РАНГТАСВИРЧИ РАССОМЛАРИНИНГ КАСБИЙ КЎНИКМАЛАРИНИ ОШИРИШДА КОМПЬЮТЕР ГРАФИК ДАСТУРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ.
Камолов Ифтихор Бахтиёрович
Қарши давлат университети педагогика фанлари
фалсафа доктори (PhD), доценти
Аннотация: Мақолада бўлажак рассомларнинг касбий компетентликларини шакллантириш жараёнида компьютер график дастурларидан фойдаланишнинг муҳим жиҳатлари ва афзалликлари.
Аннотация: В статье рассматриваются важные аспекты и преимущества использования компьютерных программ в процессе формирования профессиональных компетенций будущих художников.
Annotation: The article discusses important aspects and advantages of using computer programs in the process of forming the professional competencies of future artists.
Калит сўзлар: рангтасвир, касб, компьютер, кўникма, амалий дастур, компитентлик.
Ключевые слова: живопись, профессия, компьютер, мастерство, применение, компетентность.
Key words: painting, profession, computer, skill, application, competence.
Кириш. Касбий компетентликни шакллантириш жараёнида талабанинг мустақил ижодий иши алоҳида аҳамият касб этади. Бу ҳар кимнинг имконият ва қобилиятларини максимал даражада очиб бера олади. Шунинг учун ҳам фойдаланувчилар бадиий ва дизайн таълимотида компьютер график дастурларидан фойдаланишнинг янгича ёндашувлари, замонимизга мос келадиган янги методлар, ёндашувлар ва таълим шакллари зарур:
ахборот йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш усулларини эгаллаган бўлиши, ўз касб фаолиятида мустақил асосланган қарорлар қабул қила олиши;
тегишли бакалавриат йўналиши бўйича рақобатбардош умумкасбий тайёргарликка эга бўлиши;
янги билимларни мустақил эгаллай билиши. Ўз устида ишлаши ва меҳнат фаолиятини илмий асосда ташкил қила олиши.
Талабларининг педагогик фаолиятидаги қуйидагиларни ривожлантиришга эътибор қаратилади:
таълим мазмунини белгилаш тамойиллари ва мезонларига риоя этиш. ўқув материалларини танлаш ва тизимлаштиришга доир замонавий ёндашувларни хисобга олиш. Ўқув материалларини моделлаштириш;
таълим-тарбия жараёни таркибий кисмлари (мақсад, натижа, мазмун, шакл, метод ва восита)нинг ўзаро алоқадорлиги ва умумийлигини ҳисобга олиш;
таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг асосий ва ёрдамчи шаклларидан унумли фойдаланиш. Ўқувчиларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш ва ўтказиш;
таълим-тарбиянинг хилма-хил методларини. Замонавий педагогик технологияларни оқилона танлай олиш. Ижодий ёндашув асосида метод ва технологияларнинг миллий менталитетга мослигини таъминлаш қобилиятларига эга бўлиши кераклиги инобатга олинди.
Қуйида бўлажак педагогнинг касбий компетентлик негизида акс этувчи сифатларнинг моҳияти қисқача ёритилади (1-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |