7.3.1– жадвал
Самарқанд вилоятида кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш кўрсаткичлари.
|
Мазмуни
|
2016
|
2017
|
Майдони,гектар (бош сони)
|
Талаб этиладиган маблағ,млн.сўм
|
Яратиладиган янги иш ўринлари
|
Жами фермер хўжаликлар
|
19 466
|
20 397
|
Х
|
Х
|
Х
|
Шу жумладан кўп тармоқли ф/х
|
2 839
|
3 406
|
|
307 738
|
14 507
|
ўз маблағидан
|
|
|
|
234 616
|
|
Банк кредит ҳисобидан
|
|
|
|
73 122
|
|
Иссиқхона
|
585
|
43
|
90
|
20 870
|
573
|
Музлаткич
|
81
|
43
|
43
|
33 529
|
240
|
Кўчатчилик
|
46
|
132
|
112
|
9 366
|
528
|
Токзор
|
1 206
|
523
|
1 836
|
3 029
|
2 754
|
Интенсив боғ
|
78
|
62
|
1 630
|
84 610
|
2 175
|
Боғдорчилик-узумчилик
|
21
|
190
|
805
|
2 721
|
745
|
Сервис хизмати
|
308
|
1 499
|
лойиҳа 1679 та
|
37 777
|
4 153
|
Қайта ишлаш
|
108
|
80
|
лойиҳа
80 та
|
10 275
|
799
|
Қорамочилик
|
29
|
345
|
8172 бош
|
63 708
|
1 304
|
Қўйчилик
|
1
|
122
|
11619 бош
|
9 661
|
236
|
Эчкичилик
|
46
|
89
|
11630 бош
|
5 294
|
89
|
Қуёнчилик
|
146
|
65
|
25520 бош
|
2 242
|
125
|
Йилқичилик
|
97
|
2
|
27 бош
|
324
|
6
|
Паррандачилик
|
86
|
175
|
1 млн 505 минг бош
|
16 369
|
830
|
Балиқчилик
|
|
104
|
551 минг дона чавоқ
|
5 350
|
391
|
Асаларичилик
|
|
98
|
5226 та оила
|
2 613
|
242
|
Самарқанд вилоятида 2016 йилда 19466 та фермер хўжалиги бўлиб, 2017йилга келиб 20397 та фермер хўжалигига ёки 931 тага ошган. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари 2839-3406 тага ёки 465тага кўпайди.
Республика Президентининг 2006 йил 9 январдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3709-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-255-сонли қарори қабул қилиниши республикада мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантиришга юксак даражада давлат эътибори қаратила бошланганлигидан далолат беради. Биргина самарқанд вилоятида 2015йилда 1102 тонна қишлоқ хўжлик маҳсулотлари етиштирилган бўлса, шундан 82,8 фоизи қайта ишланди қолган 17,2 фоизи экспорт қилинди. Вилоят раҳбарлари асосий эътиборнибоғ ва токзорларни реконструкция қилишга қаратган. 2016йилда лойиҳа бўйича 1792 га майдонга боғлар, 129 гектар майдонга токзорларни рекострукция қилиш режалаштирилган. 2016 йилда вилоят бўйича боғларни ташкил қилиш бўйича 14 та лойиҳа унга 3037 минг дона кўчат ва 58400миллин сўм сарфланиши кўзда тутилган. Ушбу меъёрий ҳужжатлар асосида мева-сабзавотчилик ва узумчиликка ихтисослашган ширкат хўжаликлари ўрнида фермер хўжаликлари очиқ ва адолатли танловлар ўтказиш йўли билан ташкил этилиб, мавжуд боғ ва узумзорлар кимошди савдосида сотилиши ва боғлар жойлашган ер майдонлари узоқ муддатли ижара асосида фермерларга бириктирилиши, боғдорчилик соҳасида ҳам фермер хўжаликларининг кенг ривож топишини таъмин этди.
Республика қишлоқ хўжалигини янада интенсив ривожлантириш, қишлоқ хўжалик корхоналарини замонавий техника ва технология билан таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2012—2016 йилларда Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида» 2012 йил 21 майдаги ПҚ–1758-сон қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга мувофиқ, аниқ йўналтирилган мақсадли дастурлар бажарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 215- сонли“2012 йилда хўжалик ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури амалга оширилишини таъминлаш чора тадбирлари тўғрисида” қарориқабулқилинди. Қарорга мувофиқ қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича Комплекс тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилди. Ушбу комплекс дастурлар доирасида бир нечта қишлоқхўжалик корхоналари учун техника етказиб берувчи корхоналарни қайта жиҳозлаш, уларга инвестициялар киритиш каби муҳим масалаларга эътибор қаратилди. Самарқанд вилояти бўйича 2001-2015 йиллада 5198 та, қиймати 92831 млн. сўм, 2016йилда 398 та, қиймати 11930,2017 йилда эса 598та, қиймати 39106 млн. сўмгатехника олинди. Шундай бўлсада, қишлоқ хўжалиги учун техника етказиб бериш тизими мураккаблигича қолмоқда. Вилоятнинг қишлоқ хўжалик корхоналари фаолиятини юритиш учун 177 та ММТПлар бўлиб унинг таъсисчилари сони 6578 та, шундан фермер хўжаликлари 6578 та бунда ишлаётганлар сони 468 киши шундан 195 киши бошқарув ходимлари,154-хизмат кўрсатувчилар ва 119 киши меҳанизторлардан иборат.
Вилоятнинг қишлоқ хўжалиги учун талаб этиладиган техникаларнинг баъзи турларини республика саноат корхоналарида ишлаб чиқариш ҳамдакорхоналарни маҳаллийлаштириш чора - тадбирларини амалга оширмоқда. Шундай бўлсада, вилоятнингқишлоқ хўжалиги учун хорижий техникалардан фойдаланиш эҳтиёжи юқорилиги сақланиб қолинмоқда. Кейинги йилларда хориждан бир қанча техника воситалари кириб келди. Улар асосан юқори ҳажмли ва мураккаб агротехник тадбирларни амалга ошириш учун мўлжалланган. Жумладан, пахтачиликда экин ерларини шудгорлаш, молалаш, бароналаш тадбирлари асосан юқори босимли техника воситалари билан амалга оширилмоқда.
Қисқача хулосалар
Республикамизда моддий ресурслар ўта чекларганлиги сабабли улардан самарали фойдаланиш учун инновацион технологияларни жорий этиш масаласи долзарблигича қолмоқда. Фермер хўжаликлари фаолиятига турли технологияларни жорий этишнинг назарий асослари ва уларнинг афзалликлари, ресурстежовчи технологияларни жорий этиш натижалари, замоновий технологияларни жорий этишнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти, интенсив технологияларни жорий этиш натижалари, амалиётга илмий тадқиқот натижаларини жорий этишни тезлатиш, техника ва пахтачиликда қўлланилган технологияларнинг иқтисодий натижалари ўрин олган.
Назорат ва мунозора учун саволлар
1. Фермер хўжалиги фаолиятида замонавий технологияларни қўллашнинг афзалликларини айтиб беринг.
2. Ресурстежовчи технологияларини жорий этишнинг зарурияти нимадан иборат?
3. Қишлоқ хўжалигидазамонавий технологияларни қўллашнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти нимада?
4. Интенсив технологияларини жорий этишнинг амалий натижалари қандай кўрсаткичлар билан аниқланади?
5. Фермер хўжаликлари фаолиятида “нау-хау” ларни сотиб олиш ёкиқўллашни йўлларини айтинг.
VIII Боб. Асосий тармоқ билан боғлиқ бўлмаган соҳаларда қўшимча тармоқни ташкил этиш йўналишлари
Таянч иборалар: тармоқ, ёрдамчи тармоқ, ихтисослашув, жойлашув, пахта-ғалла, тўсиқ, қўшимча тармоқ, маъмурий, инфратузилма, асосий тармоқ, тақиқланмаган, тижорат, савдо-сотиқ, қайта ишлаш,экспорт, пахта, сақлаш, холдинг, моддий-техника, фан-техника, муқобил МТП, ижара, қўл меҳнати, таъмирлаш, қўллаб-қувватлаш, якка табдиркор, сартарошхона.
Do'stlaringiz bilan baham: |