Мундарижа Кириш I боб. Қувурларнинг сейсмик мустаҳкамлиги тўғрисида умумий маълумотлар масаланинг ҳолати ва тадқиқотнинг вазифалари


-расм. Турли грунт шароитларида кўмилган қувурларнинг зарарланиши



Download 5,52 Mb.
bet7/19
Sana12.06.2022
Hajmi5,52 Mb.
#658714
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
Рахматов Шохрух

1-расм. Турли грунт шароитларида кўмилган қувурларнинг зарарланиши

Ер ости қувурларининг солиштирма бузилишлари ва сейсмик таъсирлар орасидаги боғлиқликнинг ўрнатилиши ҳудуднинг сейсмик районлаштириш маълумотлари билан мос келади ва қувурлар характеристикаларини белгилаб, бўлиши мумкин бўлган ҳолатларни ўз вақтида прогнозлаш имконини беради ҳамда бўлиши мумкин бўлган хавф даражаси баҳоланади ва сейсмик хавфни бошқариш режалари ишлаб чиқилади.


Бузилишларнинг кўриниши грунт шароитига, қувур материалига, конструктив хусусиятига ва бошқа омилларга боғлиқ. Энг кўп зарарланишлар бурилиш жойларида, қудуқ ва резервуарларга бирикишларида бўлиб, дарз кетиш, бирикиш жойларини чиқиб кетиши, қудуқларни бўртиб чиқиш ва бошқа кўринишларда намоён бўлади.

1.2. Иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги назариясининг шаклланиши


Биноларни сейсмик мустаҳкамлиги статик назарияси ўтган асрнинг бошларида япон олимлари Омори ва Санолар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, буна бино қаттиқ жисм сифатида қабул қилинган. Динамик назарияни бошланишига ўтган асрнинг 30-50 йилларида А.Г. Назаров ва К.С. Завриев, М.Т. Ўрозбоевлар томонидан асос солинган. А.Г.Назаровнинг кейинги тадқиқотларида бино ва иншоотларни грунт билан ўзаро таъсири ҳисобга олиниши зарурлиги батафсил исботланган. 50-йилларда махсус муҳандислик иншоотларини сейсмик таъсирларга ҳисоблашга эътибор қарата бошладилар. Ер ости қувурларининг статик назарияси Р.Я. Мукурдумов ва Ш.Г. Напетваридзе томонидан ўрганилган бўлиб, улар ер ости қувурлари сейсмик таъсир остида грунт билан бирга ҳаракатланади деб таҳмин қилишган. Ундан кейин Ашхабодда, Тошкентда в бошқа жойларда бўлган зилзилалар оқибатларини ўрганиш асосида сейсмик таъсирлар натижасида бино ва иншоотларни грунтга нисбатан ҳаракатланиши аниқланган. Бу вақтга келиб, грунтни бино пойдевори билан ўзаро таъсирини ўрганишнинг алоҳида роли ҳақида жуда кўп ишлар эълон қилинди (Д. Баркан и др.) [1-2, 13-14].
«Иншоот-грунт» тизимида ўзаро таъсирни ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади, ва бу сейсмик таъсирлар остидага ер ости қувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ўрганишда биринчи ўринга чиқди.
Ер ости иншоотлари сейсмодинамикаси билан ўтган асрнинг 70-йилларида шуғуллана бошлашган. Тадқиқотлар йўналишлари ЎзР ФА М.Т.Ўрозбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтида шакллантирилган. ЎзР ФА академиги М.Т. Урозбоев, РФА мухбир аъзоси А.А. Ильюшин ва ЎзР ФА академиги АН РУз Т.Р. Рашидовлар йўналишни ишлаб чиқиш ташаббускорлари ҳисобланадилар. Ер ости иншоотларининг мураккаб системалари сейсмодинамика назарияси асоси бўлган натижалар - ўтказилган оргинал экспериментал тадқиқотлар ва бу системаларни кучланганлик-деформацияланганлик холатини тадқиқ қилиш учун яратилган ҳисоблаш-аналитик усули; табиий шароитда ва моделларда ўтказилган қатор экспериментлар. Бу назария бўйича Тошкент мактабида олинган асосий натижаларни ҳамма тан олган [1-2, 19-21]. Ўзбекистондаги кўпгина объектлар, хусусан Тошкент метрополитени ва турли мақсадлардаги ер ости қувурлари ушбу назария натижаларидан фойдаланган ҳолда қурилган бўлиб улар учун бир қатор муаллифлик гувохномалари ва лойиҳа ечимлари мавжуд. Шунингдек, улар республикамизнинг сейсмик районларида ер ости қувурларини лойиҳалаш ва қуришда чоп этилганлигига 20 йилдан ошган бўлишига қарамасдан ҳозирги кунгача фойдаланилиб келинаётган КМК 2.01.03-96 меъёрий ҳужжатга алоҳида боб сифатида киритилган [22].
Назарий ва экспериментал тадқиқотлар таҳлили [1-2] ер оасти иншоотларининг сесмик мустаҳкамлиги уларни грунт билан ўзаро таъсирига боғлиқлигини кўрсатди [1-2, 19-21]. Кучли зилзилаларни ер ости қувурларига таъсири оқибатларини муҳандислик таҳлили қувурлар катта динамик юклар таъсирига учрашини кўрсатди. Ер ости қувурларини динамик ҳисоблаш қувурни ўраб турган грунт массивининг ҳаракатланиш қонуни ҳамда қувур ва грунтни ўзаро таъсирини характерловчи функция тури маълум бўлса амалга оширилиши мумкин. Шундай экан, баъзи холларда, зилзила пайтида грунтни деформацияси натижасида юзага келган кучлар инерция кучларига нисбатан асосий роль ўйнаши мумкин. Ер усти иншоотлари учун инерция кучлари етакчи рол ўйнайди, ер ости иншоотлари учун эса бу кучлар баъзи ҳолларда аҳамиятсиз эканлигини таъкидлаб ўтиш лозим.
Ҳозирги кунда чет элларда нафақат ер ости иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлиги муаммолари, балки уларни ҳисоблаш ва лойиҳалаш бўйича меёрий хужжатларни тайёрлаш муаммолари ҳам қўйилмоқда (Япония, АҚШ, Хитой, РФ ва б.). Бунга, ер ости тармоқларидаги бузилишларга сабаб бўлган, бир томондан, урбанизацияланган худудларнинг фаол ривожланиши, ҳаётни таъминловчи система тармоқларининг кенгайиши, бошқа томондан, дунёдаги етарлича миқдордаги кучли зилзилалар имкон берди [23-26].


Download 5,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish