Илмий тадқиқотда дам олиш ва овқатланиш маданияти.
Бир хил меъёрда ишлаш, мароқли дам олишни билиш ижодий иш самарадоорлигини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади. Маънавий комилликка эришишнинг зарур шарти сифатида машойиҳлар: “кам егил, кам ухлагил ва кам сўзлагил” деганлар ва шунга амал қилганлар. Ёки донишманд кишилар: ким кўп билишни ҳоҳласа, камроқ ухлаши керак, деганлар. Ёш тадқиқотчи вақтдан унумли фойдаланиш учун сутканинг 6-7 соатини ухлаб дам олиш учун ажратиши мақсадга мувофиқдир.
Ҳар куни, ҳар ҳафта ва ҳар йилда бир марта мунтазам дам олишни ўрганиш (ҳафтанинг бир кунини тоғ сайли учун, йилнинг бир ойини саёҳатга ажратиш) инсон саломатлиги ва иш унумдорлиги учун ижобий таьсир кўрсатади.
Дам олишнинг асосан икки тури: актив ва пассив дам олиш турлари бир- биридан фарқланади. Актив дам олиш–бу, машғулотлар турини ўзгартириш, яъни ақлий меҳнатни жисмоний машғулот билан, спорт ўйинлари билан алмаштиришдир. Актив дам олиш жараёнида организмда қон айланиши яхшиланади, асаблар тинчланади.
Пассив дам олиш телевизор кўриш, мусиқа тинглаш ёки ухлаш кабилардан иборат бўлиб, инсонни ланж қилиши, меҳнат қилишга бўлган иштиёқини сусайтириши мумкин.
Узоқ ўтириб ишлашга тўғри келадиган ҳолатларда иш бошлангунига қадар енгил гимнастика билан шуғулланиш, енгил гимнастика билан очиқ хавода сайр қилиш, енгил ванна қабул қилиш ёки чумилиш, мақсадга мувофиқдир.
Тўғри ташкил этилган оқилона овқатланиш, шубхасиз, ақлий мехнат самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Ҳаддан ташқари кўп овқатланиш организм учун ортиқча юк, зарарли бўлгани сингари етарли даражада оқсилга бой таом истеъмол қилмасликкишининг жисмоний заифлашувига таъсир кўрсатиши мумкин.
Тиббий мутахассисларнинг тавсиясига кўра илмий ҳодимлари ҳар суткада 3000-3200 калорияли овқат истемол қилиши, овқат таркибида 110 гр оқсил(гўшт), 16% ёғ, 65-67 % углевод бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Марказий нерв системаси фаолиятида ва умуман бутун организм фаолиятида оқсиллар жуда муҳим роль ўйнайди. Маълумки, гўшт, гўшт маҳсулотлари, балиқ, сут, тухум, нон, нўҳат озиқ-овқат рационига оқсил сифатида киради.
Ақлий меҳнат самарадорлиги илм кишиларидан турмуш ва ҳаётини оқилона ташкил этишни, тамаки чекиш, маишатпарастлик, ичкиликбозлик сингари зарарли одатлардан узоқ туришни талаб этади. Ичкиликбозликка ружу қуйиш инсон саломатлигига жиддий путур етказади, инсонни охир-оқибатда иродасиз, сабутсиз махлуққа айлантириб қўяди.Узоқ муддат тамаки чекиш инсон хотирасини кучсизлантиришга, ақлий меҳнатга бўлган лаёқатининг сўнишига, турли касалликларнинг келиб чиқишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |