10.1.1-жадвал
Ўзбекистонда аҳоли жон бошига маҳсулот етиштириш миқдори ўзгариши (кг)
Маҳсулот
Турлари
|
Тиббий меъёр
|
1991 йил
|
2017 йил
|
2017 йилда 1991 йилга нисбатан, (%)
|
2017 йилда тиббий меъёрганисбат., (%)
|
Буғдой
|
98,6
|
29,5
|
246,8
|
8,3 марта
|
250,3
|
Мева
|
56,8
|
24,0
|
93,2
|
388,3%
|
164,1
|
Узум
|
30,6
|
24,0
|
52,9
|
220,0
|
172,8
|
Сабзавот
|
128,1
|
138,6
|
346,5
|
250,0
|
270,5
|
Картошка
|
53,4
|
15,1
|
91,3
|
604,6
|
170,
|
Полиз
|
32,2
|
39,0
|
63,4
|
162,6
|
196,8
|
10.1.1-жадвалда республика аҳоли жон бошига маҳсулот етиштириш кўрскаткичлари берилган бўлиб, тиббий мёърга нисбатан 1991 йилда сабзавот ва полиз маҳсулотларибан ташқари барчаси паст бўлган. 2017 йилга келиб эса1.6 баравардан 8.3 мартагача ошган. Бундан кўриниб турибдики озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш тиббий меъёрга нисбатан ортганини кўриш мумкин. Боғдорчилик экинларидан75-80 турдаги маҳсулотлар чиқади улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: уруғли мевалар (олма, нок, беҳи, дўлана ва бошқалар); данакли мевалар (ўрик, шафтоли, олхўри, гилос ва бошқалар); резавор мевалар (қулупнай, малина, смородина ва бошқалар); субтропик мевалар (анор, анжир, хурмо, чилонжийда, тутлар, зайтун ва бошқалар); цитрус мевалар (лимон, мандарин, апельсин, ва бошқалар);ёнғоқ, бодом, писта ва бошқалар.
Кейинги йилларда фермер хўжаликлари экин майдонларитўғри жойлаштириш, тармоқлар бўйича ихтисослаштириш натижасида ҳамда ишлаб чиқаришга янги ва илғор технологияларни жорий этиш, селекция ишларини яхшилаш, қишлоқ хўжаликэкинларининг районлаштирилган навларини жорий қилиш ҳисобига мева–сабзавот экинларининг миқдори ортиб борганлигини кўриш мумкин (10.1.2-жадвал ).
10.1.2-жадвал.
Республикада мева-сабзавот маҳсулотлари етигтириш кўрсатгичлари таҳлили
минг тонна
№
|
Маҳсулот тури
|
1991 йил
|
2015 йил
|
2016 йил
|
2016 йилда 1991 йилга нисбатан
|
фоиз
|
фарқи, -/+
|
1
|
сабзавот
|
3324,1
|
10128,1
|
11272,5
|
339
|
7948,4
|
2
|
полиз
|
925,8
|
1853,1
|
2045,2
|
221
|
1119,4
|
3
|
картошка
|
355,7
|
2696,7
|
2958,3
|
8,3 марта
|
2602,6
|
4
|
мева
|
516,6
|
2746,2
|
3042,7
|
589
|
2526,1
|
5
|
узум
|
480,4
|
1579,0
|
1735,3
|
361
|
1254,9
|
Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ вазирлиги маълумотлари.
10.1.2-жадвал маълумотларига кўра 1991 йилда республикада сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажми3324,1 минг тонна бўлганбўлса,2016 йилда бу кўрсатгич 11272,5 минг тоннага, полиз маҳсулотлари эса 925,8 минг тоннадан 2045,2 тоннага, картошка 355,7 минг тоннадан 2958,3 минг тоннага, мева 516,6 минг тоннадан 3042,7 минг тоннага, узум маҳсулотлари эса 480,4 минг тоннадан 1735,3 минг тоннага ортганини кўриш мумкин. Бу кўрсаткичлардан кўриниб турибдики Ҳукумат томонидан олиб борилаётган ислоҳатлараҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва бошқа давлатларга экспорт қилиб, ижтимоий-иқтисодни яхшилашга қаратилган.
10.2 Аҳолинийил давомида ҳимояланган майдонларда сабзавот билан таъминлаш ишлариниташкил этиш
Сабзавот аҳолини озиқ-овқат билан таъминланишида муҳим ўрин тутади. Уларнинг таркибида углеводлар, ҳар-хил тузлар, витаминлар, қанд, оқсил, органиқкислоталар ва бошқа қимматли озуқа моддалари мавжуд.Таркибида эфир мойлари бўлган (пиёз, саримсоқ, укроп, петрушка, сельдерей) сабзавотлар овқатни хуш таъм, мазали қилади ва ошқозон ширасини ажратиб чиқаришни яхшилайди, бу эса овқат ҳазм қилишни кучайтиради.Пиёз, саримсоқ таркибидаги эфир мойлари жуда кучли фитонцид хоссага эга бўлиб, улар касал туғдирувчи микроорганизмларни ўлдиради ва кишиларни кўпгина юқумли касалликлардан ҳимоя қилади.Овқатда витаминлар етишмаслиги моддалар алмашинувининг бузилишива авитаминоз билан касалланишга олиб келади. Катта ёшдаги кишиларнинг бир суткали витаминларга бўлган эҳтиёжи С-70-120, А-1-2, В-2-3, В-2,5-3,5, РР-15-25 миллиграммни ташкил қилади. Одам организмининг нормал ривожланиши ва ишлаб туриши учун баъзи бир минерал бирикмалар, чунончи, темир, фосфор, калий, кальций, натрий, магний тузлари, йод ва бошқа элементлар зарур. Ана шу бирикмаларнинг асосий манбаи эса сабзавотлардир. Турли хил сабзавотлар етиштириш, шаҳар аҳолисини сабзавот билан таъминлаш даражаси ҳали анча паст.Аҳоли жон бошига ўртача талаб қилинадиган сабзавот 99-153 кг ни ташкил қилади, шундан карам 35-85 кг, помидор 25-32 кг, бодринг 10-13 кг, сабзи 6-10 кг, кўк нўхат 6-8 кг, бақлажон 2-5 кг, чучук қалампир 1-3 кг ва бошқа сабзавотлар 4-7 кг ни ташкил этади.Аҳоли турмуш даражасининг ўсиши билан нон ва картошка истеъмол қилиш камайиб, гўшт, сут,сабзавот, мева ва полиз маҳсулотларига бўлган талаб тез ўсиб боради. 1975 йили аҳоли жон бошига 41 кг гўшт, 251 кг сут, 28 кг мева, 72 кг сабзавот талаб қилинган бўлса, 1990 йилда бу кўрсаткичлар 57, 321, 41, 90кг ни ташкил этади. Ҳозирги вақтда аҳоли жон бошига сабзавот истеъмол қилишйилига 100 кг га етди, келгусида илмий асосланган меъёр бўйича 140-150 кг га етказилиши лозим бўлади.
Шу билан бирга нон маҳсулоти ва картошка аҳоли жон бошига ўн беш йил ичида (картошка 25 кг га, нон маҳсулоти эса 16 кг га) кам талаб қилинган. Овкатланиш структураси такомиллашмоқда. 1980 йили юқори каллориялик (гўшт, ёғ, сут, балиқ) маҳсулотлар аҳоли жон бошига 220 кг етиштирилрилган бўлса, кам каллориялик (картошка, сабзавот, мева, нон маҳсулоти) маҳсулотлар 475 кг етиштирилган ёки 1:2,1 нисбатда бўлган. 2005 йилга келиб бу нисбатан 1:0,88 га тенг бўлди. Бу нафақат иқтисодий аҳамиятга балки ижтимоий аҳамиятга ҳам эгадир. Шу сабабли сабзавотчиликни очиқ ва ёпиқ тупроқларда бир-бирига қўшиб олиб бориш аҳолини йил бўйи сабзавот билан таъминлаш гаровидир.
Сабзавотлар янгилигида, ҳўл ҳолида, қуритиб, тузлаб ва сиркалаб ёйилади. Бундан ташқари сабзавотлар озиқ-овқат саноати учун хом ашё бўлиб ҳам хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |