Мундарижа Кириш I боб. Қувурларнинг сейсмик мустаҳкамлиги тўғрисида умумий маълумотлар масаланинг ҳолати ва тадқиқотнинг вазифалари



Download 5,52 Mb.
bet12/19
Sana12.06.2022
Hajmi5,52 Mb.
#658714
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
Рахматов Шохрух

kx

k

kφ

kα
















Суглинок

0.68

0.75

0.90

0.60

Қумли

0.78

0.80

0.95

0.74

Қоя- тошли

0.5

0.80

0.80

0.65

Тадқиқотлар натижасида ер ости қувурларининг грунт билан ўзаро таъсири мураккаб физик табиатни акс эттириши ўрнатилган. Эластик моделлар билан фақат биринчи яқинлашишда чегараланиш мумкин [19].


Ўлчовлар назарияси ва тажрибалар натижаларидан фойдаланиб қувурни геометрик ўлчамлари ва жойлашиш чуқурлиги, қувурнинг конструктив хусусиятлари, шунингдек атрофдаги грунт муҳитининг хусусиятларига боғлиқ ҳолда ер ости қувурларини ўзаро таъсирининг эластик, ёпишқоқ ва пластик характеристикаларини аниқлаш имконини берадиган турли хил формулалар олинган. Уланадиган қувурлар (чўян, керамика, бетон, темир бетон, асбест цемент, полимер) учун уларга турли хил юклар таъсир қилган ҳолида мосласувчанлик коэффиценти аниқланган [19]. Олинган эмперик формулалар ва туташган жойларни мослашувчанлик коэффицентларини уларнинг диаметри, уланишлар сони, юкларни давомийлиги, частотаси ва асимметриясига боғлиқлигини ўрнатиш, ер ости иншоотларини уларни туташган жойларни мослашувчанлигини ҳисобга олганда сейсмик таъсирларга ҳисоблаш методларини яратиш учун асос бўлган.
Грунт-пойдевор-иншоотни ўзаро таъсири асосий лойиҳанинг ғояси грунтни эквивалент чизиқли яқинлашиши орқали [43] ишда ифодаланган. Грунтни эквивалент чизиқли модели – бу пойдевор яқинидаги грунтдаги катта деформациялар ва энергия диссипациясини ўсишини ҳисобга олиш учун грунт-пойдевор-иншоот системаси таҳлилидир. Иншоотни сейсмик ҳаракатига грунтни ўзаро таъсир ва чизиқсизлик эффектларини аниқлаш учун «оддий грунт–пойдевор–иншоот» системаси характеристикалари грунтни кучли тебранишларида тадқиқи қилинган [19, 41-42]. Грунт-пойдевор-иншоотнинг соддалаштирилган модели грунтни учта турли хил ҳаракатига, шунингдек ўртача ва катта амплитудали частоталарга эга бўлган иккита зилзила ёзувларига учрайди. Грунт-пойдевор-иншоотнинг ўзаро таъсирининг биринчи оқибатлари грунт-пойдевор системасини эластиклигини камайиши ва гистерез ҳаракат ва нурланиш орқали грунтда энергия диссипациясини ортиши билан ифодаланади. Грунтни чизиқсизлик ҳаракати грунт-пойдевор системаси қаттиқлигини яна ҳам кўпроқ камайтиради ва чизиқли ҳолатдан грунтда сўнишини оширади. Шундай қилиб, грунтни чизиқсиз ҳаракати анча кичик частоталарга ўтиш учун, чизиқли-эласик ёки ёпишқоқ эластик холатидан фарқли равишда системани хусусий частотасига олиб келади.
Зилзила пайтида ер ости иншоотларининг реал ишлашини аниқловчи асосий омил “иншоот-грунт” системасининг ўзаро таъсири эканлигини ҳисобга олиб, бундай ўзаро таъсирнинг характерини ўрганиш бўйича кўплаб тадқиқотлар бажарилган [19, 41-42].
Зилзилабардош қурилиш бўйича халқаро конференция материалларида (Пекин, 2008 й.; Токио, 2009 й.; Лиссабон, 2012 й. Ва Истамбул, 2015 й.) динамик табиий ва моделли экспериментал тадқиқотларга алоҳида эътибор берилган [44-53].
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, барча табиий офатлар орасида зилзилалар энг кўп ёқотишларга сабаб бўлади. Дунё миқёсида улар етказган йиллик зарар барча бошқа табиий офатлар етказган зарарларининг умумий миқдоридан ошиб кетади: ўлим даражаси бир неча баробар ўсади, инфраструктураларга катта ва кутилмаган зиён этказилади, бу эса катта иқтисодий йўқотишларга олиб келади [54-56].
Ҳозирги кунда чет элларда нафақат ер ости иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлиги муаммолари, балки уларни ҳисоблаш ва лойиҳалаш бўйича меъёрий хужжатларни яратиш бўйича ҳам илмий-тадқиқот ишлари байдо бўлган (Япония, Хитой, РФ ва б.) [57-66]. Бунга бир томондан урбанизациялашган худудларни фаол ривожланиши, ҳаётни таъминловчи тизм тармоқларини кенгайиши, бошқа томондан ер ости тармоқларидаги катта бузилишлага сабаб бўлган етарлича миқдорда содир бўлган дунёдаги кучли зилзилалар имкон берди.
Таъкидланганидек, сейсмодинамика назариясини ишлаб чиқиш бошланганидан бери сейсмик юклар таъсиридаги ер ости қувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ўрганиш бўйича етарлича миқдордаги тадқиқот ишлари бажарилган. Энг аввал, назарий каби экспериментал тадқиқотлардан фойдаланиш, шунингдек зилзила оқибатларини ўрганиш асосланган, «қувур–грунт» системасидаги ўзаро таъсирнинг математик моделлари ўрнатилган.
Ҳаётни таъминловчи ер ости системаларини ҳисоблашда бу моделларнинг турли хиллари ишлатилган бўлиб, улар ўрганилаётган грунт шароитлари учун амалий эҳтиёжларига мос келадиган қониқарли натижаларни беради.
Ер орсти иншоотларининг мураккаб системасининг сейсмодинамикаси ҳар томонлама тадқиқ қилинган, масалани соддалаштиришнинг турли жиҳатлари батафсил ишлаб чиқилган, мураккаб узеллар яқинидаги системани кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати ўрганилган. Барча тадқиқ қилинган масалаларда масалаларни ечишда интеграл ва дифференциал ҳисоблашни маълум методлари қўлланилган: Фурье методи, Лапласнинг интеграл ўзгартириш, турли яқинлашиш методлари. Ечилган масалаларнинг натижалари меъёрий хужжатга ва турли конфигурацияли ер ости иншоотларини лойиҳалаш ва қуришда улардан фойдаланиш бўйича бир қатор тавсияларга киритилган [1-2].
Кейинчалик ҳисоблашларда шахсий компьютерлар қўлланила бошланди, ер ости қувурлари сейсмодинамикасининг янги мураккаб масалалари пайдо бўла бўлди, реал грунт шароитлари, ташқи сейсмик таъсирнинг характери, тадқиқ қилинаётган объектнинг мураккаб конструктив хусусиятлари ва бошқалар ҳисобга олина бошланди.
Ўзбекистон Республикасини мустақилликка эришиши замонавий компьютерларнинг имкониятларидан фойдаланган ҳолда ер ости қувурлари учун шахсий алгоритм ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш зарурлигини олдиндан белгилаб қўйди.
Шу муносабат билан диссертация иши мураккаб грунт шароитларини ҳисобга олган ва тадқиқотларни янги методлари ва ҳисоблаш воситаларидан фойдаланилган ҳолда ер ости қувурлари сейсмодинамикаси муаммоларини ечишда ягона ёндошувни ишлаб чиқишга бағишланган.
Мавжуд материалларни ўрганиш ва умумлаштириш асосида сонли яқинлашиш методлари, хусусан, ер ости қувурлари сейсмодинамикаси масалаларини ечиш учун чекли айирмалар методи кенг қўлланилган. Аввал ечилган барча масалалар кўриб чиқилган, солиштирма баҳолаш ўтказилган ва бу билан фойдаланилган методларни ва олинган натижаларни ишончлилиги исботланган.
Барча масалаларни ечимини сонли натижаларгача етказилишини таъкидлаб ўтиш ўринлидир. Барча дастурий таъминот маҳсулотлари учун рўйхатдан ўтганлик гувоҳномалари мавжуд. Буларнинг барчаси кейинчалик дастурий маҳсулотларни ҳаётни таъминловчи ер ости системаларини лойиҳалаш ва қуриш ишларини автоматлаштириш бўйича маъёрий ҳужжатга тавсия этишга асос беради.



Download 5,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish