Курс ишнинг мақсади ва вазифалари. Монополияни давлат томонидан тартибга солиш механизмларини тадқиқ этиб, бу борада тегишли хулосалар ишлаб чиқиш курс ишнинг мақсадини ташкил этади. Қўйилган мақсаддан келиб чиқиб қўйдаги вазифаларини ечиш кўзда тутилади:
рақобат ва монопол бозор турларини назарий ўрганиш;
соф монополия ва бозор ҳокимияти хусусиятларини ўрганиш;
- монопол шароитда нарх белгилаш ва монопол ҳокимияти кўрсаткичларини таҳлил этиш;
- монопол ҳокимият ва жамият фаровонлигини тадқиқ этиш;
- монопол нархга солиқнинг таъсирини баҳолаш.
Курс иши кириш, асосий қисмда бешта параграф, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Ишнинг кириш қисмида мавзунинг далзарблиги, мақсад ва вазифалари, объкти , предмети, илмий ва амалий аҳамияти ёритилган.
Асосий қисмда рақобатлашмаган бозор турлари, соф монополия ва бозор ҳокимияти хусусиятлари, монопол шароитда нарх белгилаш ва монопол ҳокимияти кўрсаткичларини таҳлил этиш, монопол ҳокимият ва жамият фаровонлиги, монопол нархга солиқнинг таъсири масалалари ёритилган.
Хулоса қисмида олиб борилган тадқиқот натижаларида олинган хулосалар, таклиф ва тавсиялар ўз аксини топган.
1. Рақобат ва якка ҳокимлик тушунчаси
Бозор мукаммал рақобатлашган ёки рақобатлашган бозор бўлади, агар унда қуйидаги шартлар бажарилса:
сотувчи ва харидорлар бозорда маҳсулот нархи қандай бўлса, шундай қабул қиладилар ва улар нархга таъсир қила олмайдилар;
бозорга янги сотувчиларни кириши чекланмаган;
сотувчилар биргаликда ҳаракат қилиш стратегиясини ишлаб чиқмайди.
Бундай шартлар бажариладиган бозор мукаммал рақобатлашган бозор, соф рақобатлашган ёки рақобатлашган бозор деб қаралади. Рақобатлашган бозорда ҳаракат қилаётган фирманинг рақобатлашувчи фирма деб қаралади. Бундан кейин рақобатлашувчи фирма тўғрисида гапирилганда, биз рақобатлашган бозорда ҳаракат қилаётган фирмани назарда тутамиз.
Демак, рақобатлашган бозорда товар нархи бозорда талаб ва таклиф асосида шаклланади ва унга сотувчи ҳам харидор ҳам таъсир қила олмайди:
.
Рақобатлашган бозорда ҳар бир алоҳида сотувчи томонидан сотиладиган товарнинг бозорда сотиладиган умумий товар миқдоридаги улуши жуда оз бўлгани учун ҳам у товар нархини ўзгартира олмайди.
Рақобатлашган бозорни таҳлил қилганимизда бозордаги товарларни бир хил деб, яъни уларнинг сифати бир хил деб қараймиз. (Амалда товарнинг сифатига қараб, уларнинг нархи ҳар хил бўлади, сифатли товарнинг нархи сифати пастроқ товарнинг нархига кўра юқори бўлади).
Рақобатлашмаган бозорларнинг қуйидаги турлари учрайди:
Соф монополия - бу битта сотувчи ва кўп харидорлар қатнашган бозор, ёки ўрнини босадиган товар бўлмаган товарни сотадиган ягона сотувчи бўлган бозор вазияти, ёки тармоқда ягона ҳукмрон фирма бўлиб, фирманинг ишлаб чиқариш ва сотиш чегараси тармоқ чегарасига тенг бўлган бозор. Соф монополия ва рақобатлашган бозор бир-бирига тескари бозорлар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |