Мундарижа ўҚув материаллар



Download 289,6 Kb.
bet12/80
Sana26.02.2022
Hajmi289,6 Kb.
#470604
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   80
Bog'liq
янги илмий ижод

1. Такрорлаш. Халқимизда “Такрорлаш– билимнинг онаси” деган нақл бор. Олинган маълумотни жуда кўп марта такрорлаш натижасида у шахснинг ўз мулкига айланади. Шайх Саъдий таъбири билан айтганда инсон ўз билимларини қанча сарфласа, шунча кўпаяди. Чунки ҳар сафар билимларини сарфлаш учун уни хотирлар экан билимлари шунча мустаҳкамланади ва янги билимлар ҳосил килишда доя бўлиб хизмат қилади.
2. Хорижий тиллардаги мазмунан тушунарсиз, диний оятлар, шеър ва қўшиқларни ёд олиш. Қўшиқларнинг оҳанги, шеърларнинг эса қофияси уни ёд олишда мухим ролъ ўйнайди: ҳофиз ўзи ижро этган қўшиқни шеър килиб айтганда қийналади. Диний оятларни ёд олищда унинг муқаддас эканлиги, иймон-эътиқоднинг собитлиги мухим аҳамият касб этади.
3. Касбни севиш. Ўз касбини севган ўқитувчи, врач, санъаткор, сиёсий арбоб ўз соҳасига оид маълумотларни чуқур билишга ва хотирасини муттасил чархлаб туришга кучли эҳтиёж сезади. Кучли хотирага эга бўлмай туриб, бирон-бир соҳада, айникса, илмий ижодда муваффакиятга умид боғлаб бўлмайди.
Шу боисдан хам тариҳда ўчмас из қолдирган буюк шахслар ўзларининг феноменал хотирага эга эканлиги учун ҳам ўлмас асарлар яратиш имконига эга бўлганлар. Шу ўринда кўп нарсани билиш ва хотирада сақлаш эмас, балки соҳа учун зарур ва керакли маълумотларни билиш ва хотирада сақлашни бир биридан фарқлаш ёш тадқиқотчилар учун, айниқса, муҳимдир. Айниқса фаннинг янгидан-янги соҳалари пайдо бўлаётган, мутахассислардан соҳа бўйича пухта билим, кўникма ва малака талаб қилинаётган ҳозирги информация асрида қомусий билимдонликка интилиш тадқиқотчи учун фазилат эмас , балки жиддий нуқсон эканлигини англаш, ҳамма адабиётларни эмас, балки соҳага оид адабиётларни танлаб, саралаб ўрганиш муҳимдир. Фаннинг аниқ бир соҳасига ўзини бағишламай туриб, илмий иижодда жиддий ютуқларга умид боғлаб бўлмайди.
Фаннинг бирон соҳасига ихтисослашиш тадқиқотчини фаннинг фалсафий-методологик муаммо ва масалаларини билишдан озод қилмайди. Зеро, умумийликни билмай туриб, алоҳидаликнинг моҳиятига етиб бўлмайди. Бошқача қилиб айтганда, бугунги тадқиқотчи олдида ўз хотирасини кераксиз, номаълум маълумотлардан озод қилиш, ўз соҳасига оид билимларни кўпроқ эгаллаш муаммоси пайдо бўлди: кераксиз ва ҳатто зарарли информациялар ҳуружидан ҳимоянинг биз яшабтурган даврнинг глобал муаммоларидан бири бўлиб қолди. (Буюк аждодларимиз: Абу Райҳон Беруний, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Мирзо Улуғбекнинг нақадар кучли хотирага эга эканликларини тасдиқловчи тарихий манбалар бизгача етиб келган. Бизга яқин замондош бўлган академик Юнус Ражабий кўп асрлик тарихга эга бўлган “Шашмақом”ни тўла ёд билган ва шу туфайли бу маънавий меросни нотага кўчирган феноменал хотира соҳиби бўланлигини ҳикоя қиладилар).
Хотирада мустаҳкам сақлашнинг яна бир усули сўзни(тушунча,атама) қалам билан ёзишдир. Бу эса сўзнинг шакли ва маъносини хотирада сақлашни осонлаштиради. Айниқса, янги танишган кишиларнинг исмини ёзиб олиб, исмнинг маъносини билиш-хотирада мустаҳкам сақлашга имкон беради. Хотирани ортиқча маълумотлардан озод қилиш учун:
- Исм ва фамилияларнинг алифбо бўйича рўйхати;
- Соҳага оид предметли луғат;
- Муҳим воқеалар картотекаси;
- Кундалик дафтар;
- Ён дафтарча тутадилар.
Машҳур олимлар хатто ухлаётганларида ҳам ёнларида қоғоз ва қаламни сақлашга ва қимматли фикр ва ғояларни қайд этишга алоҳида эътибор берганлар.
Самарали ижодий меҳнат кўп жиҳатдан иш кабинетининг шовқиндан ҳоли, озода ва шинам бўлишига ҳам боғлиқдир. Хонада нормал намлик ва иссиқлик нормал 18-20С атрофида бўлиши ва елвизак(сквозняк)ка йўл қўймаслик зарурдир. Иш сифати ва унумдорлиги тадқиқотчининг иш жойи ва кайфиятига боғлиқдир. Тадқиқотчи бошқа юмушлар билан чалғимаслиги, диққатини тадқиқот предметига қарата олиши, ўтириб ишлаши учун қулай стул ва иш столига эга бўлиши зарур.
Қуёшнинг ярқираган нури ва яшил ранг инсон кўзини тез толиқтиради. Айни вақтда кескин контраст ранглар (қора, оқ, қизил) қўриш аъзоларини тез чарчатади, сарғич, яшил, сутранг каби аралаш ранглар кўриш қобилиятини яхшилайди. Теварак-атрофдаги майсалар ва дарахт баргларининг яшил ранги кўриш аъзоларига ижобий таъсир қилиши аниқланган.Ҳаддан ташқари хира ва ҳаддан ташқари ёруғ хонада китоб ўқишдан қочинг! Кўзойнак танлашда адбатта окулист врач билан маслаҳатлашинг.Ҳеч қачон тасодифий кўзойнаклардан фойдаланманг. Кўзойнакни нотўғри танлаш кўз оғриғини келтириб чиқаради. Кўздан ёш оқишига сабаб бўлиши мумкин.Кўзнинг кўриш қобилиятини бир хилда сақлаш учун кўзойнак билан ишлашда ҳар бир соатдан сўнг кўзга 5-10 минут дам беринг. Дам олиш вақтларида ётиб китоб ўқиш тафсия этилмайди: бу зарарли одат ҳисобланади.

Download 289,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish