III. «Илмий ижод методологияси» курси ва
бошқа предметлар
«Илмий ижод методологияси» курси «Фаннинг фалсафий масалалари» курси билан уйғун равишда боғланган бўлиб, маълум даражада унинг иккинчи қисми ҳисобланади. Айнан ана шу - фалсафа кафедрасида мазкур курсни ишлаб чиқишнинг заруратини белгилаб берди.
Бундан ташқари, мазкур курс «Иқтисодий назария» курси билан ҳам бевосита боғлиқ, зотан унда фалсафий ва иқтисодий методологиянинг ўзаро алоқаси ва уларнинг ижодий ривожланиши масаласига катта эътибор берилади.
IV. Курсни ўтказиш жараёнида янги технологиялар
Ҳар хил таълим шакллари ҳамда тингловчиларнинг билимларини аниқлаш усулларига катта эътибор берилади. Жумладан:
оралиқ ва якуний тест ўтказиш;
таълимнинг техник воситалари – интернет, компьютердан фойдаланиш ва бошқалар;
интерфаол усуллардан фойдаланиб, тингловчиларда муаммоларни мустақил ҳал қилиш кўникмаларини шакллантириш;
Эссе, реферат, тақризлар ёзиб, илмий тадқиқот кўникмаларини ҳосил қилиш.
V. Семестрларга бўлиш
Ушбу курсни биринчи ўқув йилининг II семестрида, «Фаннинг фалсафий масалалари» курсидан кейин ўқиш мақсадга мувофиқдир.
VI. Курснинг дарс турлари бўйича соатлар ҳажми
Янги ўқув режаси бўйича магистратура тингловчилари учун қуйидаги соатлар ҳажми назарда тутилади: маъруза – 30, семинар машғулоти – 30. Жами – 60 соат аудитория таълими. Мустақил таълим – 30 соат
«ИЛМИЙ ИЖОД МЕТОДОЛОГИЯСИ» КУРСИНИНГ
НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ
1-мавзу. «Илмий ижод методологияси» курсининг предмети,
вазифалари ва мақсадлари
Курснинг предмети. Фан ривожланишининг жадаллашуви, илмий билимлар ҳажмининг ортиши Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг мамлакатимизда фан ва инновация фаолиятини ривожлантириш соҳасидаги ишларни мунтазам такомиллаштириш ҳақидаги Фармонини1 амалга оширишнинг муҳим шарти сифатида.
Методология билиш методлари ҳақидаги таълимот, янги билимлар олиш усуллари ва тамойилларининг йиғиндиси, илмий тадқиқотлар ва ижоддаги қонуниятлар ва тенденцияларни аниқлашнинг шарти сифатида.
Методология турлари: фалсафий, умумилмий ва махсус илмий. Уларнинг ўзаро алоқаси. Методларнинг туркумланиши.
Илмий билишнинг умумий методологиясини ишлаб чиқиш асосида талабаларнинг фалсафий методология ва иқтисодий назариянинг ўзаро таъсирини янада чуқурроқ ўзлаштиришларини таъминлаш.
Ҳозирги замон ахборот тизимларининг тутган ўрни ва аҳамиятини ошиши ёш тадқиқотчиларга илмий материалларни тўплаш ва ўрганишда ижодий ёндошувни сингдиришнинг муҳим шарти сифатида.
Do'stlaringiz bilan baham: |