3. Куч, импульс тушунчалари.
ИМПУЛЬС (лот. impulsus — зарба, турт-ки) — 1) механикада — механик ҳаракат ўлчови; моддий нуқта деб ҳисобланиши мумкин бўлган жисм массаси т ни унинг ҳаракат тезлиги v га кўпайтмасига тенг бўлган катталик: Р= mv. Ҳар қандай қаттиқ жисмни N та моддий нуқтадан иборат деб қаралади. Қаттиқ жисмнинг Импульси уни ташкил этувчи моддий нуқталар Импульс ларининг вектор йиғиндисига тенг. Ташқаридан Ғкуч таъсир этаётганида жисм Импульси ҳам сон қиймати бўйича, ҳам йўналиши бўйича ўзгариши мумкин. 2) Тўлқин И. — электромагнит тўлқинлари ҳам Импульсга эга эканлиги, мас, ёруғлик нурларининг тўсиққа босим кўрсатиши орқали намоён бўлади. Ёруғлик зарраси — фотоннинг тинчликдаги массаси тй бўлмайди, яъни у тинч ҳолатда мавжуд бўла олмайди, пайдо бўлган ондаёқ тезлик с билан ҳаракатлана бошлайди. 3) Куч И. и — кучнинг бирор вакт ичидаги таъсир ўлчами; кучнинг ўртача қиймати Ғ. р ни шу куч таъсир этган вақт t га кўпайтмасига тенг. 4) Электр И. и — ток кучи ёки кучланишининг қисқа вақтли ўзгариши.
КУЧ (механиқада) — берилган жисмга бошқа жисмлар томонидан кўрсатилаётган механиқ таъсирнинг миқдори ва йўналишини ифодаловчи катталик. Жисмга кўрсатиладиган таъ-сир 2 хил ҳодисани — жисмнинг тезлигини ўзгартириши ёки унинг дефор-мацияланишини вужудга келтириши мумкин. Иккала ҳодисада юзага келган тезланиш ёки деформация миқдорини ўлчаш орқали таъсир этаётган кучни аниқлаш мумкин. Кучнинг динамик ва статик ўлчаш усуллари мавжуд. Нью-тоннинг иккинчи қонунига мувофиқ, жисмга таъсир этаётган куч Ғ жисм массаси т билан унинг тезланиши а кўпайтмасига тенг: Ғ = та. Гук қонунига асосан, эластик деформацияларда, мас, пружива ёки стерженнинг чузилиши (сиқилиши)да вужудга ке-лувчи деформацияланиш катталиги х таъсир этаётган кучга пропорционал: Ғ = — Кх, бунда К — пружива ёки стержень бикрлиги. Икки жисмнинг бир-бирига кўрсатаётган ҳар қандай таъсири ўзаро таъсир ҳаракатига эга бўлпб, уларнинг бир-бирларига таъсир кучлари доимо катталиги жиҳатдан тенг ва йўналиши жиҳатдан қарама-қарши-дир. Куч бирлиги қилиб, массаси 1 кг бўлган жисмга 1м/с2 тезланиш берадиган куч қабул қилинган ва И. Ньютон шарафига ньютон деб аталаган. Н билан белгиланади: 1Н = 1 кг м/с2.
ХУЛОСА
XX аср бошларидаги фан ва техника инқилоби вақтга «таъсир қилиш»мумкинлигини аниқлади, жуда катта тезлик вақт оқими ўтишини секинлаштиради. Вақтнинг ўтиши тортишиш майдонига боғлиқ эканлиги ҳам аниқланди. Натижада янги фан-фазо ва вақт физикаси вужудга келди.
Эндиликда вақтнинг нейтрон юлдузлар якунида секинлашуви, «Қора туйнукда» тўхташи, «Оқ туйнук»лардан тез отилиб чиқиши, вақтнинг фазода айланиши мумкинлиги каби хусусиятлари аниқланди.
Демак, ҳамма нуқталари тенг ҳуқуқли ва барча йўналишлари ҳам тенг ҳуқуқли фазонинг хусусиятларини олиндан белгилаб бўлмайди. Фазонинг хусусиятлари фазодаги жисмларнинг хусусиятлари билан аниқланади ва кашф қилинади.
Табиатда вақтнинг ихтиёрий нуқтасини бошланғич деб қараш мумкин, аммо бу ҳол вақт, фазодан устун деган фикрни айтганди.
Ньютон 1687 йил «Натурал фалсафанинг математик асослари» номли асарида вақт узлуксиз ҳаракатда бўлиб у ўтмишдан келажакка қараб ўтиб боради, деб тушунтиради. Ҳеч нарса уни тўхтатиб қола олмайди, у қайтмасдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |