Мустақил иш Мавзу: Уйғониш даврида табиатшунослик тараққиёти ва мумтоз механиканинг вужудга келиши



Download 29,75 Kb.
bet3/4
Sana25.03.2022
Hajmi29,75 Kb.
#510329
1   2   3   4
Bog'liq
Muhriddin

2. Бутун олам тортишиш қонуни.
Классик механикани ривожлантиришда Ньютондан кейин XVIII асрда Лагранж, Эйлер, Лаплас, Даламбер, Пуассон, Пуансо, Гаусс ва бошқалар ўзларининг номлари билан аталувчи тамойиллар билан катта хисса қўшдилар. Ҳозирги замонда Ердаги, осмондаги ва космосдаги транспорт воситаларининг ҳаракатлари, машина ва механизмларнинг ишлаши — буларни конструкция қилиш ва улардан фойдаланиш классик механика туфайлидир.
Ньютоннинг бутун олам тортишиши қонуни қуйидагича: ҳамма жисмлар бир-бирини ўзларининг модум массалари кўпайтмаслиги тўғри пропорционал ва орасидаги масофанинг квадратига тескари пропорционал бўлган куч билан тортади. Т1, Т2 массали ﺡ масофадан бўлган моддий нуқталарнинг ўзаро тортишиш кучи қуйидаги формула билан ифодаланади: г - и 2 Бу ерда G -гравитацион доимийлик.
Коинотдаги барча жисм ёки материя бутун олам тортишиш қонунига бўйсунади, жисм ушбу қонунга бўйсунмаса, у бошқа қонунларга бўйсунади.
Юқорида масса тушунчасини тилга олдик. Бу тушунча илгари жисм деб кетилаберар эди. Жисм эса материянинг бир шакли. Жисмдан материяга ўтиш деярли уч минг йиллик тарихий йўлни босиб ўтди. Ҳозир материя деб тушунилаётган тушунча нима деган саволга кўп буюк мутафаккирлар жавоб беришга уриниб кўрганлар. Аслида материя тушунчасининг моҳияти субстанциядир, яъни дастлабки асос, умумий замин. Оламнинг мана шу моддий замини ҳақидаги фикрлар¬нинг, баҳоларнинг тадрижий ривожланиши қуйидагичадир: борлиқнинг асоси сувдир (Фалес); олов (Гераклит); сув, олов, тупроқ, ҳаво (Эмпедокл); атом (Демокрит, Эпикур, Лукреций); сув, олов, тупроқ, ҳаво, эфир (Аристотель); ҳаракат (Коперник, Бруно, Галилей); бўшлиқ йўқ, фазо жисмлар билан тўла (Декарт); олам бўшлиқдан иборат, унда айрим жисмлар вақт ўтиши билан фазода ҳаракат қиладики, фазо билан вақт бир-бирига ҳеч қандай алоқаси йўқ (Ньютон).
Табиатдаги оптик ва электромагнит ҳодисаларни механика қонунлари ёрдамида ўрганиб бўлмайди. Оптик ҳодисаларни кузатган Ньютон ёругликни моддий заррачалардан тузилган ёки корпускуляр деб изоҳлаган. Ёруглик заррачалар ёки фотонлардан иборат эканлигини фотоэффект ҳодиса тасдиқлайди.
Классик физиканинг ривожланиши натижасида кейинги кашф килинган зарралар сони ҳозир 200 дан ошиб кетди, шунингдек, деярли барча элементларда зарраларга карши антизарралар ҳам мавжудлиги исботланди.
Зарра ва антизарралар ўртасида умумийлик мавжуд бўлиб, уларнинг массаларида бир хил заряд белгиларининг фарқлари ҳам бир хил. Масалан, электрон ва позитрон, нейтрон ва антинейтрон. Элементар зарранинг белгиси бўлмаса, кинетик моменти йўналишларининг тескари йўналганлиги. Масалан, нейтрон ва антинейтрон. Ҳа, буларнинг фалсафадаги талқини зиддият диалектика¬сининг онтологиядаги намоён бўлишидир.
Коинотда фазо ва вақт объектив равишда мавжуд. Улар инсон онгига боғлиқ эмас. Одамлар уларни сезадими, кўрадими-йўқми, бундан қатъий назар, улар объектив борлиқ бўлиб ҳисобланади. Вақт узилмасдан ўтмишдан келажакка ўтиб боради.
Ньютон асарларида вақт ҳақида шундай дейди: «Абсолют ҳақиқий математикавий вақт ўз-ўзига, ўз мазмуни бўйича ҳеч қандай ташқи нарсага боғлиқ бўлмаган равишда ўтаб боради. Фазо ва вақт универсал бўлиб, материянинг умумий яшаш формасидир. Табиатдаги барча воқеа, ҳодиса ва жисмнинг ҳаммаси фазо ва вақтда содир бўлади».
Фазо бир жисмли ёки унинг бирор нуқтасининг устуни йўқ, у истаган нуқтасини саноқ боши қилиб олиши мумкин. Муҳим хоссаларидан бири унинг уч ўлчовлигидир. Ҳар қандай жисмнинг вазиятини бир-бирига боғлиқ бўлмаган уч координата катталик ёрдамида аниқлаш мумкин.
- декарт координата тизимида-X, У, Z ўқлари (узунлиги, эни ва баландлиги);
- сферик координата тизимида-радиус-вектор ва а, в бурчаклар;
- цилиндрик координата тизимида-баландлик Z. Радиус-вектор r ва бурчак а.
Фазо билан вақтнинг бир - биридан фарқи шуки, вақтга қайта келиб бўлмайди, аммо фазонинг маълум нуқтасига қайта келиш мумкин ёки маълум маънода у қайтади. Биламизки, вақт қайтмайди, у фақат олдинга қараб боради, унинг маълум бўлагини қолдириб ҳам бўлмайди, ташлаб кетиш ҳам мумкин эмас.
Фазо ва вақт бир жисмли, аммо фазо изотроп хусусиятга эга, яъни ҳамма вақт йўналишларида тенг ҳуқуққа эгадир.
Ньютон фазони шундай деб таърифлайди: «Фазо гўё катта бўш қутидан иборат бўлса, унда моддий жисм жойлашган бўлиб, унда турли физикавий жараёнлар рўй беради».
Фазодаги изотроп жисмларда модданинг электр ва оптикавий хусусиятлари барча йўналишлари бўйлаб бир хил бўлади.
Электр ва магнит йўналишларга боғлиқ бўлган моддаларни анизотроп дейилади. Вақтнинг қайтмаслиги ва узлуксиз бир йўналишда ўтиб туриши Дарвиннинг эволюцион назариясини тасдиқлайди. Ньютон вақтга қуйидагича таъриф беради. «Абсолют, ҳақиқий математикавий вақт ўз-ўзига ва ўз мазмуни бўйича ҳеч қандай ташқи нарсага боғланмаган ҳолда бир текисда ўтади».
Буюк олим фазо ва вақтни табиатдан ташқаридаги абсолют катталик деб билади.

Download 29,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish