Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонун моҳияти



Download 2,2 Mb.
bet25/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

2.4. “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонун моҳияти


Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Қонунга асосан пахта ва ғаллачиликга ихтисослашган фермер хўжаликлари шаклланди. 2004 йил 26 августда қонунга ўзгаришлар киритилиб янада такомиллаштирилди. 2018 йил 18 апрелда қонунга қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Фермер хўжалиги ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектидир. Кўп тармоқли фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш билан бирга қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилиш, саноат ишлаб чиқариши, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи фермер хўжалигидир.
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестри Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан юритилади. Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ташкил этилган деб ҳисобланади ҳамда унинг муассиси ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида шартнома тузади. Фермер хўжалиги банк муассасасида ҳисоб-китоб варағи ва бошқа хил ҳисобварақлар очишга, ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлишга ҳақли; 11-модданинг матни қуйидаги таҳрирда Фермер хўжаликлари юритиш учун ер участкалари очиқ танлов асосида ижарага эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга берилади.
Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини олишда фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахслар устун ҳуқуқдан фойдаланади.
Захира ерлардан ёки юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ер участкалари ўтказилган танлов якунларига кўра ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасига биноан халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори асосида қабул қилинган туман ҳокимининг қарори бўйича берилади.
Ер участкасини ижарага олиш шартномаси фермер хўжалигининг бошлиғи ва туман ҳокими томонидан имзоланади.
Туман ҳокимининг фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга шикоят қилиниши мумкин.
Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкалари олган ва қишлоқ аҳоли пунктида турар жойи бўлган шахсларнинг томорқа ер участкаси сақланиб қолади.
Фермер хўжалигининг ер участкаси чегараларини натурада (жойнинг ўзида) белгилаш ҳамда ер тузиш лойиҳаларига мувофиқ фермер хўжалигига ер участкасини ижарага бериш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш ер тузиш хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилади. 13-модданинг еттинчи қисмига  Фермер хўжалиги бошлиғи пенсия ёшига тўлганда ёки меҳнат қобилиятини йўқотганда, шунингдек муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, олий таълим муассасаларига кундузги ўқишга қабул қилинган, сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини ўзининг туман ҳокими номига берилган аризасига кўра ушбу Қонуннинг 4-моддаси биринчи қисми талабларига жавоб берадиган ўз оила аъзоларидан бирига қонун ҳужжатларига мувофиқ ижара шартномаси амал қиладиган муддатга бериши мумкин. 17-модда:меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини, ўз ходимлари, шу жумладан фермер хўжалигида меҳнат қиладиган оила аъзолари, вақтинча (мавсумий) ёлланадиган фуқаролар учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаши; ижарага олиш шартномаси бекор қилинган тақдирда ер участкасининг дастлаб берилган пайтдаги ўлчамларини камайтирмаган ва бошқа шаклда зарар етказмаган ҳолда ер участкасини ижарага берувчига қайтариши; Кўп тармоқли фермер хўжалигининг ер участкалари захира ерларга олиб қўйилганда кўп тармоқли фермер хўжалиги ўз раҳбари томонидан унинг ташқилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этилиши мумкин деб амалдаги қонунга ўзгартиришлар киритилди.

2.5.Фермерлик соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш босқичлари


Қишлоқ хўжалигини бозор муносабатлари шароитидаривожлантириш, мулкдорлар синфини шакллантириш ҳамда уларнинг мустақиллигини таъминлаш бўйича босқичма-босқич ислоҳотлар амалга оширилди. Ислоҳотларнинг дастлабки босқичида фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда уларни етакчи кучга айлантириш бўйича ҳуқуқий асослар яратилди. Натижада фермер хўжаликларининг ривожланишиқуйидаги босқичларда амалга ошириб борилди.1991-1998 йилларда фермер хўжаликларини ташкил этиш ва фаолият юритишининг асосий меъёрий-ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилди.1999-2002 йилларда зарар билан фаолият кўрсатаётган ширкат хўжаликларини тугатилиб, уларнингнегизида фермер хўжаликларини ташкил этиш жараёни ривожланди. 2003-2008 йиллардақишлоқ хўжалиги соҳасидаги субъектларга қарагандафермер хўжаликлари ҳар томонлама устуворликни таъминлаб самаралийўналиш сифатида ўз ривожланиш йўлини танлаб олди.2008-2012 йилларда фермер хўжаликлари фаолият олиб бораётганер участкаларини мақбуллаштириш жараёни амалга оширилиб, уларнинг иқтисодий барқарор фаолият кўрсатиш жараёни бошланди. 2012 йилдан бошлаб эса фермер хўжаликларини кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш учун шарт-шароитлар яратиш даври бошланди. 2017 йилда 75,0 мингдан ортиқ кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолият юритган бўлса, 2018 йилга келиб бу кўрсаткич 96,0 мингтадан ортиб кетди. Бу кўп тармоқли фермер хўжаликлар асосан фермер хўжаликлари баъзасида ташкил этилиб уларни ривожлантирш учун кўплаб меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди ва ҳаётга жорий этиб келинмоқда. Натижада кўп тармоқли фермер хўжаликлари сифат ва иқтисодий жиҳатдан барқарор тараққиёт босқичига кириб бормоқда. Қабул қилинган "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги қонун ернинг ҳақиқий эгаси сифатида фермер хўжаликларининг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаб берди. Ҳамда уларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи асосий субъектлар сифатида шаклланиши ва ривожланишини таъминлади. Бундан ташқари фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ривожланишини рағбатлантиришнинг молиявий-иқтисодий меҳанизмларини ишлаб чиқилди. Пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари бўйича маҳсулот етиштириш барқарорлашди, бу ўз навбатида қишлоқ аҳолисининг даромадини кўпайтиришга ва турмуш фаровонлигини ошишига олиб келди. Фермер хўжаликлари томонидан етиштирилаётган деҳқончилик ҳамда чорвачилик маҳсулотларининг самарадорлиги ошиши, фермерларга хизмат кўрсатувчи инфратузилмаларга боғлиқдир. Ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш асосан фермер хўжалигини ривожлантириш Концепцияси асосида ривожлантирилди. Истиқболда ишлаб чиқариш кооперацияга асосланган бўлиб, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришга кенг имкониятлар очиб берилди. Буўз навбатида иқтисодий-молиявий жиҳатдан барқарор ривожланиш манбасига эга бўлганкўп тармоқли фермер хўжаликларини шакллантиришга замин яратади.
Фермер хўжаликларининг мамлакатмиз иқтисодиётига қўшаётган хиссалари кундан-кунга ўсиб бормоқда. Ҳозирги жараёндаги қишлоқ худудларининг ободлиги,қишлоқ аҳолиси бандлиги муаммосини хал қилиш каби мураккаб вазифани ечишдафермер хўжаликларининг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда юқоридир. Фермер хўжалигини тармоқда юзага келиши қишлоқ хўжалигида мулкчилик масаласига яъни, иқтисодий муносабатларга асос солди.
Фермер хўжаликларини янада ривожлантириш орқали қишлоққа саноатнинг кириб келишини таъминлашга, қишлоқ хўжалиги иқтисодий самарадорлигини янада оширишга замин яратилади. Бу орқали қишлоқдаги ортиқча ишчи кучини иш билан бандлигини таъминлашга, янги иш ўринларининг кўпайишига олиб келади.
Фермер хўжаликларини ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланган. Уларни ривожлантиришнингмеъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш ва уни доимий равишда такомиллаштириб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси,(1998й.) «Фермер хўжалиги тўғрисида», (1998й.) «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги (2000й.) қонунлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар фермер хўжаликлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш ҳамда қишлоқда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун янги имкониятлар яратмоқда. 
Республикада фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича Президент томонидан қарор фармон ва қарорлар чиқарилган бўлиб айримлари қуйида берилган:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2008 йил 20 октябрдаги «Озиқ-овқат экинлари экиладиган майдонларни оптималлаштириш ва уларни етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги “Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 8 августдаги “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2022-сон қарори;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилда 15 сентябрдаги “2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнингпрогноз ҳажмлари тўғрисида” ги қарори;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори;

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 январдаги “фермер хўжаликларининг ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш ва қўшимча даромад олишни ташкил қилиш чора- тадбирлари тўғрисида” ги қарори;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ва ҳокозалар.

Мазкур фармон аграр соҳада фермерлик ҳаракатини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилишига мустаҳкам замин яратмоқда. Фермер хўжаликларининг иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини оширишни, уларнинг ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишини, замонавий технологияларни жорий этишини рағбатлантириш фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Президентимиз фармонида белгилаб берилган барча масалалар қонун лойиҳасида қўз аксини топган. Асосий мақсад кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш ҳамда фермерлар фаолиятининг молиявий барқарорлиги ва самарадорлигини оширишга оид ҳуқуқий нормалар киритилган. Бундай чоралар, шубҳасиз, мамлакатимизда фермерлик ҳаракати истиқболини янада кенгайтиришга хизмат қилади.
Фермер хўжаликларини ривожлантиришда ҳукумат томонидан қуйидаги имтиёзлар берилди: фермер хўжаликлари ташкил этилган пайтдан бошлаб, икки йил муддатга ягона ер солиғи тўлашдан озод этилди; фермер лойиҳа асосида ўз ҳисобидан ўзлаштирган ер учун беш йил давомида ягона ер солиғи тўлашдан озод қилинди: Республика Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг рухсатисиз фермерлар фаолиятини текширишга чек қўйилди; хорижий технологияларни олиб кирган деҳқон ва фермер хўжаликлари божхона тўловларидан озод қилинди; янги ташкил этилган юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликларига энг кам иш ҳақининг 150 баравари, фермер хўжаликларига эса 300 баравари миқдорида бошланғич сармояларни бериш йўлга қўйилади; фермер хўжаликларига лизинг асосида техникалар берила бошланди; давлат эҳтиёжи учун дон ва пахта етиштирувчи фермер хўжаликларига бериладиган аванс маблағларини олдиндан кредит тарзида берилиши йўлга қўйилмоқда. Уюшма томонидан ташкил этилган ва қишлоқ хўжалик маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларни ташкил этилган вақтдан бошлаб, беш йил муддатга даромаддан олинадиган солиқдан озод этилди.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish