Мундарижа I боб. “Кўп тармоқли фермер хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари 10



Download 2,2 Mb.
bet121/185
Sana29.09.2022
Hajmi2,2 Mb.
#850844
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   185
Bog'liq
111 кўп тармоқ фермер хўж ташкил

Кичик ҳажмли гидропоника. Гидропон иссиқхоналарни самарадорлигини ошириш катта ҳажмли идиш ва поддонлардан воз кечиш, қимматбаҳо субстратларни ҳажмини камайтириш мақсадида юқорида келтирилган усуллар такомиллаштирилиб, улар янгилари, яъни ўсимликларни кичик ҳажмли субстратларда етиштириш услублари қўлланилмоқда.
Кичик ҳажмли экинлар – бу гидропоникани бир тури бўлиб, бунда экинлар кичик ҳажмли (5-15 л) органиқ ёки минерал субстратларда етиштирилади.
Сабзавотларни бу усулда етиштириш дунёда кенг тарқалган. Уларни иссиқхоналардаги майдонлари 10 минг га ортиқ ва доимо кенгайиб бормоқ-да. Скандинавия давлатларида бу услуб билан сабзавотлар 80% дан ортиқ иссиқхоналарда ўстирилади, Нидерланларда – 60% дан ортиқ майдонда, Болгария, Латвия, Белоруссия, Украина, Россия Федерациясида ҳам кичикҳажмли экинларни майдони кенгайиб бормоқда. Латвиядаги «Рим» иссиқ-хона комбинатида кичик ҳажмли гидропоника билан 14 га иссиқхоналар банд қилинган. Бу технология бўйича иссиқхоналарнинг катта майдонлари-да сабзавотларни етиштираётган хўжаликлар қаторига «Киев сабзавот фаб-рикаси», Москва яқинидаги «Марфина» савхози ва «Нива» акционерлик жамоаси киради. Тропик ва субтропик мамлакатларда гидропонника, сабза-вотларни эски услубда етиштиришни борган сари сиқиб чиқармоқда. Бизда, Ўзбекистонда ҳам бу услуб тарқалабошлаяпти.
Кичик ҳажмли гидропоника тупроқли экинлар ва агрегатопоникага нисбатан қуйидаги авзалликларга эга: иссиқхоналарни қуриш ва қайта ўзгартиришда капитал маблағ кам кетади; кичик ҳажмли мухитда микропро-цессорли техник воситаларни қўллаш ҳисобига илдиз жойлашган мухитдаги шароитларни созлаш тезлашади; субстратни ҳажми кичик бўлганлиги сабабли иситиш учун сарфланадиган иссиқлик энергиясидан яна ҳам унумли фойдаланилади ва тупроқни пар ёрдамида зарарсизлантиришга эҳтиёж қолмайди; тупроқ аралашмасини тайёрлаш ва уни ичкарига ташишга зарурият қолмайди; субстрат ҳажми 15-30 марта камаяди; томчилатиб суғориш ва субстратларни плёнка билан ёпиш ҳисобига сув ҳамда ўғитлар (40% гача) сезиларли иқтисод қилинади; иссиқхоналарни асосий соғламлаш-тиришда (дизенфекция қилишда) пестицидларни сарфи камаяди; маҳсулот сифати ва фитосанитар шароити яхшиланади; ҳосилдорлик ва меҳнат унумдорлиги ошади.
Кичик ҳажмли гидропоникани қўллаш махсус ускуна ва материал-ларни: эритма тайёрланадиган дастгоҳларни (узелларни), томчилатиб суғориш тизимини, автоматикани, юқори сифатли субстратларни, тўла эрийдиган ўғитлар турини, партатив (ихчам) асбобларни, яхши ташкил қилинган ва оператив агрокимёвий хизматни, юқори малакали хизматчи ходимларни талаб қилади.
Кичик ҳажмли гидропоникани қўллаш зарур шароитларига, иссиқхоналарда мақбул микроиқлим шароитларини яратиш, шу жумладан ўсимликларни СО2 билан таъминлаш ҳам киради.
Д.О. Лебла, С.И. Шуничев (1985), Н. Бакўрас (1989) ва бошқаларнинг маълумотларида кичик ҳажмли гидропоникада субстрат сифатида чириш даражаси 15% дан ошмаган юқори сфнгали торф, минерал пахта, перлит, цеолит хизмат қилади дейилган. Торф қуруқ прессланган, нейтраллаштирил-ган ва ўғитлар ҳамда микроэлементлар қўшилган қуйма плиталар ва турли маркали КИП кўринишида қўлланилади. Торфли плиталар ва киплар намлангандан сўнг уларни ҳажми уч баробар катталашади. Субстрат сифатида Адлер сабзавотчилик тажриба станциясида ишлаб чиқилган нам прессланган торф плиталар ҳам хизмат қилиши мумкин.
Данияда субстрат сифатида «градан» (“Qrodania” фирмаси) типидаги минерал пахта қўлланилади, Карелияда “Гривилен” минерал пахтаси ишлаб чиқарилади.
Иссиқхоналарда субстратни кичик жўякларга 10-12 см қалинликда жойлаштирилади, устидан эни 80-100 см ли қора-оқ плёнка ёпиб, уни ортиқча четларига субстрат ўралади. Плёнка айнан қора-оқ бўлиши керак: оқ плёнка ёруғликни қайтаради, қораси сув ўтларини ривожланишига тўсиқ бўлади. Дастлаб жўякларни жуда паст нишабли (1:100) қилиб юзаси нивелирланади ва зичланади. Минерал пахтали кичик ҳажмли гидропоника қурилмасини тахминий кўриниши 10.5.1-расмда тасвирланади.
В.С. Тарасенко, А.В.Смердов (1995) маълумотларида контейнерли экинлар энг истиқболли эканлиги, бунда плёнкали контейтерлар торф ёки бошқа субстратлар билан тўлдирилиши, уларнинг ҳар бирига иккитадан бодринг ёки помидор ўсимлигини жойлаштириш мумкинлиги таъкидланади. Бу усул бир қатор афзалликларга эга: субстратни ҳамма томондан плёнка билан тўсилганлиги, сувни парланиб исроф бўлишини камайтиради, бегона ўтларни, касаллик ва нематодани тарқалишини йўққа чиқаради; озиқали эритма деярли оқиб чиқмайди, бу сув ва ўғитларни иқтисод қилиш ва атроф мухитни камроқ ифлосланишини таъминлайди. Плёнкали контейнерлардан ташқари қаттиқ пластмас яшиклар, тарновлар ва бошқа кўринишдаги контейнерлардан фойдаланилади.






Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish