Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш йўналишлари 504



Download 2,2 Mb.
bet5/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

16.2.Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш йўналишлари 504
16. 3. Агросаноат мажмуаси самарадорлигини сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиқишнинг устувор йўналишлари 513
16.4. Ўзбекистон Республикасида кўп тармоқлик фермерлик фаолиятини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар 525
16.5. Ўзбекистон Республикасида кўп тармоқли фермерлик хўжаликлари фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари 530
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 536


КИРИШ
Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида ўзининг иқтисодий салоҳияти, имкониятлари билан етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Бугун мамлакатимизда ислоҳотларнинг янги даври 2017-2021 йилларга мўлжалланган Харакатлар стратегияси доирасида жадаллик билан амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев таъкидлаб ўтганидек, “... биз иқтисодиётимизни модернизация ва диверсификация қилиш, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва шу тариқа жаҳон бозорида муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллашга асосий эътибор қаратмоқдамиз. ...”1 Бугунги ва эртанги тараққиётимиз бевосита боғлиқ бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги таркибий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаганидек, “Аграр тармоқда фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш билан бирга, пахта ва ғалла етиштиришни кластер шаклига босқичма-босқич ўтказиш бўйича изланишларимизни давом эттирамиз”2.
Айниқса, қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштиришда анъанавий ёндошувлардан воз кечиб, деҳқонлар даромадини кўпайтирадиган, экспортга йўналтирилган маҳсулотларни етиштиришга инвестициялар жалб қилинмоқда. ХХ асрнинг сўнгги чорагига келиб қишлоқ хўжалигида қадим анъаналарга, бой тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг аграр соҳасида кескин муаммолар мавжудлиги яққол кўзга ташланиб қолди. Мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ “Ер тўғрисида”ги қонун ва бошқа норматив актлар асосида қишлоқ хўжалигига яроқли ер майдонларини узоқ муддатга ижорага бериш бошланди. Ерни унинг эгаси бўлган деҳқонга бериш, фермер хўжаликларини барпо этиш орқали қишлоқ хўжалигида туб ўзгаришлар амалга оширила бошланди. Хусусан, “Ер кодекси”, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Ширкат хўжалиги тўғрисида”ги (1998й 30 апрель)ҳамда “Ер кадастри тўғрисида”ги, “Ер тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилиниши қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрда қабул қилинган “2016—2020 йиллар даврида қишлоқ хўжалигини қайта шакллантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори бу борадаги ислоҳотларнинг узвий давоми бўлди. Унга кўра, 2016—2020 йиллар мобайнида 170,5 минг гектар пахта ва 50минг гектар ғалла майдонлари ўрнига озиқ-овқат экинлари эқилиши белгиланиб, жорий йилнинг ўзида пахта майдонлари 30,5 минг гектарга қисқартирилди. Соҳада олиб борилаётган туб ислоҳотлар самарасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 99,0 фоиздан ортиғи фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер майдонларида етиштирилмоқда.
Қишлоқ хўжалигида ютуқлар билан бирга кўплаб муаммолар ҳам мавжуд. Хусусан, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, тизимга бозор меҳанизмларини жорий этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини барқарор ошириб бориш ва ер майдонларидан самарали фойдаланишда қатор муаммо ва камчиликлар учрамоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24майдаги ПҚ-3003-сонли “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши аграр соҳадаги ислоҳотларнинг сифат жиҳатдан янги даврини бошлаб берди. Қарорда қишлоқ хўжалиги тармоқлари учун мухандис-техник кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш, ихтисосли олий таълим муассасаларининг моддий-техника базаси ва илмий-техник салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, таълим жараёнига замонавий педогогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, илмий-педогогик кадрлар ва мутахассисларнинг малакасини тизимли ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш каби муҳим масалаларни қамраб олинган.
Ушбу ўқув қўлланмада Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги корхоналарида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар йўналишларининг мазмун ва моҳиятини ҳамда кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқаришни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев асарларига, Президент фармон ва қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосланади. Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқаришнинг аҳамияти, Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги, Давлат Статистика қўмитаси ҳамда бошқа вазирликлари маълумотларидан фойдаланиб, жадваллар, расмлар, диаграммалар, графиклар ёрдамида ёритилишига ҳаракат қилинди.
Ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси талаблари ва Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарори билан тасдиқланган (2019 йил 27 декабрдаги 1186-сонли баённомаси ҳамда №БД-5433300 -216 билан рўйхатга олинган) “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг ўқув дастури асосида ёзилган бўлиб, ушбу ўқув қўлланмада ўқитишнинг янги таълим технологияси, замонавий ахборот технологиялардан ва форсайтлардан фойданилган ҳолда ҳар бир мавзу бўйича мақсади, мазмуни, моҳияти ва аҳамияти ёритилган ҳамда мавзу бўйича назорат ва муҳокама учун саволлар, таянч иборалар, глоссарийлар ва фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати келтирилган.
“Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг ўқув қўлланмаси асосан олий ўқув юртларининг бакалавриат таълим йўналиши 5433300 –“Агробизнес ва инвестицион фаолият” ва иқтисодий таълим йўналишлари талабалари учун мўлжалланган. Бундан ташқари, корхоналарда агробизнесда иш юритиш муаммолари билан шуғулланувчи профессор-ўқитувчилар, талабалар, тадқиқотчилар, илмий изланувчилар, тадбиркорлар ҳамда бошқа иқтисодиёт тармоқлари ходимлари ҳам фойдаланишлари мумкин.
Ушбу ўқув қўлланма қишлоқ хўжалигида фермер хўжаликлари билан боғлиқ муаммолар, масалалар ва уларни тармоқ ишлаб чиқаришига жорий этиш учун имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради деган фикрдамиз.
Муаллиф “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг ўқув қўлланмаси сифатида унга билдирилган фикр ва мулоҳазалар ҳамда таклифларни миннатдорлик билан қабул қиладилар ва уларни кейинги нашрларга тайёрлаш ва чоп этиш жараёнида ёрдам берганларнинг барчасига самимий миннатдорчилик билдирадилар.



Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish