Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10


Фермер хўжалиги фаолиятига оид қонун ҳужжатлари ва улардан фойдаланиш тартиби



Download 2,2 Mb.
bet24/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

2.3.Фермер хўжалиги фаолиятига оид қонун ҳужжатлари ва улардан фойдаланиш тартиби


Фермер хўжаликларини ташкил этиш ва унинг иқтисоди фаолиятини юритиш бўйича олиб борилаётган ислоҳатлар натижасида улар томонидантомонидан етиштирилаётган маҳсулотларнинг ҳажми ва унга сарфланаётганхаражатларни камайтириш, даромаднингортиши кузатилмоқда.Бу эса ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қонун ҳужжатларига ва ундан самаралифойдаланишга боғлиқдир. Фермер хўжаликларини ривожлантириш тўғрисида 4 та кодекс,10 га яқин қонунлар, 15га ортиқ Президент фармон ва қарорлари, 20 га яқин Вазирлар Маҳкамаси қарорлари қабул қилинди. Бу ҳужжатларда фермер хўжаликларини ташкил этиш, бошқариш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, молиялаштириш, фермер хўжаликлариникўп тармоқли фермер хўжалигига айлантиришнингҳуқуқий асослари бўлиб хизмат қилади.
Республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида қишлоқ хўжалигининг ҳиссаси катта бўлиб, бу соҳани ривожлантиришда кучли сиёсат, диверсификациялаш ҳамда таркибий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Мулкчиликга асосланган қишлоқ хўжалигини корхоналарини ташкил этиш ва ривожлантиришда қабул қилинган қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга тўғри келмоқда. Масалан: Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги 602-I-сонли қонунига, Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662-II-сонли Қонуни таҳририда ваЎзбекистон Республикасининг 2018 йил 26 августда қабул қилинган 662-II-сонли Қонуни таҳририда фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Қонуннинг 3-моддасида «Фермер хўжалиги ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектидир ва фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий субъектидир деб белгилаб қўйилди.
Қонунда кўп тармоқли фермер хўжалиги- қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш билан бирга қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилиш, саноат ишлаб чиқариши, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи фермер хўжалигидир. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестри Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан юритилади. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини юритиш тартиби,хўжаликлар рўйхатига олинган вақтдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа даромадлари бўйича ягона солиқ тўловини тўлашдан беш йил муддатга озод этилади. Шунингдек, фермер хўжаликларини ташкил этиш шартлари бирмунча такомиллаштирилди.
Амалдаги нормалардан фарқли равишда наслли чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги учун ҳар бир бош чорва молга ҳисоблаганда 0,5 гектардан 0,6 гектаргача ер майдони ажратилиши белгиланган. Аксарият ҳолларда боғ-узумчилик ва сабзавот-полизчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг катта ер майдонларида фаолият юритиши кутилган натижаларни бермаётганидан келиб чиқиб, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинларни етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари учун ажратиладиган ер майдонлари камида 1 гектар ва кўпи билан 5гектар ҳажмда ижарага берилиши назарда тутилмоқда.Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, рентабелликни ошириш ҳамда алмашлаб экишни жорий этиш нуқтаи назаридан ғалла-сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун ажратиладиган ер майдонларининг энг кам ўлчами 10 гектар қилиб белгилаш бўйича норма киритилган.
Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва захира ерларда ташкил этилади.
Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги камида 30 шартли бош чорва моли бўлган тақдирда ташкил этилади. Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалигига бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами бир шартли бош чорва молга ҳисоблаганда Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда камида 0,3 гектарни (наслдор чорвачилик фермер хўжаликлари учун 0,5 гектарни), бошқа вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги суғориладиган ерларда тегишинча, камида 0,45 гектарни (наслдор чорвачилик фермер хўжаликлари учун 0,6 гектарни), суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда эса камида 2 гектарни ташкил этади.
Деҳқончилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами пахтачилик ва ғаллачилик учун камида 30 гектарни, ғаллачилик ва сабзавотчилик учун камида 10 гектарни ташкил этади. Ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинларни етиштириш учун камида 1 гектарни ҳамда кўпи билан 5 гектарни ташкил этади.
Ер участкалари берилганда фермер хўжалиги ўз зиммасига қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги (уч йил учун ўртача йиллик ҳосил ҳисобида) қонун ҳужжатларида белгиланган норматив ҳосилдорликдан кам бўлмаслигини таъминлаш мажбуриятини олади. Бу мажбурият ер участкасини ижарага олиш шартномасида мустаҳкамлаб қўйилади.Фермер хўжалигининг мажбуриятлари ҳам кучайтирилмоқда. Шу билан бирга, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда, тизимда бозор меҳанизмларини жорий этишда, кўп тармоқли фермер хўжаликларини янада ривожлантиришда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини барқарор ошириб боришда ҳамда ер майдонларидан самарали фойдаланишда қатор муаммо ва камчиликлар кузатилмоқда.
Фермер хўжаликларини ташкил этиш, уларнинг фаолияти ,қайта ташкил этилиши ва тугатилиши билан боғлиқ муносабстлар ушбу қонун ҳамда бошқа қонун хужжатлари билан тартибга солинади. Фермер хўжалиги аъзолари жумласига фермер хўжалигини биргаликда юритаётган бу хўжаликдаги иш ўзининг асосий меҳнат фаолияти жойи бўлган фермер хўжалигининг бошлиғи, унинг хотини(эри), болалари шу жумладан фарзандликка олинган болалари тарбияга олинган болалари, қариндошлари ғамда меҳнатга лаёқатли ёшга етган бошқа шахслар киради.
Фермер хўжалигининг бошлиғи шу хўжаликнинг ўн саккиз ёшга тўлган, қишлоқ хўжалигида тегишли малака ва иш тажрибасига эга бўлган муомалага лаёқатли аъзоларидан биридир. Фермер хўжалиги танлов асосида аксарият ҳолларда меҳнат ресурслари ортиқчалиги сезилмаётган ерларда ва ҳудудларда ташкил этилади. Чорвачилик муносабати етиштирилган , ихтисослашган фермер хўжалиги камида 30 шартли бош чрва моли бўлган тақдирда ташкил этилади. Фермер хўжалигига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами бир шартли бош чорва молига ҳисоблаганда Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда камида 0.3 гектар. Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятлардаги суғориладиган ерларда камида 0.45 гектар, суғориламайдиган ерларда эса 2 гектарни ташкил этади.
Деҳқончилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг кам ўлчам пахтачилик ва ғаллачилик учун камида 1 гектарни ташкил этади. Қишлоқ хўжалиги кооперативи бошқаруви фермер хўжалигининг ташкил этиш тўғрисидаги масалани умумий мажлис муҳокамаси киритади. Умумий мажлис бу хусусда тегишли қарор қабул килади.Туман хокими қишлоқ хўжалиги кооперативи умумий мажлисининг қарори асосида ер участкалари бериш масалаларини кўриш бўйича туман комиссиясининг хулосасини инобатга олган ҳолда фермер хўжалигини ташкил этиш тўғрисида қарор қилади.
Фермер хўжалигини ташкил этишнинг ушбу қонунда белгиланган тартиби бузилган ёки хўжаликнинг устави қонунига мувофиқ бўлмаган тақдирда фермер хўжалигини давлат рўйхатига олиш рад этилиши мумкин. Фермер хўжаликларига захира ерлар, махсус Республика ер фондлари , меҳнат ресурслари этарли бўлмаган хўжаликлардаги ва янги суғориладиган мавзелардаги ерлар берилади. Улар зарар кўриб ишлаётган ёки паст рентабелли қишлоқ хўжалик корхоналарининг ерлари ҳамберилиши мумкин. Фуқароларга фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари 50 йилгача бўлган, лекин 10 йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилади. Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси қишлоқ хўжалиги кооперативи бошқарув ва фермер хўжалиги бошлиғи томонидан имзоланади. Фермер хўжалигига берилган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланадиган, ерларни хусусийлаштириши, олди - сотди товар, гаров, ҳадя, айрибошлаш объекти бўлиши, шунингдек иккиламчи ижарага берилиши мумкин.
Фермер хўжалиги кредитлар олиш учун ўз ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга қўйишга ҳақли. Фермер хўжалигига берилган ер участкалридан фойдаланганлик учун ҳақ туман бюджетига киритиладиган ҳар йили ижара ҳақи тариқасида ер участкасининг сифатига,жойлашган манзилига ва сув билан таъминланганлик даражасига қараб унинг кадастр баҳосини инобатга олган ҳолда балгиланадиган ер солиғи ставкаси миқдорида ундирилади. Фермер хўжаликлари учун сувдан фойдаланиш лимитлари ваколатли органлар томонидан белгиланади. Фермер хўжалигига бериладиган сувнинг сарфини ҳисобга олиш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланган учун солиқ тўлаш тартиби, шунингдекмазкур солиқ бўйича имтиёзлар қонун хужжатларида белгиланади. Фермер хўжалиги тадбиркорлик фаолияти субъекти тариқасида қонун хужжатларига белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади. Фермер хўжалиги: ўзига қаршли уй-жойлар, хўжалик иморатлари , қишлоқ хўжқлик жиҳозлари, кўчатзорлари, дов-дарахтлар, маҳсулдор чорва моллари, паррандалар, қишлоқ хўжалик техникаси, асбоб-ускуна ва ашё-анжомлар, транспорт воситалари, пул маблағлари, интеллект мулк объектларидир. Фермер хўжалигининг ўзига қарашли мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи давлат ҳимоясида.Фермер хўжалигининг мол-мулки, агар унинг аъзолари ўртасидаги келишувга биноан умумий улушли мулк ташкил этиш назарда тутилган бўлмаса унинг аъзолари умумий биргаликдаги мулк асосида қарашли бўлади. Фермер хўжалиги пул муомаласини юритиш ҳамда пул маблағларини сақлаб туриш ва бу маблағларни эркин тасарруф этиш учун банк муассасасида ҳисоб варақлар олиш ҳуқуқига эга. Фермер хўжалигининг ҳисоб-китоб варағидан маблағларни фақат унинг розилиги ёки суднинг қарори билан ҳисобдан чиқариш мумкин.
Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги кооперативи умумий мажлисининг қарори билан белгиланган ихтисослашувига муваффақияти ўз фаолияти йўналишларини ишлаб чиқариш тузилмаси ва ҳажмларини мустақил равишда белгилайди. Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги кооперативи умумий мажлисининг қарори ишлаб чиқарган қонунларида тақсимланмаган ҳар қандай турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ва реализация қилиш билан шуғулланишга ҳақли. Фермер хўжалигининг фаолияти кўпроқ хўжалик аъзоарининг шахсий меҳнатига асосланган.
Фермер хўжалиги ишларини бажаришга бошқа шахслар меҳнат шартномаси асосида жалп этилиши мумкин. Фермер хўжаликлари ихтиёрийлик асосда, шу жумладан улуш асосда маҳсулот етиштириш, уни қайта ишлаш ва сотиш, моддий-техника таъминоти, қурилиш техникавий, сув хўжалик агрокимё, маслаҳат бериш йўсинидаги ва бошқа хил хизмат кўрсатиш бўйича кооперативларга, жамиятларга, иттифоқларга, уюшмаларга ва бошқа бирлашмаларга бирлашиш, кириш ҳуқуқига эга. Фермер хўжалигини ишлаб чиқариш фаолияти учун қисқа муддатли кредитлаш кредит шартномаси асосида амалга оширилади. Фермер хўжалиги қонун хужжатларига мувофиқ бюджетга солиқлар, йиғимлар ҳамда бошқа тўловлар тўлайди. Фермер хўжалиги аъзоларининг ва хўжаликда шартнома асосида ишлаётган шахсларнинг шахсий даромадлари, даромадлар тўғрисидаги декларацияларда мавжуд. Давлат қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ва уни реализация қилиш билан шуғулланувчи фермер хўжаликларини ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини кафолатлайди . Фермер хўжалигини қайта ташкил этиш қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Фермер хўжалиги қуйидаги ҳолларда тугатилади: хўжалик фаолиятини давом эттириш истагида бўлган биронта ҳам хўжалик аъзоси ёки меросхўр қолмаган бўлса; фермер хўжалигини ташкил этиш, уларнинг фаолияти, қайта ташкил этиш ва тугатиш билан боғлиқ низолар қонун хужжатларига мувофиқ ҳал этилади; фермер хўжалиги ўз мажбуриятлари бўйича қонунларга мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулк билан жавоб беради; давлат фермер хўжалигини мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Фермер хўжалиги тўғрисидаги қонун хужжатларини бузганда айбдор бўлган шахслар белгиланган тарибда жавобгар бўладилар. Фермер хўжалиги қонун хужжатларига мувофиқ хўжалик аъзоларининг ва унда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг хаёти ва соғлигига улар меҳнат мажбуриятларини бажариш натижасида етказилган зарар учун жавобгар бўлади. Фермер хўжалиги фаолияти қонунчилиги янада такомиллашиб, асосий фаолиятдан ташқари қўшимча тармоқларни ташкил этиш ишлари ҳам жадал олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони мамлакатимизда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, фермерлар фаолиятининг молиявий барқарорлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган бўлиб мулкдорнинг манффаатини янада яхшилашга қаратилгандир

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish