ii БОБ. Ўзбекистон шаҳар аҳолиси динамикаси ва демографик таркиби
2.1. Ўзбекистонда аҳоли сони динамикаси ва унда шаҳар
аҳолисининг улуши
Ўзбекистон Республикада шаҳар аҳолисининг мутлоқ сони мунтазам ўсиб келган. Шаҳар аҳолисининг ўсиши айниқса мустақиллик йилларидан олдин 1917-1990-йилларда шаҳар аҳолисининг сони 9 марта ошди, бу республика умумий аҳолисининг ўсиш суратидан икки марта юқори. 1991-2004-йилларида Ўзбекистонда шаҳар аҳолисининг ўсиш суръати сезиларли камайди. Бунинг асосий сабаби шаҳарларда туғилиш жараёниннинг камайиб кетганлигидадир. Ўзбекистон шаҳар аҳолисининг туғилиши шундай суръатлар билан камайиб борса, яқин келажакда аҳолининг демографик қариши яни аҳоли таркибида қариялар салмоғининг ошиб бориши каби муаммоларни келтириб чиқариши табиийдир. Ўзбекистон шаҳар аҳолисининг демографик вазиятида кейинги беш йилда кескин ўзгариш содир бўлди, яни аҳолининг ўртача йиллик ўсиш суръати янада пасайиб кетди. Ҳар бир давлатдаги шаярлар бажарадиган функцияси ва аҳоли пунктларининг роли ва аҳоли сонига қараб ажратилади. Ўзбекистонда 7 минг аҳолиси бор пунктлар шаҳар ҳисобланилади. Шаҳар аҳоли пунктларининг шаҳар деб номланишида унда яшовчилар миқдори ҳам муҳим кўрсаткичлардан биридир. Мамлакатимизда шаҳар аҳолисининг ва шаҳарларнинг ўсиб бориши урбанизация жараёнинига олиб келади.
БМТ берган статистик маълумотларда ҳозирда дунё аҳолисининг тенг ярми шаҳарларда яшайди яни, 2009 йилда Ер шари аҳолисининг 50 фоизи шаҳарларга тўғри келади ва бу кўрсаткич 2030 йилда 60 фоизни ташкил этади. Бундай шаҳарлар аҳолисининг ўсиши фақат табиий кўпайиши ҳисобига рўй беради. Дунёги шаҳар аҳолисининг сони тўхтовсиз ўсишда давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиёда жойлашган бўлиб, унинг майдони 448,9 минг км2 ни ташкил этади. Аҳолиси 33,6 млн кишига. Аҳоли зичлиги 1 км2 га 74,5 киши (2018й). Ўзбекистон аҳолиси сони бўйича МДҲ га кирган мамлакатлар орасида Россия ва Украинадан кейин 3-ўринда туради. Марказий Осиёдаги жами аҳолинииг 1/3 дан кўпроғи яшайди. Пойтахти Тошкент шаҳри (1930 йилдан). Ўзбекистон Республикаси таркибига Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва 12 та вилоят киради. Жамиятда ишлаб чиқаришнинг ривожланиши аҳолига боғлиқдир. Аҳолининг кўпайиб бориши ёки аксинча, камайиб кетиши жамият тараққиётида маълум муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлади. Ушбу муаммоларни олдини олиш, аҳолининг нормал ўсиб боришига эришиш учун демографик вазиятни мунтазам илмий тадқиқ этиб бориш зарурдир. Лекин бунинг ўзига хос томонлари бор.
Чунки жаҳондаги давлатларда аҳолининг ўсиши ҳам, улардаги иқтисодий имконият, ижтимоий ҳолат ҳам бир хил эмас. Тадқиқотлар кўрсатишича, Ўзбекистонда аҳоли сони, таркиби ва демографик хусусият-ларига оид маълумотлар XX-асрнинг 2-ярмидан бошлаб мавжуд. Ушбу даврга оид маълумотларга қараганда, республика аҳолиси мунтазам кўпайиб келган, лекин аҳолининг кўпайиши суръати турли тарихий даврларда турлича бўлган. Республика аҳоли сони, таркиби ва демографик вазиятига оид маълумотлар асосан Ўзбекистонда ўтказилган аҳоли рўйхатлари (1897 й., 1926 й., 1939 й., 1959 й., 1970 й., 1979 й. ва 1989 й.) да мавжуддир.
Шунингдек, аҳолишунос олимлар олиб борган тадқиқот натижалари, демографик йилномалар, социологик-демографик тадқиқот натижалари ҳам Ўзбекистон демографик хусусиятларини ўрганишда илмий манба ҳисобланади. 1897 йил ўтказилган аҳоли рўйхатига мувофиқ Ўзбекистон ҳудудида 3,9 млн. киши яшаган; шундан 19 фоиз шаҳар аҳолиси бўлган. Ўша кезларда Ўзбекистонда аҳоли такрор барпо этилиши туғилиш ва ўлимнинг юқори даражаси ўртача умр кўришнинг қисқалиги билан характерланади. Ёш болалар ўлими коэффициенти Европа ва Россиядагига қараганда 65-70% юқори бўлган. Туб аҳолининг миграцияси жуда паст эди. Ушбу ҳолатлар республикада аҳоли сони динамикаси шаклланишига таъсир этди. Аҳолининг ўсиши асосан туғилиш ва ўлим жараёнларига боғлиқ бўлган.
Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони 2018 йил 1 январь ҳолатига 32,65 млн кишини ташкил этиб, 2017 йилда 533,4 минг кишига ёки 1,7 фоизга ўсган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16,53 млн кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6 фоиз), қишлоқ аҳолиси сони 16,12 млн кишини (49,4 фоиз) ташкил этди. Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2018 йил 1 январь ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида 3,71 млн кишини (республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4 фоизини) ташкил этиб, кейинги ўринларда Фарғона вилоятида 3,62 млн кишини (11,1 фоиз), Қашқадарё вилоятида 3,14 млн кишини (9,6 фоиз), Андижон вилоятида 3,01 млн кишини (9,2 фоиз) ташкил этди.
2017 йилда 161,5 минг ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 5,0 промиллени ташкил этиб, 2016 йилнинг мос даврига нисбатан 0,1 промиллега ошди (2016 йилда 4,9 промилле бўлган). Ўлим коэффициенти 2016 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли даражада ўсиши Андижон (5,1 промилледан 5,4 промиллега), Жиззах (4,2 промилледан 4,4 промиллега), Қашқадарё (4,1 промилледан 4,3 промиллега), Наманган (4,7 промилледан 4,9 промиллега), Сурхондарё (4,3 промилледан 4,5 промиллега) ва Фарғона (4,8 промилледан 5,0 промиллега) вилоятларида кузатилди. Жами вафот этганларнинг 8,2 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ёшдагиларга (2016 йилда 8,0 фоиз), 27,6 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагиларга (2016 йилда 28,5 фоиз), 64,2 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катта ёшдагилар (2016 йилда 63,5 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.
2017 йилда вафот этганлар сони 2016 йилга нисбатан 6,7 минг кишига ўсиб, уларнинг асосий қисми, яъни 74,6 фоизини 60 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли ташкил этган.2017 йилда қайд этилган вафот этганларнинг 59,9 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 9,3 фоизи ўсимталардан, 6,5 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 5,7 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,8 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 1,7 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 12,1 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган. Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болаларнинг 56,4 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 21,1 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 11,9 фоизи туғма аномалиялардан, 3,5 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан, 1,9 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 0,5 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 4,7 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.
2017 йилда аҳолининг табиий ўсиши 554,0 минг кишини ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 17,4 минг кишига (2016 йилда 571,4 минг киши бўлган) камайган. 2017 йилда ФҲДЁ органлари томонидан 306,0 мингта никоҳ қайд этилди. Республика бўйича 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 9,4 промиллени ташкил этмоқда.Тузилган никоҳлар сони 2016 йилга нисбатан юқори ўсиш суръатлари Сурхондарё (126,6 фоиз, Жиззах ва Наманган (115,9 фоиз), Самарқанд (112,3 фоиз) ҳамда Қашқадарё (111,2 фоиз) вилоятига тўғри келмоқда.
2017 йилда жами никоҳ қурган аёлларнинг 21,6%и 20 ёшгача, 70,2%и 20-29 ёшлиларга, 8,2%и 30 ёшдан катта ёшдагиларга тўғри келган бўлса, эркакларнинг 0,9%и 20 ёшгача, 83,5%и 20-29 ёшлиларга ва 15,6%и 30 ёш ҳамда ундан катталарни ташкил этмоқда. 2017 йилда ФҲДЁ органлари томонидан 31,9 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган бўлиб, 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажралиш коэффициенти 1,0 промиллени ташкил этди. Ажримлар сони 2016 йилга нисбатан юқори ўсиш суръатлари Сурхондарё (128,6%), Жиззах ва Сирдарё (122,2%) Самарқанд (121,2%), Наманган ( 119,0% ) вилоятларига ва Қорақалпоғистон Республикасига (118,2%) тўғри келмоқда.
2017 йилда республика бўйича кўчиб келганлар сони 157,1 минг кишини, кўчиб кетганлар сони эса 177,7 минг кишини ташкил этди. Миграция салдоси минус 20,6 минг киши бўлиб, 2016 йилга нисбатан 5,6 минг кишига камайган. Миграция салдосининг юқори даражаси Тошкент (минус 6,2 минг киши), Самарқанд (минус 5,2 минг киши), Қашқадарё (минус 4,0 минг киши) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (минус 4,4 минг киши) қайд этилди.
Демографик ҳолат кўрсаткичлари ФҲДЁ органлари ҳамда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида шакллантирилган бўлиб, ҳисоб-китоблар БМТ тавсияси асосида ишлаб чиқилган услубий Низомга мувофиқ амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2017 йил 1 январь ҳолатига кўра, 32,1 млн. кишини ташкил этиб, 1991 йилга нисбатан 11,5 млн. кишига, яъни 55,9 фоизга ўсган.Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси сони тўғрисидаги статистик маълумотларнинг тарихига назар ташлайдиган бўлсак, республика аҳолиси 1926 йилда – 4,6 млн. киши, 1939 йилда – 6,3 млн. киши, 1959 йилда – 8,1 млн. киши, 1970 йилда – 11,8 млн. киши, 1979 йилда – 15,4 млн. киши, 1989 йилда эса 19,8 млн. кишини ташкил этган. Республика аҳолисининг жойлашуви бўйича 1926 йилда шаҳар аҳолисининг жами аҳоли сонидаги улуши – 21,9 фоизни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсаткич 2017 йил 1 январь ҳолатига келиб – 50,6 фоизни ташкил этган. Республика аҳолисининг миллатлар тақсимоти таркибида ҳам ўзгаришлар кузатилган. 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Республика аҳолиси таркибида ўзбеклар сонининг жами аҳоли сонидаги улуши – 83,8 фоизни, қорақалпоқлар - 2,2 фоизни, руслар – 2,3 фоизни, тожиклар – 4,8 фоизни, қозоқлар – 2,5 фоизни, татарлар – 0,6 фоизни, украинлар – 0,2 фоизни ташкил этган.Республика аҳолисининг ёш таркибига кўра, 2017 йилда меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар (0-15 ёшдагилар) улуши 30,1 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшдагилар (эркаклар 16-59 ёш, аёллар 16-54 ёш) 60,5 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар (эркаклар 60 ёш ва ундан катта, аёллар 55 ёш ва ундан катта) 9,4 фоизни ташкил этган. 2016 йилда 726,2 минг нафар бола туғилганлиги қайд этилган. 2015 йилда эса Республика тарихида энг кўп 734,1 минг нафар боланинг туғилганлиги қайд этилган.
Республикада 1991 йилда 130,3 минг киши, 2001 йилда 132,5 минг киши, 2011 йилда 143,3 минг киши, 2016 йилда 154,8 минг киши вафот этган. 2017 йил 1 январь ҳолатига 168 та туман, 119 та шаҳар, 1081 та шаҳарча, 1468 та қишлоқ фуқаролар йиғинлари, 10998 та қишлоқ аҳоли пункти ҳамда 8207 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд. Республика ҳудуди 448,9 минг кв.км ташкил этиб, 1 кв.кмга 71,5 киши тўғри келади.Ўзбекистондаги энг кўп аҳоли Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2018 йил 1 июль ҳолатига энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида бўлиб турибди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида кўрсатиб ўтилган.
Унга кўра, айни вақтда Самарқанд вилоятидаги аҳоли сони 3 млн 753,3 минг кишини (республика аҳолиси сонидаги улуши 11,4 фоизини) ташкил қилмоқда. Иккинчи ўринда Фарғона вилояти қайд қилинган бўлиб, ҳудуддаги аҳоли 3 млн 644,9 минг кишидан (11,1 фоиз) иборат. Энг кам аҳоли сони эса Навоий вилоятида 964,7 минг киши (2,9 фоиз) ва Сирдарё вилоятида 821,9 минг кишини (2,5 фоиз) ташкил этмоқда.
Ҳудудлар кесимида аҳолининг энг юқори ўсиш суръати 2017 йилнинг мос даврига нисбатан Сурхондарё вилоятида 2,1 фоизини, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида 2,0 фоизини, Жиззах вилоятида 1,9фоизини, Наманган вилоятида 1,8фоизини, аксинча энг кам ўсиш суръати Қорақалпоғистон Республикасида 1,4фоизини ва Тошкент вилоятида 1,2 фоизини ташкил этди
Do'stlaringiz bilan baham: |