Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


I Боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари



Download 2,2 Mb.
bet6/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

I Боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


Таянч иборалар: фаннинг мақсади, мол-мулк,таркибий ўзгаришлар, томарқа ерлари, аграр мунособат, элемент, ноқишлоқ,танлов, фаннинг обекти, савдо шахобчаси, хизмат кўрсатиш, мулкий ислоҳат, 4-босқич, чуқурлаштриш, чора–тадбир, усул, монографик, базовий, программалаш, таҳлил этиш, фанлар алоқадорлиги, табиий фарлар, меёрий ҳужжатлар.

1.1.“Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


Аграр саноат мажмуасининг асосийтармоқларидан бири бўлганқишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятларига эга бўлиб, ижтимоий иктисодидда ўзинингалохида ўрини ва мавқеигаэгаллаш учун бозор мунособатлари шароитида шаклланмоқда.
Қўп тармоқли фермер хўжаликларидаер, мол-мулква бошка барчаишлаб чиқариш воситалари шунингдек фермер меҳнати билан боғлик бўлган барчаиктисодий муносабатлар, аграр муносабатларнинг асосини ташкил этади ва бу муносабатлар бозор тизимида янгича маъно-мазмунга эга. Аграр муносабатларни шакллантиришда кўп тармоқли фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларишаклида иш юритувчи меҳнаткашлар гуруҳи фаолият кўрсатади.
Таркибий ўзгаришлар шароитида қишлоқхўжалик корхоналари энг асосий хал килувчи фаолият доираси бўлибгина колмай, балки ер, меҳнат ва ишлаб чиқариш воситаларидан самарали фойдаланиш воситаси бўлиб ҳисобланади. Умуман олганда фермер хўжалигида ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг уч омили бўлиб, улар бир мақсадга бирлашиб ўрталаридагииктисодий муносабатларни самарали одилона ташкил этиб боради. Уларнинг фаолияти куйидагилардан иборат: биринчидан меҳнат - бу кишиларнинг қишлоқхўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнида максадга мувофик фаолияти бўлиб, улар хар кандай корхона фаолиятининг асосини ташкил этади; иккинчидан меҳнат ашёлари - товар маҳсулоти ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) учун инсон фаолияти йуналтирилган воситалар (объектлар) тушунилади; учинчидан меҳнат воситалари - машиналар, махсулдор моллар, ускуна ва кўрилмалар, иш қуроллари ва бошка технологик ишланма турлари, иш жойининг ташқилий таъминоти ва бошкалар.Меҳнат ашёлари ва меҳнат воситалари ўзаро биргаликда ишлаб чиқариш воситаларини ташкил этади. Ишлаб чиқариш воситалари ва иш кучи ўзаробоғликликда ишлаб чиқарувчи кучларни ташкил этади. Демак меҳнат қуроллари, меҳнат воситалари ҳамда меҳнат предметининг ҳаракатидан меҳнат жараёни шаклланади. Аввал меҳнатнимаксадга мувофик ташкил этиш, жойлаштириш улардан унумли фойдаланиш, ва бошқаришнибилиш, бозор тизимида фаолият кўрсатадган фермер хўжалигининг иқтисодий томондан ривожланиши учун асосий шарт-шароитларидан бири бўлиб фаннинг моҳиятини ва аҳамиятини ташкил этади.
Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш фани - корхонани ташкил этиш ва бошқарув қонуниятларини ўрганиб, уларда ишлаб чиқариш кучларини ривожланиш, унда ишлаб чиқариш муносабатларини урнатиш, маҳсулотни етиштиришдан то истеъмолчига етказиб беришда зарур бўлган таъминот, хизмат кўрсатиш ва қайта ишлашни ташкил этиб, кўпмиқдорда арзон ва сифатли маҳсулотетиштириб бозорни тулдириш ҳамда максимал фойда олиш олиш учунички имкониятларидан унумли фойдаланишни бошқаришнинг чора-тадбирларини белгиловчи фанга айтилади.
Фермер хўжалигида ер, иш кучлари ва ишлаб чиқариш воситаларининг бирикиши, улар ўртасидаги мутаносибликнинг тўғри белгиланиши хўжаликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш шаклини белгилайди. Умуман олганда, моддий бойлик яратиш хар бир корхонанинг ишлаб чиқариш шароити ва йуналишига караб, меҳнат ашёлари, меҳнат воситалари ва иш кучининг максадга мувофик равишда мутаносиб олиб борилиши натижасида амалга оширилади.
Фермер хўжалигинингташкил топиши, унда шаклланган тузилма, ўзига хос бўлганхусусиятлари, иш жараёнларининг ташкил этилиши, ишлаб чиқариш кучлари, ишлаб чиқариш муносабатлари характери билан аниқланади.
Қўп тармоқли фермер хўжалиги турлимаҳсулотлар - дон, пахта, гушт, сут, жун, тери, тухум, зиғир, лавлаги, асал, мой берувчи доривор ўсимликлар ва шунга ўхшаш бўлганбошка экинларни ва турли қишлоқ ва ноқишлоқ соҳасини ташкил этиб беради, шунинг учун унинг, ўзига хос хусусиятларини билиш зарур. Фермерхўжалигидаишлаб чиқаришининг ўзига хос хусусиятлари шундан иборатки, маҳсулотни қайта ишлаш, сақлаш, сотиш ва истеъмолчига етказиб бериш, хизмат кўрсатиш фаолиятини ташкил этишибиланбошка тармоқлардан фарк қилишидир. Қишлоқхўжалик ишлаб чиқаришини самаралиривожлантириш учун биргина техника тараккиётининг яхши билиш кифоя килмайди, балки ишлаб чиқариш технологиясини, ўсимлик ва чорва молларининг ривожланиши биологик қонуниятларини, чорвачилик ва дехкончилик тизимлари ҳамда меҳнатни ташкил этиш, ишлаб чиқаришни бошкариш бундан ташқари асосий тармоқ билан ёрдамчи, қўшимча тармоқларни яъни ноқишлоқ соҳаларни инновацион йўналишлар асосида ташкил этиш масалаларини ҳамтўла билиш зарур. Шунинг учун мазкур фанни ўрганиш ҳар қандай тадбиркорнинг даромад манбаига айлашига асос бўлиб хизмат қилади.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish