Мусахон Исаков Дилобар Рўзиева



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/87
Sana23.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#169013
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   87
Bog'liq
2520-Текст статьи-7050-1-10-20200711

Озиқ-овқат саноати. Саноатнинг бу тармоғи асосан хом ашёни қайта 
ишлашга асосланган. Унинг корхоналарида гўшт ва гўшт маҳсулотлари, ёғ-


61 
мой, сут ва сут маҳсулотлари, шакар, нон ва нон маҳсулотлари, макарон, мева-
сабзавот консервалари, қандолат, чой қадоқлаш, узум ва шампан виноси, 
спирт, ароқ, пиво, чанқоқбосар ичимликлар, тамаки, совун ва бошқа 
маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган кўплаб саноат корхоналари фаолият 
кўрсатмоқда.
Республикамизда озиқ-овқат саноатида истиқболли лойиҳалар ҳаётга 
жорий этилиб, сўнгги ўн йил ичида йиллик қуввати 475 минг тонна бўлган 130 
тадан ортиқ мева-сабзавот ва узумни қайта ишлаш корхоналари ишга 
туширилди ва 145 та янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 
мева-сабзавот ва узумни қайташ ишлаш 2,5 бараварга ошди. Агарда 2004 
йилда 550,3 минг тонна хом ашё қайта ишланган бўлса, 2012 йилда 1463,0 
минг тонна, 2013 йилда 1975,6 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
қайта ишланди. 2013 йилда мева-сабзавот ва узумнинг қайта ишлаш улуши 
16,3 фоизга (2004 йилда –11,5 фоиз бўлган) ошди. Йилдан -йилга маҳсулот 
экспорт ҳажми ошиб, географияси ҳам кенгайиб боряпти. Хусусан, экспорт 
миқдори 2013 йилда 2012 йилга нисбатан 37 фоизга, жорий йилнинг биринчи 
ярим йиллигида эса, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,3 фоизга ўсди. 
Яқингача, маҳсулотларимиз асосан МДҲ мамлакатларида сотилган бўлса, 
энди юртимизда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари Европа, Осиё, 
Америка қитъасининг ривожланган давлатларига, хусусан, Германия, Польша, 
АҚШ, БАА, Голландия, Туркия сингари мамлакат бозорларига етказиб 
берилмоқда. 
2015 йилда мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини қайта ишлаш 18 
фоизга ошириш режалаштирилган. 2016 йилга бориб, шартли банкада 610 
миллион мева-сабзавот маҳсулотлари (2012 йилга нисбатан 1,3 баравар ортиқ), 
шундай тарзда 220 миллион мева-сабзавот шарбатлари (1,3 баравар ортиқ), 
155 минг тонна қуритилган мева (1,2 баравар ортиқ) ишлаб чиқариш 
кутилмоқда. Бу эса ички бозор эҳтиёжини тўлароқ қондириш, экспорт
маҳсулот миқдорини ошириш имконини беради. 


62 
Мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт ҳажмини 
ошириш, соҳадаги қайта ишлаш корхоналарига етарли миқдорда хом ашё 
етказиб бериш, бозорда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган нархларнинг 
барқарорлигини таъминлаш учун яна 30 та туман мева-сабзавотчиликка 
ихтисослашган туманлар қаторидан жой олди. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳозирги пайтда, юртимизда 
қуритилган мева-савзавот маҳсулотларини катта ҳажмларда етиштириш 
имкониятлари мавжуд. Шунга қарамай, бозоримизда ана шундай 
маҳсулотларга талаб катта бўлгани сабабли, импорт ҳисобига қониқтирилиши 
кузатилмоқда.
Шу боис, озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш учун боғларни, 
полизларни янада жадал кенгайтириш, помидор, қалампир, булғор қалампири, 
бақлажон, карам, қизил лавлаги сингари сабзавот маҳсулотларини 
етиштиришни босқичма-босқич кўпайтириб бориш, қайта ишланган 
рақобатбардош, экспортбоп маҳсулотлар тури ва ҳажмини ошириш, хориж 
компаниялари, савдо тармоқлари билан ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, 
ташқи бозорда кенг кўламда маркетинг ишларини олиб бориш орқали, 
маҳсулотларнинг экспорт миқдорини ошириш асосий вазифаларимиздандир.
Озиқ-овқат саноатида 2017 йилнинг январь-декабр ойларида Озиқ-овқат 
маҳсулотлари 3391,3 млрд сўмни ташкил қилган бўлса, у истеъмол товарлари 
ишлаб чиқариш ҳажмининг 44,9 фоизини 2018 йилнинг январь-декабрь 
ойларида эса бу кўрсаткич 39,3 фоизни ташки қилмоқда
14

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 16 январида 
“Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва 
соҳани бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-
4118-сон қарори қабул қилинди. Бунга кўра мамлакатда ёғ-мой тармоғини 
ривожлантириш, аҳоли эҳтиёжини янада тўлароқ қондириш мақсадида ишлаб 
чиқариш ҳажмларини ошириш ва тайёр маҳсулотлар ассортиментларини 
14

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish