Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


Фермерлик ҳаракатига оид муносабатларни тартибга солишда фойдаланиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти



Download 2,2 Mb.
bet22/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

2.2.Фермерлик ҳаракатига оид муносабатларни тартибга солишда фойдаланиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти


Фермер хўжалигини ривожлантиришда мулкий мунособатларни тартибга солишда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси” (1998й.),“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги (1998й.)қонуни, “Ижара тўғрисида”ги, (1991й.) “Мулкчилик тўғрисида”ги, (1990й.) “Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги (1999й.)ва бир қатор бошқа қонунларни кўрсатиш мумкин. Ушбу қонунларда ижара мунособатларининг субъектлари ва объектларибоирасида аниқ белгиланган. Фермер хўжалиги асосан ерни ёки мулкни вақтинчалик ижарага олиб фаолият юритади. Фермер хўжалигида ижара мунособатларининг асосида мол-мулк ётади, шунинг учун мулкчилик мунособатларининг характери ижара мунособатларинингсубъекти ва объектларини аниқлашда муҳим рол ўйнайди. Ижара мунособатларининг субъектлари мол-мулкни тасарруф этиш ва ундан фойдаланиш мазмунига қараб икки гуруҳга бўлинади. Ижарага топширувчи-ижарага берувчи, мол-мулкдан фойдаланувчи эса ижарачи деб юритилади. Демак, ижара мунособатларининг субъектларини ижарага берувчи ва ижарачилар ташкил этади.Ўзбекистон Республикаси “Ижара тўғрисида”ги (1991й.) қонунининг 4-моддасида, ижарага берувчи ва ижарачи ижара мунособатларининг субъектлари ҳисобланади. Мулкни тасаррув қилиш ҳуқуқифақат мулк эгасида экан, демак у ўз мол-мулкини ижарага бериш ваколатига эга ҳам бўлади. Буни бошқаса қилиб айтганда Ўзбекистон Республикаси “Ижара тўғрисида”ги (1991й.)қонунида ҳам шу қоида берилган.Ушбу қонуннинг 4-модда 2-қисмида белгиланишича, мол-мулк эгаси мол–мулкни ижарага бериш ҳуқуқига эгава ижарага берувчи ҳисобланади. Мулк эгаси бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар, ижарага берувчи бўлмайди. Хусусий мулк тушунчаси ўзи Ўзбекистон Республикасининг “Мулкчилик туғрисида”ги (1990й.) қонунинг 7-моддасида ифодаланган бўлиб, унда хусусий мулк ўз мол-мулкига хусусий эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидан иборат деб кўрсатилган. Хусусий мулкнинг асосий белгиси шуки, мулкчиликнинг барча шакллари орасида ёлғиз угина мулкдорга яқин туради, бу хол эса мулкдорга ўз ҳохиши билан ва ўз иродасига мувофиқ мол-мулкдан фойдаланиш имконини беради.
Маилакатимизга чет эл инвестицияларининг кириб келишиучун кенг имкониятлар очиб берилган.Чет эл инвестрларининг республикада ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти юритиши қонун билан кафолатланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан 1994 йил 5-майда қабул қилинган “Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни кўрсатиш мумкин. Бу қонунда белгиланишича, Ўзбекистон Республикасида: 1) хорижий давлатлар; 2) ажнабий юридик шахслар, 3) халқаро ташкилотлар, 4) ажнабий фуқоралар, фуқораларнинг уюшмалари бўлмаган шахслар, 5) чет элда яшайдиганлар Ўзбекистон Республикаси фуқоралари чет эллик инвесторлар бўлиши мумкин. Юқорида санаб ўтилган субъектлар ижарага берувчилар сифатида фаолият қилиши қонун ҳужжатлари билан белгиланган.
Фермер хўжаликлари ижара мунособатларинингсубъекти сифатида қатнашиши учун “Фермер хўжалиги тўғрисида” ги қонунинг кўпгина моддалари, ер ресурслари ижара мунособатларининг объекти бўлишида Ер кодексининг меъёрлари, чет эл сармояларининг Ўзбекистон Республикасидаижара мунособатлариниг субъекти сифатида қаралишига “Чет эл инвестициялари ва чет эллик инвесторлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги (1999й.) қонунидаги қоидалар асос бўлиб хизмат қилади. Юқорида санаб ўтилганқонунлар ижара қонунинг вужудга келишининг умумий қоидаларини белгилаб беради. Ҳар бир айрим олинган ижара мунособатларининг вужудга келишида ижара шартномаси асос бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 29 августдаги «Хўжалик юритувчи субьектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида» ги қонунда ўз аксини топди ва ўзаро иқтисодий муносабатлар қонун йўли билан ҳимояланди. Фермер хўжаликларнинг бошқа корхона ва ташкилотлар билан бўладиган иқтисодий муносабатлари шартнома асосида амалга оширилади.Фермер хўжаликлари пахта, ғалла, мева, сабзавот, полиз, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришдан истеъмолчига еткизиб бериш жараёнларида турли тайёрловчи, қайта ишловчи ва сервис хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар билан тузиладиган шартномалар асосида фаолият кўрсатмоқда.Республикада фермер хўжаликларининг ривожланаётганини ҳисобга олиб, шартнома муносабатлари ва уларнинг моҳияти ҳақида тушунча бериш уларнинг фаолиятини такомиллаштиришга катта ёрдам беради. Томонлар ўртасида шартноманинг келишув шартлари Ўзбекистон Республикаси «Фуқоралик кодекси»да (2002й.)изоҳ берилган. Юридик ва жисмоний шахслар ҳам ўзаро келишган ҳолда қонунчилик ҳужжатлари асосида бир-бирлари билан шартнома тузишлари мумкин.Қишлоқ хўжалики корхоналарини ҳар томонлама ривожлантириш, қишлоқ аҳолисини ижтимой тармоқлари фаолияти билан тўлиқ таъминлаш мақсадида Республика Президенти ва ҳукумати томонидан аниқ чора тадбирлар белгилаб берилган. Аграр тармоқда кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш бўйича норматив меърий ҳужжатлар зарурлиги ва уни қонуний асосиниҳал этишга алоҳидаэътибор берилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сонли фармонида (фармон ўз кучини йўқотган) фермер хўжаликлари томонидан юқори даромад олиш ва қўшимча қиймат яратиш мақсадида кўп тармоқли фермер хўжаликларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, уларга қўшимча ер майдонларини ажратиш, имтиёзли кредитлар бериш, солиқ имтиёзларини бериш қонунларда белгланган тартиб бўйича амалга оширилади. 2013 йилдан бошлаб мавжуд фермер хўжаликларида базасида ноқишлоқ соҳани ривожлантириш учун кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ваунинг фаолиятни йўлга қўйиш юзасидан махсус дастурлар қабул қилиниб унинг ижроси изчил амалга оширилмоқда. Фермер хўжаликлари ўз фаолиятида қўшимча тармоқларни ташкил этиш учун:

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish