Мундарижа кириш I боб


Ўзбекистон Ахолининг ижтимоий таркиби ва билим малака даражаси



Download 87,67 Kb.
bet9/10
Sana23.02.2022
Hajmi87,67 Kb.
#142994
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Kurs ishi 23.01.2019 tayyor boldi

2.3. Ўзбекистон Ахолининг ижтимоий таркиби ва билим малака даражаси.

Ўзбекистон ахолисининг ижтимоий-синфий таркиби ўша мамлакатда хукмрон бўлган ижтимоий муносабатлар хусусияти билан белгиланади. Ижтимоий муносабатларнинг ўзгариши ахолининг ижтимоий-синфий таркиби ўзгаришига сабаб бўлади. Ахолининг ижтимоий таркиби унинг синфий таркибига нисбатан кенгроқ тушунчадир. ахолининг ижтимоий таркиби деганда, унинг машқулоти касбкор асосида бирлашган гурухлар тушунилади. Республика ахолисида ишчилар синфи шаклланди ва 1989 йилги республика статистик бўлимининг бошқармаси маълумотига кўра, меҳнатда банд ахолининг 29,7 фоиз саноат, қурилиш, транспортда ишлаётган ишчи ва хизматчилардан иборат. 1913 йилги маълумотларига кўра барча ишчи ва хизматчилар Ўзбекистон ахолисининг атиги 5 фоизни ташкил қилган.
Республикада ижтимоий меҳнатда банд бўлган деҳқонларнинг сони ва ахоли орасидаги салмоғи камайиб бормоқда. Жумладан: деҳқонлар салмоғи 1939 йилда 64,9 фоизни ташкил қилган бўлса, 1979 йилга келиб у 24,7 фоизга тушиб қолган. 1989 йилда у 24,5 фоизга тушиб қолди. Бу ҳолат аввало кишлок хўжалигининг механизасиялаштирилганлигидан, меҳнат унумдорлиги ортиб бориши, кам қувватли жамоа хўжаликларнинг давлат хўжаликларига айлантириш, хўжаликда саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа соҳасида ишчилар кўпайиб, ишчилар соатига қўшилганлигидадир. Кўп йиллар давомида Ўзбекистон ахолисининг билим даражасида ижобий ўзгаришлар рўй берди. Ўзбекистонда халқ моарифида таркиб топиб, ривожланди. Инқилобгача республика ахолисининг 2 фоиз саводли деб келган нотўғри, аслида революсияга қадар ахолининг 18-19 фоиз саводли бўлган.ҳозирги вақтда Республикада барча ўқув муассасаларида ўқиётганлар сони 6779 минг кишидан ортди. Ўзбекистонда 1915-1917 йил ўқув йилида бор йўғи 171 та умумий таълим мактаблари бўлиб, уларда 4649 минг ўқувчи таълим олди ва уларга 340 минг педогог меҳнат қилмоқда.
Республикамизда олий ва ўрта махсус таълим соқаларида хам катта ютуқларга эришилди. 1915-17 йил ўқув йилида Ўзбекистонда бор-йўғи 2 та махсус ўқув юрти бўлиб, буларда 100 киши таълим олган. 1990 йилда республикада 244 та махсус ўқув юрти бўлиб, уларда 277,3 минг киши таълим олди. Ўзбекистонда революсиядан илгари олий ўқув юртлари бўлмаган бўлсада, ҳозирги кунда 44 та олий ўқув юрти мавжуд бўлиб, уларда 331,6 минг талаба билим олмоқда. Республикамизда йилдан-йилга халқ хўжалигида ишлаётган малакали мутахасислар сони ортиб бормоқда. Масалан 1941 йил бошларидан олий маълумотга эга бўлган 19,9 минг ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган 34,7 минг мутахасис ишлаган бўлса, 1989 йилда уларнинг сони 767,9 минг олий маълумотли, 8057,5 минг ўрта махсус маълумотга эга бўлган мутахасислар ишламоқда. Республикамизда кейинги йилларда индустриял тарақиётнинг жадаллашуви билан ҳунар техника билим юртлари орқали малакали ишчилар тайёрлашга алоқида эътибор берила бошлади. Агар 1970 йилда республикамизда 126 та ҳунар техника билим юртлари 47,9 минг ўқувчи ўқиган бўлса, 1989 йилга келиб 480 та ҳунар техника билим юртида 249,6 минг ўқувчилар таълим олди. Натижада халк хўжалигининг барча тармоқларида олий ва ўрта маълумотли малакали мутахасислар сони ва салмоғи ошиб борди. Шу йилларда Ўзбекистон хотин-қизлари ҳаётида хам сифатли ўзгаришлар содир бўлди. Инқилобдан олдин ўзбек хотин қизлари ишлаб чиқаришда камдан , иштирок қилган, улар асосан уй-рўзуор ишлари бола тарбияси билан машқул бўлганлар. Хозирги вақтда ўзбек хотин-қизлари халқ хўжалигининг барча тармоқларида фаол мехнат қилмоқдалар. Масалан, 1989 йилда Ўзбекистонда ишчи ва хизматчиларнинг 44 фоизни ва деҳқонларнинг 54 фоизни хотин-қизлар ташкил қилди. Булар соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот соҳасида ишлаганларнинг 76,3 фоизини, маориф ва маданият ходимларининг 53,7 фоизини, савдо, умумий овқатланиш, моддий техника таъминоти, тайёрлов муассасалари ходимларининг 47,1 фоизни илмий тадқиқод ходимларининг 44,2 фоизни, хўжалик жамоа ва ижтимоий идора ходимларининг 38,2 фоизини ташкил қиладилар.
Ўзбекистон эндиликда деярли барча фан соҳалари бўйича илмий мутахасисларни бирлаштирган 2 тага эга. Пахтачилик, кимиё, геология, математика соқаларидаги тадқиқод ишлари дунё бўйича тан олинган. 1987 йилда республикада 39,1 минг илмий ходим бўлиб, улардан 1,3 таси фан докторлари, 16,3 мингтаси фан номзодларидан иборат. Замонавий кадрлар тайёрлашга эътиборни қаратиш лозим. Мехнат ресурслари ва улардан фойдаланиш.
Узбекистонда мехнат ресурсларининг сони, салмоғи усиши суръатлари, уларнинг халқ хужалиги тармоқлари ва республика худудида тақсимланиш, мехнат ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлиги узига хос хусусиятга эга. Узбекистон ахолиси ёш таркибида ёшларнинг куп булиши уз навбатида мехнатга лаёқатли кишилар салмоғининг нисбатан камайишига олиб келди. Шу билан биргаликда табиий усишнинг юқорилиги ундан мехнат ресурслари салмоғининг доимо ортиб боришига олиб келди. Мехнат ёшидаги ахолининг барчаси баъзи бир сабабларга кура ишлаб чиқаришда тулиқ иштрок этаолмади. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда усиш. Армияда хизмат қилиш каби объектив Сабабларга кура ахолининг бир қисми ич да иштрок эта олмайдилар. Куп болали оналар оилада бола боқиш. Махсус уй хужалиги билан шуғулланишлари шундай субъектив сабабларга киради. Республикамиз куп болали оналар салмоғининг катталиги билан ажралиб туради. Узбекистонда иктисодий фаол ахолисининг халқ хужалик тармоқлари буйича тақсимланиши собиқ итфоқдан фарқ қилади. Республикамизда 1939-1989 йиллар орасида моддий ишлаб чиқаришда ишлайдиган ахоли 90 фоиздан 74,1 фоизга тушиб қолган. Номоддий ишлаб чиқариш соҳасида ишловчилар салмоғи эса 7,8 фоиздан 25,9 фоизга етган. Моддий ишлаб чиқаришнинг уз ичида , унинг турли тармоқларида ишловчиларнинг сони ва салмоғи хам турлича узгармоқда. Саноат, қурилиш, транспорт ва алока тармоқларида ишловчилар салмоғи доимо ортаборганлигини курамиз. Бу эса республикада ана шу тармоқларнинг тез ривожланаётганлигини курамиз. Саноатда айниқса машинасозлик саноат тармоқлари тез ривожланаётганлигини курамиз. Шуни қайт қилиш лозимки, республикамизда саноат, транспорт ва алоқа воситаларида хизмат қилувчилар салмоғи МДҲ давлатлари курсаткичидан паст. Агар бизнинг республикамизда ушбу тармоқларда ишлаётган ишчилар салмоғи 29,2 фоизни ташкил қилса, хамдустлик давлатларида бу курсаткич 50,8 фоизни таккил қилади. Ҳозирги кунда хам кишлок ёшларини саноатдан кура, кишлок хужалигига жалб қилиш осонроқ булиб ушбу регионда хлор ва сода ишлаб чиқарадиган заводларни қуриш зарур.
Хулоса
Демография фаннининг ривожланиши ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошланади. Аҳолининг туғилиши , ўлиши , умр узоқлиги , жинс таркиби , маълумотлик даражаси каби муҳим жиҳатларини ўз ичига қамраб олган. Ўзбекистон шаҳарларидаги демографик жараёнлар ўз навбатида муҳим хусусиятларга эгадир. Ўзбекистонда яқин йилларда аҳоли сони ошиб бориши турлича кўринишга эгадир. Шаҳарлар демографиясини ўрганишда энг яқин ёрдамчи статистика маълумотларидир.
Ўзбекистонда шаҳарлар аҳоли сонига нисбатан турларга бўлинади. Айрим вилоятларимиздаги шаҳарларда аҳоли кўп бўлса айримида аҳоли камроқдир. Шаҳарлар демографиясини ўрганиш муҳим мавзулардан биридир. Инсоният пайдо бўлганидан то ҳозирги даврга қадар бир қанча тарихий даврларни босиб ўтди. Ҳамма даврларда ҳам аҳоли билан боғлиқ муаммолар долзарб мавзу бўлиб келган. Чунки аҳоли ҳам асосий ишлаб чиқарувчи куч, ҳам истеъмолчи сифатида жамият тараққиётида ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Хусусан, шаҳарлар республикамиз иқтисодиётида ўз салоҳиятига эга. Ўзбекистон шаҳарларида 130 дан ортиқ миллат вакиллар истиқомат қилиб, республика ишлаб чиқариши ва маданий тараққиётида салмоқли ўрин тутади.


Download 87,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish