Мундарижа банк иши


 Таҳлил ва натижалар муҳокамаси



Download 2,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/139
Sana24.02.2022
Hajmi2,54 Mb.
#197709
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   139
Bog'liq
Maqola 4 son 2019

 
4. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Балиқчиликда биологик активлар ва тугалланмаган ишлаб чиқаришни ҳисобга 
олиш ҳамда ички назоратини ташкил этишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан 
иборат: 
 
тури, ёши-жинси ва технологик гуруҳлари бўйича балиқларнинг ҳақиқатдаги 
миқдори ва оғирлигини ҳисоб-китоб қилиш;
 
жароҳатланган, касал, нуқсонли ва ўсишдан орқада қолаётган балиқларни 
бракка чиқариш; 
 
корхона 
менежменти 
учун 
балиқчиликдаги 
биологик 
активлар 
ва 
тугалланмаган ишлаб чиқариш тўғрисида ишончли, аниқ ва тезкор ахборотларни 
шакллантириш ҳамда тақдим этиш. 
Маҳсулдор балиқлар ва ота-оналик тўдаси 1110 «Ўстиришдаги ва боқувдаги чорва 
моллари» счётининг алоҳида аналитик счётларида ҳисобга олинади. 
Маҳсулдор балиқларни ҳисобга олиш учун «Маҳсулдор балиқлар» аналитик счёти 
очиш, балиқларнинг ремонт-оналик тўдасини ҳисобга олиш учун «Балиқларнинг ота-
оналик тўдаси» номли аналитик счёт очиш тавсия этилади. Балиқларнинг ота-оналик 
тўдасини тўлдириш уларни балиқчилик хўжалигининг ўзида етиштириш ёки сотиб олиш 
йўли билан амалга оширилади. Жинсий вояга етган балиқларни ота-оналик тўдага 
ўтказишда 1110 «Ўстиришдаги ва боқувдаги чорва моллари» счётининг «Балиқларнинг 
ремонт-оналик тўдаси» аналитик счёти дебетланади ва 2810-«Тайёр маҳсулотлар» 
счёти кредитланади, чет ташкилотлардан сотиб олинганида - 1110 «Ўстиришдаги ва 
боқувдаги чорва моллари» счётининг «Балиқларнинг ота-оналик тўдаси» аналитик 
счёти дебетланади ва 6010 - «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган 
счётлар» кредитланади. 
Балиқлар ота-оналик тўдадан маҳсулдор балиқлар гуруҳига ўтказилганида 1110 - 
«Ўстиришдаги ва боқувдаги чорва моллари» счётининг «Маҳсулдор балиқлар» аналитик 
счёти дебетланади ва 1110 - «Ўстиришдаги ва боқувдаги чорва моллари» счётининг 
«Балиқларнинг ота -оналик тўдаси» аналитик счёти кредитланади, чет ташкилотлардан 
сотиб олинганида - 6010 - «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган 
счётлар» кредитланади. 
Маҳсулдор балиқлар ва балиқларнинг ота-оналик тўдаси уларни етиштириш учун 
сарфланган ҳақиқий харажатлар ёки сотиб олиш қиймати бўйича ҳисобга олинади. 
Балиқчилик хўжалигида маҳсулдор балиқлар ва балиқларнинг ота -оналик тўдаси 
бир йилда икки марта инвентаризация қилинади. Баҳорги инвентаризация 
ҳовузлардаги балиқлар тўлиқ овланиб, маҳсулдор балиқлар ва балиқларнинг ота-
оналик тўдаси оналик ва урчитиш ҳовузларига ўтказилганидан сўнг амалга оширилади. 
Кузги инвентаризация қишлатишдан олдин оналик ва урчитиш ҳовузлари тўлиқ 
овланиб, қишлатиладиган ҳовузларга ўтказилганидан сўнг амалга оширилади.
Маҳсулдор балиқлар ва ота-оналик балиқларни сотиш режа таннархи бўйича 
9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи» счётининг дебети ва 1110-
«Ўстиришдаги ва боқувдаги чорва моллари» счёти «Балиқларнинг ота-оналик тўдаси» 
аналитик счётининг кредитида акс эттирилади. 
Балиқларни ота-оналик тўдадан бракка чиқариш нагул ҳовузларга кўчириш 2810-
«Тайёр маҳсулотлар» счётининг дебети ва 1110 - «Ўстиришдаги ва боқувдаги чорва 
моллари» счётининг «Балиқларнинг ота-оналик тўдаси» аналитик счёти кредити ва бир 
вақтнинг ўзида 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счёти «Сотиладиган(товар) балиқларни 


60 www.journal.bfa.uz 
етиштириш» аналитик счётининг дебети ва 2810-«Тайёр маҳсулотлар» счётининг 
кредитида акс эттирилади. 
Бракка чиқарилган ва таҳлил (экспертиза) учун ишлатилган балиқлар қиймати 
9430 - «Бошқа операцион харажатлар» счётининг дебети ва 1110 - «Ўстиришдаги ва 
боқувдаги чорва моллари» счётининг «Маҳсулдор балиқлар» аналитик счёти кредитида 
акс эттирилади. 
Балиқларни ота-оналик тўдадан бракка чиқариш норматив ҳужжатларга мувофиқ 
амалга оширилади. 
Бухгалтерия ҳисобида активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш №19-
«Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» номли Бухгалтерия ҳисоби миллий 
стандарти (БҲМС) (Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида рўйхатга олинган, № 
833, 2.11. 1999й.) ва бошқа тегишли норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга 
оширилади. Лекин, ушбу манбаларда балиқчиликдаги биологик активлар ва 
тугалланмаган ишлаб чиқаришни инвентаризация қилиш ҳамда натижаларини 
бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттириш тартиби ўз аксини топмаган. Шунингдек, 
балиқчилик корхоналарида инвентаризация ўтказиш муддатлари ҳам тармоқнинг ўзига 
хос хусусиятларига боғлиқ. Шу боис, ушбу масалага алоҳида ташкилий-услубий 
ёндашувларни шакллантириш лозим. Шу билан бирга, балиқчилик хўжаликлари учун 
алоҳида намунавий «Инвентаризация режаси» ҳам ишлаб чиқиш зарур. 
Балиқчилик 
хўжаликларида 
тугалланмаган 
ишлаб 
чиқаришни 
биологик 
активларнинг ҳар бир биотрансформацияланиш жараёни: маҳсулдор ва ота-оналик 
балиқлар тўдаси, личинкалар, чавоқлар, сеголеткалар, бир йиллик, икки йиллик 
балиқлар, уч йиллик (уч йиллик оборотдаги) балиқлар, сотиш учун қолдирилган ҳамда 
овланиб омборларда сақланаётган балиқлар бўйича инвентаризация қилиш мақсадга 
мувофиқ. 
Балиқларнинг маҳсулдор ва ота – оналик тўдаси тармоқ хусусиятидан келиб 
чиққан ҳолда бир йилда икки марта (баҳорда ва кузда) инвентаризация қилиш тавсия 
этилади. Бу ҳовузлардаги балиқларни овлаш вақтида «Инвентаризация Қайдномаси»
1
га 
асосан амалга оширилади. 
Баҳорги инвентаризация қишлатилган балиқлар тўлиқ овланиб, маҳсулдор ва 
ота–оналик тўда урчитиш ва ўстириш ҳовузларига кўчирилганидан сўнг амалга 
оширилади. Кузги инвентаризация эса ўстириш ҳовузлари тўлиқ овланиб, маҳсулдор ва 
ота–оналик тўда қишлатиладиган ҳовузларга кўчирилганидан сўнг амалга оширилади. 
Инвентаризация ўтказиш муддатлари Ҳужжатлар айланиш режа-графигига мувофиқ 
белгиланади. 
Ушбу қайднома балиқчилик хўжалигининг ҳисоб сиёсатига мувофиқ ташкил 
этилган доимий фаолият кўрсатувчи комиссия томонидан тузилиб, раҳбари томонидан 
тасдиқланади. 
Қайдноманинг тегишли графаларида балиқларнинг тури, зот гуруҳи, ёши ва 
жинси, ҳавза қўйилган ва овлаб олинган балиқлар миқдори, ўртача вазни, комиссия 
қарорига мувофиқ балиқларни ишлатиш йўналишлари (хўжаликда қолдирилгани, 
маҳсулдор материал сифатида сотилгани, брак қилингани ва ҳ.) ва ҳисоб-китоб 
кўрсаткичлари–сони ва оғирлиги, вазнининг ўзгариши (қўшилган ёки йўқотилган вазн). 
Шунингдек, балиқларнинг дефектлари, жароҳатланганлиги ва касалланганлиги 
текширилади. Балиқларни текшириш ихтиопатолог иштирокида амалга оширилиб, 
балиқларнинг клиник ҳолати аниқланади, уларда паразитлар ва юқумли касалликлар 
бор-йўқлиги аниқланади ва истеъмолга яроқлилиги ёки тавсия этиладиган 
профилактика усуллари ҳамда даволаш тадбирлари тўғрисида хулоса берилади. 
Қайднома белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилганидан сўнг хўжалик 
раҳбари томонидан имзоланади ва бухгалтерияга топширилади. Инвентаризация 
натижалари бўйича комиссия томонидан «Инвентаризация Қайдномаси» тузилади. 
Личинкаларни инвентаризация қилиш уларни урчитиш мосламали, садок 
(қафас)лар ва бассейнлардан чавоқ боқиладиган ҳовузларга ҳамда ўстириш 
ҳовузларига ўтказиш ёки сотиш вақтида амалга оширилади. Бунда ҳисоб бирлиги 
сифатида 1 000 000 дона личинка қабул қилинади. 
Бош 
балиқчи 
личинкаларни 
санаш 
натижалари 
тўғрисида 

Download 2,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish