5. Хулоса ва таклифлар Хатоликларни бартараф этиш таклифлари қуйидагича:
1. Саволнинг тўғри қўйилиши «Назорат остида» бўлиш – бу тўлиқ башорат қилиб бўлмайдиган дунёдаги нисбий
тушунча. Бу ерда тавакал қилмайдиган ташкилот ва хато қилмайдиган менежер йўқ.
Стратегия ва режаларни тузиш жараёнида юқори раҳбарият келажак ўз табиатига кўра
ноаниқ ҳамда унинг чексиз имкониятларини аввалдан юқори аниқлик билан ҳисобга
олиш ва башоратлаш иложсиз эканлигини англаши лозим. Келажакни тўлиқ тушуниш,
билиш ва назорат қилиш мумкин деган хомхаёлларни қўллаб қувватлаш ўрнига
рахбарият охирги башоратлар асосида асосий манфаатдор томонларни аниқлаш бўйича
жасорат кўрсатиши талаб этилади.
2. Тўғри маданиятни шакллантириш Ташкилотда шаклланган маданият рахбарлар ва ходимлар хати-ҳаракатларини
баҳолаш имконини беради. Қандай ҳатти ҳаракатлар мақулланиши ва қандай
ҳаракатлар тақиқланиши бўйича аниқ кўрсатма ва тушунчалар берилиши ҳамда
белгиланган мақсадлардан оғиш мумкин бўлган аниқ чегаралар ўрнатилиши керак.
Бошқарув манфаатдор томонлар ишончини қозониш учун зарур бўлган ички назорат
даражасида очиқ мунозаралар бўлишини қўллаб-қувватлаши, раҳбарият жавобгар
шахсларни жазолаш ўрнига компания хатоларидан ибрат олиб ҳаракатланишни
рағбатлантириши зарур. Энг аввало, юқори рахбарият ва директорлар кенгаши
таваккалчиликни самарали бошқаришнинг зарурий шартларини бажариш бўйича
намуна бўлишлари талаб этилади.
3. Жавобгарлик ва қоидалар бўйича аниқ тушунтиришлар бериш Ташкилот ўз сиёсати ва фаолиятини тартибга солувчи хужжатлар, яъни низом,
баёнлар, кўрсатмалар ва бошқа хужжатлар асосида бошқарувнинг тизимли
жараёнларини ташкил этишдан мафаатдордир. Юқори раҳбарият кўп сонли алоҳида
ички бошқарув органлари ва махсус функцияга эга штатлар учун мустақил тарзда ўз
қарашларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган ва синчиклаб ўрганилмаган «ички
тартиб қоидалар»ни чоп этиш имкониятни истисно этиши керак. Шу билан бирга улар
корпоратив даражада қарор қабул қилинадиган ҳолатлар (масалан, марказлашган
харид амаллари) ва алоҳида бошқарув даражаларида қабул қилинадиган қарорлар
турлари ва фарқларига аниқлик киритишлари зарур. Қолаверса, юқори раҳбарият
корхона бошқарувчилари бўйича корхона учун янги қоидаларни ишлаб чиқиш ва
тадбиқ этиш борасида масъулияциз раҳбарларнинг кўпайишини олдини олиш учун
«ҳаққонийлик текшируви»ни ташкиллаши зарур. Корхона сиёсатини самарали
бошқариш
мавжуд
бўшлиқлар,
камчиликлар
ва
корхона
қоидаларига
номувофиқликларни бартараф этади ҳамда тадбиркорлик фаолиятини самарали
бошқаришнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Ўз навбатида, бу ички аудиторларга мазкур
таркибни ўз аудитларини ўтказишлари учун аниқ мўлжал сифатида олиш имкониятини
юзага чиқаради.