Қисқача адабиётлар таҳлили:
Илмий-тадқиқот соҳасида кўприкларнинг техник ҳолатини баҳолаш ва эксплуатацион хусусиятларини яхшилаш бўйича тадқиқотлар олиб боришда жаҳонга машҳур тадқиқотчилар сифатида В.О. Осипов, Т. М. Богданов, А. И. Василиев, Е. Е. Гибшман, П. П. Ефимов, Е. С. Карапетов, Ю. Г. Козмин, Б. Ф. Лесокҳин, Г.А. Мамлин, АКИЯМА, Митсуру Кимура, Муриками, Катсуро ОЗАWА, Нишимура Нобуо ва бошқалар улкан ҳисса қўшганлар.
Мамлакатимизда бир қатор маҳаллий олимлар ҳисоб-китобларни ривожлантириш ва кўприкларнинг техник ҳолатини баҳолаш ҳамда уларнинг эксплуатацион хусусиятларини яхшилаш бўйича тадқиқотлар олиб борди. Бу соҳада ижобий натижалар ва илмий-тадқиқотларни турли йиллар билан Т.Р.Рашидов, А.А. Ашрабов, А.А. Ишанҳоджаев, Г.Х. Хожметов, Р. Мамажанов, М.В. Рузиева, Р.З. Низамутдинов, Ч.С. Раупов, Н.А. Красин, Х.А. Байбулатов, М.Х. Миралимов ва бошқалар олиб боришган.
Ишнинг мазмуни. Кириш, учта боб, хулосалар ва фойдаланилган адабиётлар рўйҳати ҳамда иловалардан иборат.
I БОБ. ҚУВУРЛАРНИНГ СЕЙСМИК МУСТАҲКАМЛИГИ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР МАСАЛАНИНГ ҲОЛАТИ ВА ТАДҚИҚОТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
1.1. Зилзилалар таъсирида ер ости қувурларнинг шикастланиши
Қувурларнинг зилзила вақтида шикастланганлик даражаси сейсмик таъсир интенсивлиги, геологик ва гидрогеологик шароитлар, эксплуатацион-технологик юклар ва таъсирлар, қувур конструкцияси, қувурлар материалининг хусусиятлари, эксплуатация муддатлари каби бир қатор омилларга боғлиқ.
Ер ости қувурларининг атрофидаги грунт нафақат сейсмик таъсир манбаи бўлиб, балки қувур билан биргаликда тебраниш жараёнида иштирок этадилар. Зилзиланинг намоён бўлиш интенсивлиги ҳамда қувур атрофидаги грунт муҳитининг бир жинслилигига ва зичлигига, грунтларни сув билан тўйинганлик даражасига кўра иншоотнинг грунт билан ўзаро таъсири ҳар хил бўлади. Шу боис, ер ости ва ер усти қувурларнинг сейсмик таъсир остида ўзини тутиши ҳақидаги ҳақиқий маълумотларини таҳлилига оид эмпирик ва экспериментал тадқиқотларнинг аҳамияти ўта муҳим бўлиб қолади.
Ашхобод ш. ҳудудида (1948 й.) юз берган зилзиланинг кучи МSK-64 шкаласи бўйича 9 баллга тенглаштирилган. Қувурларнинг аксарияти шаҳарнинг грунт шароитлари энг ёмон бўлган ҳамда сейсмик таъсир натижасида грунт қатламларида анча катта деформациялар вужудга келган шимолий қисмида шикастланган. Зилзила оқибатларининг таҳлили кўрсатадики, асосан трассаси сейсмик тўлқинлар тарқалиш йўналишига (ЖҒ–ШШҚ) тўғри келган қувурлар шикастланган. Шикастланишлар кўпроқ тақсимланиш тармоқларининг бош магистраллар билан туташиш жойларида, ҳамда қувурларни бошқа иншоот ва қудуқларга уланиш жойларида содир бўлган. Кўпинча қувурлар зилзила вақтида ерда катта-катта ёриқлар пайдо бўлган жойларда бузилган эди. Энг кўп учрайдиган шикастланишларга қуйидагилар киради:
Do'stlaringiz bilan baham: |