5-расм. Монопол товар нархига солиқнинг таъсири.
Фараз қилайлик, монопол бозорда ҳар бир бирлик маҳсулот солиққа тортилади. Солиқ миқдори сўмга тенг ва монополист сотилган ҳар бирлик маҳсулот учун давлатга сўм солиқ тўлайди. Демак, фирманинг ўртача ва чекли харажатлари сўмга ошади. Агар фирманинг бошланғич чекли харажати бўлса, солиққа тортилгандан кейинги чекли харажати қуйидагича бўлади (5-расм).
Графикда солиқ хисобига ўзгарган чекли харажат чизиғи бошланғич чекли харажат чизиғини миқдорга юқорига силжитиш орқали ҳосил қилинди (5-расм).
Натижада чизиғи чекли даромад чизиғини, янги нуқтада кесиб ўтади. Биз солиқга тортилмаган вақтдаги ишлаб чиқариш ҳажми ва нарх ни ва солиқга тортилгандан кейинги ишлаб чиқариш ҳажми ва нарх ларни оламиз.
Чекли харажат чизиғини юқорига силжиши ишлаб чиқариш ҳажмини дан гача пасайтиради, нархни дан га кўтаради. 5-расмдаги графикдан кўриниб турибдики, нархнинг ўсиши солиқ миқдоридан катта .
Бунинг сабаби, монопол бозорда нархнинг чекли харажатга нисбати талабнинг эластиклигига боғлиқ.
Масалан, бўлса, монопол нарх формуласига кўра, солиқ га тенг бўлганда
.
Нарх солиқ миқдорига нисбатан икки баробар ортади.
5. Ўзбекистонда монополияни чеклаш ва рақобатни ривожлантириш йўллари
Ўзбекистон Республикасида давлат антимонопол сиёсатини амалга ошириш ҳамда рақобат муҳитини шакллантириш – бозор муносабатларига ўтишнинг асосий омилларидан ҳисобланади.
Рақобатнинг ривожланиш даражаси кўплаб бир хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи ташкилотлар сони билан тавсифланади.
Рақобат рағбатлантирувчи иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи кучдир. Шу сабабли у бозор иқтисодиёти механизмида асосий ўрин олади.
Рақобат режалаштирилмайди ва қаттиқ назорат остига олинмайди.
Ушбу муҳитда:
- талаб ва таклиф;
- нарх-наво;
- олигополия ва монополия даражаси;
- давлатнинг антимонопол сиёсати ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Рақобатда мажбурий сафарбарлик бўлмайди. Бу ерда ҳалол ва эркин иқтисодий рақобатни ривожлантириш эвазига ишлаб чиқарувчилар устидан харидорларнинг ҳукмронлиги ўрнатилади.
Республикамизда, ўтиш иқтисодиётига эга бўлган бошқа давлатлар сингари 90-йилларга қадар рақобат деярли мажуд бўлмаган ва бозор ислоҳотлари бошланиши билан рақобат муҳитини шакллантириш муаммоси вужудга келди. Рақобат муҳитини яратиш мақсадида кенг миқиёсда давлат корхоналарини хусусийлаштириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш вазифаси кўйилди.
Бозор шароитида монополияларнинг маълум тармоққа янги рақобатчиларнинг киришига тўсқинлик қилишлари хавф туғдиради. Шунинг учун монополияга қарши сиёсат бозорда маълум ҳокимиятга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан рақобатни бузишга йўл қўймаслик мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар тизимини ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |