар ҳисобига жорий йилда 203,3 минг гектар турли даражада шўрланган экин майдонларининг мелиоратив ҳолати яхшиланишига эришилади.

    1. 2022 йилда автомобиль йўллари, кўприклар ҳамда йўл ўтказгичларини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек объектларни жиҳозлаш ҳамда техникалар харид қилиш манзилли дастури доирасида 1 294,6 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. Ажратиладиган маблағларнинг ўзлаштирилиши ҳисобига йил охиригача 86,0 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва 1 743,3 км узунликдаги кўприк ва йўл ўтказгичларни фойдаланишга топширилиши белгиланган.

Шу билан бирга:

  • хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун 130,0 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу ажратиладиган маблағлар эвазига 114,9 км узунликдаги автомобиль йўллари ва кўчалар таъмирланиб фойдаланишга топширилади;

  • эркин иқтисодий зоналар, эркин иқтисодий индустриал зоналар, эркин иқтисодий фарм-зоналари ва бошқа махсус эркин ва кичик саноат зоналарига олиб борувчи ва ички йўлларини қуриш-таъмирлаш ишларига 120,0 млрд. сўм маблағ ажратилиши назарда тутилган бўлиб, мазкур ажратиладиган маблағлар ҳисобига 55,1 км узунликдаги автомобиль йўллари фойдаланишга топширилади;

  • янгидан қурилаётган наъмунавий уй-жой массивларининг ички йўлларини қуриш ишларига 60,0 млрд. сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, ушбу ажратиладиган маблағлар эвазига 44,6 км автомобиль йўллари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Ушбу автомобиль йўллари ва кўчалар фойдаланишга топширилиши натижасида тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларга инфратузилма яхшиланади ва транспорт-логистика тизимини ривожланишига сезиларли таъсир қилади, шунингдек кўприк ва йўл ўтказгичларда ҳаракат хавфсизлиги таъминланади, йўлларнинг ўтказувчанлик қобилияти ошади ва сезиларли миқдорда ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари иқтисод қилиниб, йўловчиларнинг манзиллари яқинлашади.
Шундай объектлардан мисол қилиб Самарқанд вилоятидаги 4 Р 45 (М-37а) "Самарқанд ҳалқа йўли" автомобиль йўлининг 10-33 км қисмларини реконструкция қилиш ишларини кўрсатиш мумкин.

    1. Mamlakatimiz byudjeti ijrosini takomillashtirish yo’llari

O‘zbekiston Respublikasida davlatning strategik maqsadlariga erishish uchun yo‘naltirilgan islohotlarni davlat moliyasini boshqarishni takomillashtirishga asoslangan holda amalga oshirish talab etilmoqda. [OKOZ:



Download 154,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish