70
№1 (5)
2021
“Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ахборотнома”
қилган янада катта режалар, афсуски тақдир
тақозоси туфайли, амалга ошмай қолди.
Тельман
Муҳамедовнинг
сатирик
графикаси 60 йилларда «Муштум» ҳажвий
журналида
шаклланди, чархланди. Унга
хос бўлган ҳазилкашлик, қувноқлик,
кузатувчанлик асарларида яққол бўртиб,
кўриниб туради, юмор ҳиси жуда кучли эди.
«Шум бола» китобига ишланган
иллюстрациялари (1968 й. 4-расм.) кўпроқ
китоб графикасига тааллуқли асарлар бўлиб,
рассом жуда ихчам, минимал воситалар, яъни
бир чизиқли расм билан жуда кўп маънони,
асарни энг қизиқ сюжетларини, қаҳрамонлар
характерини, феъл-атворини ҳазил-мутойиба
билан моҳирона тасвирлайди.
Тельман Муҳамедов асарларининг яна
бир
жозибали томони, у бир персонажни
ҳеч қачон такрорламайди. Ҳар бир персонаж
ўзига хос, индивидуал образга эга. Бунга катта
меҳнат билан эришилган. Рассомнинг ҳаётни
доимий кузатиши ва қайд этиши орқали пайдо
бўладиган “Ҳаётни яхши билиш” тажрибаси
унга ёрдам беради.
Машҳур
Корней
Чуковскийни
«Бармалей» асарини (1969 й. 5-расм.) бошқача
2-расм.
Насриддин Афанди латифалари.
71
№1 (5)
2021
“Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ахборотнома”
услубда, кучли стилизация қилинган, ранг
берилган
персонаж ва деталларни тоза, оқ
фонда кулгили ҳаракатлантиришга мувваффақ
бўлган. Расмларни кўрган томошабинга,
айниқса ёш томошабинга албатта Муҳамедов
юмори юқади, уни чеҳрасида беихтиёр
табассум пайдо бўлади.
Т.Муҳамедовнинг навбатдаги асари,
«Насриддин Афанди латифалари»га ишланган
(1971 й.) иллюстрациялари (2-расм) том
маънодаги бу шоҳ асарлар, рассом ижодининг
гултожиси дейиш мумкин. Бунақа ҳажвияга
бой асарни фақат шунақа ҳазилкаш рассомгина
маромига етказиши мумкин эди. Ҳар бир
композиция беназир,
юксак дид билан ижро
этилган. Композицияда, рангда, типажларда,
эмоцияларда катта маҳорат сезилиб туради.
Т.Муҳамедов ижодини яна бир мақтовга
лойиқ жиҳати, бу ўзини миллий, шарқона
санъатини бениҳоя севиши ва уни ўрганиши
бўлган.
У машҳур Камолиддин Беҳзод ва бошқа
шарқ миниатюра
рассомларининг ижодини
катта муҳлиси бўлган. Уларни усулларини
ўрганган. Ва табиийки, бу уни ижодига ҳам
таъсир қилган.Кейинги шоҳ
асарларидан
бўлмиш «Ўзбек халқ эртаклари» китобига
(1971-75 й.) чизилган муқова ва расмлар бунга
яққол далилдир (3-расм).
У миниатюра усулидан фойдаланади,
лекин унга ўзига хос бўлган янгиликларни ҳам
киритди. Ранглардан эркинроқ фойдаланди.
Шарқ миниатюрачилари одамлар фигуралари
холати орқали мазмунни кўрсатишса,
3-расм.
Ўзбек халқ эртаклари.
4-расм.
Шум бола.
72
№1 (5)
2021
“Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ахборотнома”
5-расм.
Бармалей.
Do'stlaringiz bilan baham: