10.5.1-расм. Минерал пахтада сабзавот экинларини ўстиришни кўриниши
1 – тубига ёзиладиган плёнка; 2 – градан ёки минерал пахтадан иборат қатлам; 3 – ёруғлик ўтказмайдиган ва ёруғликни тарқатувчи енгил плёнка; 4 – градан ёки минерал пахтали кўчат учун озиқали кубик; 5 – кўчатли кубикни жойлаштириш учун қоплагич плёнкада крест шаклида кесилган жой; 6 – суғорадиган пластмасс трубалар; 7 – томчилатгич
Адлер сабзавотчилик станциясида ишлаб чиқилган кичик ҳажмли гидропон қурилмада азбестцементли трубалардан фойдаланилади. Бунда ўсимликларни илдиз системаси ювилиб кетмайди, озиқ эритмалар цикл (вақти-вақти билан) билан оқизиб турилади. Субстрат прессланган кичик ҳажмли торфлардан иборат. Бу қурилмани кўриниши куйидаги 5-расмда келтирилади.
10.5.2-расм. Адлер сабзавотчилик тажриба станциясида қўлланиладиган кичик ҳажмли гидропоникани тузилиши
Кичик ҳажмли гидропоникада томчилаб суғориш тизимларини қўллашга асосланган, бу тизим эритма тайёрланадиган дастгох, магистрал ва сувни тақсимиловчи қувурлар, филтирлар, бурама вентиллар, суғориш каналлари ҳамда назорат қилувчи ва башқарувчи воситаларни ўз ичига олади. Сувни қўйишда турли хилдаги (микротрубалар, томчилагичлар, аквадроплар) дан фойдаланилади, уларни ҳар бири ўзига яраша авзалликларга ҳамда камчиликларга эга (12-расм).
10.5.3-расм. Адлер сабзавотчилик станциясида помидорни кичик ҳажмли гидропоника услубда асбестцемент турбалардан фойланиб етиштириш ва суюқ озиқали эритмаларни тайёрлаш учун ўрнатилагн резервуарлар
Озиқали эритмаларни тайёрлашда, суғориладиган сувнинг таркиби, экинларни тури ва ривожланиш босқичи, ёруғлик, субстрат тури ва бошқа омиллар ҳисобга олинади. Шу боис турли таркибдаги озиқ эритмалардан фойдаланилади. Олдин оналик эритма тайёрланади, сўнг уни 100-200 баробар сув билан аралаштириб ишчи эритма олинади ва у суғориш учун фойдаланилади. Озиқали эритмаларни тайёрлаш ва улардан фойдаланишмутахасисларни мавжуд тавсияномалари бўйича амалга оширилади.Ўзбекистонда ҳамкичик ҳажмли гидропоника асосида қурилган иссиқхоналар сони кўпайиб бормоқда. Республиканинг Тошкент, Андижон, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё каби вилоятларида 0,5-1 гектарли иссиқхоналарда кичик хажмли гидропоника усулда сабзавотлар етиштирилмоқда. Кўчатлар минерал ватага ўтказилиб, какос дарахти қипиғида ўстирилмоқда. Ўзбекистонда Жанубиий Корея, Исроил ва Туркия давлатлари фирмалари кичик хажмли гидропоника асосидаги иссиқхоналарни қуриб бермоқда. Бундай иссиқхоналар сони кенгайиб бормоқда.
Гидропоникани ҳар қандай усулида озиқа эритмани қўллаш асос ҳисобланади. Таркиби ва озиқ ионларининг нисбати ҳар хил бўлган озиқа эритмаларининг юздан ортиқ рецептлари маълум. Етиштирилаётган экинлардан юқори ҳосил олиш учун эритмада озиқа элементлари нисбати ва концентрацияси оптимал бўлиши зарур. Озиқали эритма таркибида ўсимлик учун зарур бўлган барча макро ва микроэлементлар бўлиши керак. Уни тузишда ўстириладиган экин, ёруғлик ва ҳарорат, йил фасли, ўсимликни ривожланиш босқичи ва бошқа экологик шароитлардан келиб чиққан ҳолда минерал озиқанинг айрим элементлари нисбати оптимал бўлиши ҳисобга олиниши керак. Кўпчилик сабзавот экинлари учун озиқа эритмаси концентрацияси 1,2-2,2 г/л, ёки 0,12-0,22%, нордонлиги ёки pH – 5,6-6,9 бўлиши мақбулдир. В.А. Чесноков ва Е.Н. Базириналарнинг энг кўп тарқалган озиқа эритмаси таркибида озиқа элементлар миқдори (1000 л да г ҳисобида): калийли селитра – 500, суперфосфат – 500, магний сульфат – 300, аммиакли селитра – 200, темир хлори – 6, бор кислотаси – 0,72, марганец сульфат – 0,45, мис сульфат ва рух сульфат – 0,02 г бўлади. Бундан ташқари бошқа маллифларнинг озиқ эритмаларни тайёрлаш рецептларидан фойдаланилади.
Помидорни гидропон иссиқхоналарда етиштиришда бир қатор муаллифларнинг рецетларидан фойдаланилади. Улардан бирини “Киев сабзавотчилик” фабрикаси тавсия этган. Озиқали эритмалар тайёрланадиган темир-бетонли резурварлар иссиқхона ташқарисида жойлаштирилган. Эритмани иситиш учун уни тагида иссиқ сув юрадиган илон изли метал трубалар ўрнатилган. Озиқ эритманинг ҳарорати автоматлаштирилган ҳолда 30-35°С да сақлаб турилади. Бу автоматлаштирилган ускуна озиқ эритмаларни иссиқхонага керакли вақтда етказиб беради (бетон тоғараларни тегишли қисмигача), ҳамда ишлаб бўлган эритмани резурварга (эритма тайёрланадиган идишга) қайтиб тушишини таъминлайди.
Битта 120 м3 ҳажмли резурвар ва битта автоматлаштирилган ускуна 4 та иссиқхона учун (яъни 4000 м2 майдон учун) хизмат қилади. Хўжаликда ўсимликларни озиқлантириш учун қуйидаги тартибдаги озиқ эритма ишлаб чиқилган ва қўлланилади.Барча озиқ эритмаларга микроэлементлар қўшилади (1000 л сувга/г) темир сульфати – 6, бор кислотаси – 1,5, марганец сульфат – 1, мис сульфат – 0,2, цинк сульфати – 0,1, хлорли кобальт – 0,1, аммоний нордон молибдени – 0,1. Помидорни гидропон иссиқхоналарда етиштиришда “Киев сабзавотчилик” фабрикасида қўлланиладиган эритма таркиби қуйидаги 2-жадвалда келтирилади. Озиқ эритмаларнинг нордонлиги ҳосилга киргунча – 6,2-6,4 рН, ҳосилга киргандан сўнг – 6,6-6,2 рН сақланади. Эритмадан 5 кун давомида фойдаланилади, сўнг тахлил қилиниб, етишмовчи моддалар қўшилиб корректировка қилинади. 30-40 кун ўтгандан сўнг эритма тўлиқ янгиси билан алмаштирилади. Эритма алмаштирилганда субстрат шўрланмаслиги учун 3-4 марта тоза сув билан ювилади34. (Гидропоника услида помидорни етиштиришда, бодрингга нисбатан яхшироқ шароитлар яратилади. Чунки стеллажларга ёки идишларга (поддонларга) юборилган озиқ эритмани сатҳи субстрат сатҳидан 2-3 см паст бўлади. Шунинг учун ўсимликлар барги тарқалган муҳитдаги ҳаво намланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |