Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10



Download 2,2 Mb.
bet119/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

10.4.3–Жадвал.
Парниклардан фойдаланиш самарадорлик кўрсаткичлари.

Парник ромлари сони бўйича хўжалик гуруҳлар

Бир хўжаликдаги парник роми сони, дона

Битта ромдан етиштирилган кўчат

1000 дона кўчат таннархи

Дона

1 гуруҳга нисбатан, %

Сўм

1 гуруҳга нисбатан, %

2000 гача

1637

563

100

1130,19

100

2000 дан 5000 гача

3616

606

107,6

1126,25

86,9

5000 дан юқори

7396

708

125,8


73,6

Ҳозир деярли ҳар бир хўжалик ўзининг парник иншоотига эга, лекин уларнинг экин майдонлари кенгайтирилмаган. Бунга асосий сабаб парникларда экинларга ишлов бериш ва парваришлашнинг ноқулайлиги, гўнг етказиб беришнинг қийинлигидир. Тажрибаларга асосланиб хулоса сифатида шуни айтиш лозимки кўчатларни баҳорги плёнкали иссиқхоналарда экиш яхши самара беради. Баҳорги иссиқхоналарда харажат кам сарфланади. 10.4.4– жадвал


10.4.4–жадвал.
Турли экин экиладиган иншоотларда помидор кўчатлари етиштириш самарадорлиги

Иншоот тури

Хўжаликлар

1000 дона кўчат таннархи, сўм

100 дона кўчатга меҳнат сарфи, киши, кун

1 га ерга экилган кўчат қиймати,сўм

Биологик иситиладиган парник

“Охунбоев” ф/х

2800

1,96

1040

Электр иситгичли парниклар

“Рустам”
ф/х

48260

0,86

604

Баҳорги плёнкали иссиқхона

“Назарбоев” ф/х

24960

0,53

297

Плёнкали иссиқхоналарда сифатли кўчатлар етиштирилади. Улар биологик иситиладиган парникка қараганда 5-10 кун олдин етилиб ранги тиниқ ва бир текис бўлади. Аркали тўсилган плёнкали иссиқхоналар меҳнат унумдорлигини оширади, яъни тупроқга ишлов бериш ва ўсимликларни парваришлаш ишлари учун қулай.


Агарда парникларда ишлов бериш учун 1 кишига 280 ром тўғри келса, иссиқхоналарда бу кўрсаткич 2-3 баробарга ошади. Иссиқхоналарда барча мавсумда экинга ишлов бериш ишлари бажарилади. Бундан ташқари парникларга ишлов бериш учун ҳар куни плёнка ёпинғични очиб ва куннинг охирида ёпиш лозим. Шунинг учун плёнкали иссиқхоналарда қулайликлар туғдирилганлиги сабабли меҳнат унумдорлиги 3-5 баробар юқори бўлади. Агарда парникларда 1000 дона кўчатга парвариш қилиш учун 15-18 киши-соат сарфланса, плёнкали иссиқхонада 4-5 киши-соат сарфланади. Парникларга нисбатан иссиқхоналарда етиштирилган маҳсулот таннархи 2,5-4 баробар паст бўлади.
Плёнкали иссиқхоналар 20x20 мм дюмда (25,4мм га тенг узунлик ўлчови)ги темир қувур билан аркали этиб қурилади. Парник ва плёнкали иссиқхоналардан доимий фойдаланиш лозим. Сабзавотчиликда тупроғи иситилиб ҳимояланган иншоотларда экин экиш учун меҳнат қилиш бир мунча оғирроқ кечади, масалан: мавсумдаги меҳнат сарфи 1га экин майдонига 75-100 минг, баҳорги ойнаванд иссиқхонада 35-40 минг, плёнкали иссиқхонада 18-25 минг, парникларда 50-60 минг, иситилган тупроқда 2,5-5 минг киши-соатни ташкил этади32.
Меҳнат сарфини камайтириш натижасида маҳсулот бирлиги таннархи ҳам камаяди.
Очиқ даладаги сабзавотчиликдан фарқли улароқ ҳимоя қилинган ерда сабзавот етиштиришни концентрациялаш даражаси паст бўлади. Кўпчилик хўжаликлар эски биологик иситкичли парниклардан фойдаланади. Баъзи бир хўжаликларда ёпиқ жойда ишлов берадиган меҳанизмлар етишмайди. Шунингдек ердан унумли фойдаланилмайди. Оқибатда сабзавотчилик самарадорлиги пасайди.
Фермер хўжаликлари ҳимоя қилинган жойда сабзавотчиликни ташкил этиш учун қуйидагиларга аҳамият бериши лозим:

  • сабзавотчилик тармоғини хўжаликларлар аро кооперация асосида иссиқхона-парник мажмуасида ташкил этиш;

  • ишларни меҳанизациялаш ва асосий ишлов бериш, парваришлаш жараёнини автоматлаштиришни ҳисобга олиб намунавий лойиҳа асосида янги экин иншоотларини қуриш;

  • экин экиладиган иншоотларда иш ритмининг бузилмаслигини таъминлаш учун ходимларни ишга мослигини аниқлаш ва иш қуроллари билан тўғри таъминлаш;

  • иссиқхона хўжаликларини етарлича сифатли полимер плёнкалар билан доимий таъминлаш.

Ҳимоя қилинган жойда ўсимликларга ишлов беришда меҳнат унумдорлигини ошириш учун ишловчиларга меҳнат қулайликлари туғдирилса кўзланган натижага эришиш мумкин. Миллий ва чет давлатлар тажрибасига кўра йирик саноат усулидаги иссиқхона комбинатлари юқори самара бериши кузатилади.
Бундай экин иншоотларини ташкил этиш учун қуйидаги шароитлар бўлиши лозим:

  • иссиқхона 6, 12, 18, 24 ва 30га ер майдонига қурилиши;

  • иссиқхона иншооти ва ускуналарини тайёрлаб берадиган саноат базаси ташкил этилиши;

  • иссиқхона иншоотларини қуриш, унга хизмат кўрсатиш ва ускуналар билан доимий таъминлайдиган иссиқхона хўжалиги бирлашмасини ташкил этиш;

  • иситиш манбалари (газ, буғда иситиш)ни кенгайтириш;

  • иссиқхона комбинатларини қуриш учун етарли тажрибага эга бўлиш.

Келгусида сабзавотчиликда уюшмалар асосида йирик иссиқхона комбинатлари комплекси ташкил этилади. Иссиқхона комбинатлари комплекси марказий иситиш тармоғи тизимидан иситилади, шунингдек экинлар 2,5 ой илгари етилиб маҳсулот беради. Иссиқхона ўсимликларини сифатли чанглантириш учун битта иссиқхонага 10-12 ари оиласи жойлаштирилади. Шуни ҳисобга олиб хўжаликларда 120 та асалари уяси жойлаштириш мумкин бўлган пасека (ари хўжалиги) ташкил этилади.
Иссиқхонада ишлар тўлиқ меҳанизацияланади, масалан сабзавотларни ташиш учун иссиқхона ичида темир релс-йўлаклар ётқизилади.Ҳозир ҳар бир хўжаликда карлик (кичик, пакана) парниклар қурилган, ва уларда эрта баҳорда очиқ далага экиш учун кўчатлар етиштирилади. Очиқ дала ва ҳимоя қилинган жойда сабзавотчилик экин майдонини хўжаликка мослаштириб ташкил этиш.Ҳозирги даврга қадар республикада сабзавотчиликни очиқ далада ташкил этиш кенг ривожланибкелди. Бу тармоқ мамлакатнинг барча ҳудудларида ташкил этилган. Республика бўйича умумий етиштирилган сабзавотчилик маҳсулотининг 90 фоизи дала шароитида етиштирилади. Очиқ далада сабзавотчилик таркиби, жойлашуви ва иқтисодий шароитига қараб ўзгариб туради. Оддий хўжаликларда сабзавотчилик бўйича ялпи маҳсулот қиймати бир неча ўн минг сўм бўлса, ихтисослаштирилган хўжаликларда бир неча миллион сўмгача етади. Очиқ далада ихтисослашмаган сабзавотчилик учун 10-15 дан 100-120 гектаргача майдон ажратилади, ихтисослаштирилган сабзавотчилик хўжаликларида 1000-1500га ер майдонини ташкил этади. Таҳлилларга кўра очиқ далада сабзавот етиштириш учун 40-50га ер майдони ажратилса махсадга мувофиқ самара беради.
1 га ердан олинган кўчатни очиқ далага жойлаштириш меъёрлари солиштирилиб соҳаларда маҳсулот етиштириш кўрсаткичлари таҳлил қилинади.
1 га очиқ далага экиладиган кўчат меъёри ҳар бир экин тури бўйича қатор ораларининг жойлашувига қараб аниқланади. Улар қуйидаги формулада кўрсатилган:

бунда, Нр.в – 1 га ерга кўчат экиш меъёри, дона;
Еп.р – кўчат жипслиги коэффиценти;
Шм – эгат қатор ораси кўлами, м;
Шр – эгатда ўсимлик оралиқ масофаси, м.
Ҳимоя қилинган жойда кўчат етиштириш учун талаб этиладиган экин майдони қуйидаги формула билан аниқланади:

бунда, Пз.г – кўчат етиштириш учун ҳимоя қилинган жойдаги талаб этилган экин майдони, парникларда ром сони ёки иситилган тупроқ ва иссиқхоналардаги ҳар бир квадрат метр;
Пп.р – кўчат экиш майдони, га;
Вр.о – 1м2 ёки бир ром жойдан олинган кўчат, дона;
Пр.п – маҳсулот тури бўйича етилган кўчатларга бўлган умумий талаб, дона;
Ез.р – ҳимоя қилинган бир бирлик майдондан олинган кўчатлар.
Сабзавот экинлари турлари бўйича кўчатларни далага экиш меъёрлари ҳар хил бўлади, шунинг учун кўчатларга бўлган талаб ва талаб этиладиган экин майдонни умумий аниқлаш мумкин эмас. Ҳимоя қилинган жойда кўчат экишга талаб этиладиган майдонини аниқлаш учун дастлаб алоҳида ўсимлик тури бўйича талаб қилинадиган ер кўлами аниқланади, кейинчалик экиш графиги бўйича экиш муддати кўрсатилади. График бўйича хўжаликда жами ҳимоя қилинган жойда экиладиган экин майдони аниқланади. Шу тартиб хўжаликлараро иссиқхона комплексларини ташкил этишда ҳам қўлланилади.
Тажрибага кўра ҳар бир гектар кўчат учун 100 парник роми бўлиши лозим. Камроқ бўлса кўчатлар сифатсиз етилади.
Кўчат етиштиришда кўпчилик хўжаликлар мол гўнгидан фойдаланади, бунинг учун хўжалик чорвачилик соҳаси билан алоқада бўлиши лозим.
Ихтисослашган ҳимоя жойда сабзавотчилик соҳаси етакчилик қилса, очиқ далада ташкил этилган сабзавотчилик ёрдамчи соҳа бўлиб қолади. Маълумки кузги-қишки мавсумда кўпчилик иссиқхона хўжаликлари иссиқхоналардан кўпайтириш ёки кўчатни экишга тайёрлаш ишлари учун фойдаланадилар.Бир гектар иссиқхонадан етиштирилган кўчат учун 8-10 га очиқ далада экин майдони зарур бўлади. Мана шундай мутаносиблик натижасида самарадорликка эришиш мумкин, яъни кузги-қишки даврда иссиқхоналардан очиқ дала учун кўчат етиштириш мақсадида фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Кўпчилик хўжаликлар шаҳар атрофида, жойлашганлиги сабабли шаҳар аҳолисини янги сабзавот ва кўкатлар билан йил давомида таъминлаб келмоқдалар. Масалан, хўжаликлар барра пиёз билан йил 12 ой шаҳар аҳолисини таъминлайди, 11 ой петрушка, 8-9 ой редиска, укроп, 6 ой шавел билан таъминлайди. Очиқ далада экилган сабзавот билан шаҳар аҳолисини 4-6 ой таъминлаш мумкин.
Шу билан бирга иссиқхонагаэрта баҳорда бодринг, помидор ва бошқа маҳсулотлар етиштириб шаҳар аҳолисига сотади.
Иссиқхоналарда етиштирилган маҳсулотлар билан шаҳар аҳолисини йил давомида таъминлаш кўрсаткичлари йилдан-йилга ўсмоқда. Ҳимоя қилинган жойда сабзавотчиликни тўғри ташкил этиш натижасида самарадорликка эришиш мумкин ва шунингдек хўжаликда сабзавотчиликни ривожлантиришга замин яратилади.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish