Кириш Мавзунинг долзарблиги.Иқтисодий интеграциялашуви шароитида турли мулкчиликка асосланган корхоналарнинг (фирмаларнинг) хўжалик юритиш фаолиятини, уларнинг бозор шароитидаги ҳаракатини, чекланган ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўлларини ва шу асосда уларни самарали фаолият юритишларини ўргатувчи билимга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бозор иқтисодиёти субъектлари фаолиятига бевосита таъсир этувчи талаб ва таклиф, фойдалилик ва истеъмолчиларнинг бозодаги нархларга муносабати, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот баҳоси, рақобат шакллари, ишлаб чиқариш омиллари ва улардан оқилона фойдаланиш йўллари, умумий мувозанат ва давлатнинг бозорни бошқаришдаги роли ва шу каби қатор бошқа масалалар ўрганилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди1.
Иқтисодиётни самарали бошқариш унинг муҳим субъекти бўлган банклар фаолиятини ўрганишни, уларнинг ишлаш усуллари, функция ва операцияларини билишни тақозо қилади. Яқин истиқболдаги долзарб вазифалардан бири – ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий масалаларга масъул бўлган раҳбарларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича ваколатларни туман ва шаҳар ҳокимларига тўлиқ ўтказишдан иборат. Шу нуқтаи-назардан ёндошганда рақобатлашмаган бозорларнинг ҳозирги ҳолатини, республикамизда монополияни чеклаш ва рақобатни рағбатлантириш истиқболларини тадқиқ этиш шу куннинг долзарб масалаларидан эканлигига шубҳа йўқ.