62 www.journal.bfa.uz
б) балиқларни боқиш муддати якунланиб, бошқа ҳовузларга ўтказиш вақтида
амалга оширилиши тавсия этилади.
Личинкаларни ҳисобга олишда қуйидаги усулларни қўллаш таклиф қилинади:
донабай ёки бевосита усул текис дока материал ёрдамида амалга оширилади.
Бассейнларда ўстирилаётган личинкалар «санаш сектори» ёрдамида саналади. Бунинг
учун балиқлар бассейнда бир текис (тенг) тақсимланган вақтда ундан 10 % жой
ажратилиб, шу ердаги личинкалар сони аниқланади. Сўнгра личинкалар сони 10 га
кўпайтирилиб, уларнинг умумий сони аниқланади;
эталон усул қўлланилганда битта челакка маълум миқдордаги личинкалар
санаб солинади ва иккинчисига санамасдан солинади.
Иккинчи челакка личинкалар
сони биринчи челакдаги(саналган) личинкаларга тенг бўлгунча солинади. Бунда
хатолик 5 -10 % атрофида бўлиши мумкин.
Балиқлар оғирлигини қуйидаги усуллар билан аниқлаш тавсия этилади:
-
агар балиқлар шомполга териш учун столга қўйилган, шпагат (кичик ҳажмда)
бўлса – чамалаб ўлчанади;
-
агар бир хил катталикдаги балиқлар симларга, шомполларга ёки рейкаларга
терилган ҳолда бўлса – терилган сим, шомпол ёки рейкалар ва улардаги балиқлар сони
ҳамда битта балиқнинг ўртача оғирлигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади;
-
агар балиқлар яхши ёритилган ва шамоллатиладиган жойда ўрнатилган
осгичларда сақланаётган бўлса, бир хил ўлчамдги балиқлар
бир-бирларидан тенг
масофада жойлашган бўлса – 1 кв. метрдаги миқдори бўйича аниқланади;
-
агар балиқлар ҳар хил ўлчамдаги осгичларда сақланаётган бўлса – уларнинг
оғирлиги оператив ҳисоб журналидаги ёзувларга асосан ҳисоб-китоб қилинади.
Дудланган балиқларни инвентаризация қилишда қиздириш йўли
билан
дудланаган балиқлар оғирлигини қуйидагича аниқлаш мумкин:
-
агар балиқлар инвентаризация қилиш пайтида дефростация
2
қилинаётган
бўлса – қўйилган хом ашё (балиқлар)нинг ҳақиқий таннархи бўйича
кейинчалик
оператив ҳисоб маълумотлари билан таққослаган ҳолда;
-
агар балиқлар тузланаётган бўлса – балиқлар жойланган контейнерлар ёки
бошқа идишлар сонини уларнинг ўртача оғирлигига кўпайтириш йўли билан
аниқланади;
-
агар балиқлар столларда (унча катта бўлмаган миқдорда) сақланаётган бўлса
– кўз билан чамалаб аниқланади;
-
агар балиқлар сўйиб тахлаш бўлимида тўр (сетка) идишларда ёки бошқа
идишларда сақланаётган бўлса – балиқларни турлари бўйича идиши билан ўлчаб,
идишлар ва чиқитлар оғирлиги айириб ташланади;
-
агар балиқлар қуритиш катакларида ёки дудлаш камераларида сақланаётган
бўлса – дудлаш жараёни тугаганидан кейин қуритиш катаклари ёки дудлаш
камераларидан олиш вақтида қуритиш катагини бўшатишда ўлчаш йўли билан
аниқланади;
-
агар балиқлар электр ёрдамида дудланадиган печларда сақланаётган бўлса –
печкадан олиш вақтида ўлчанади;
-
агар балиқлар совутгичларда сақланаётган бўлса – совутиш камераларидан
чиқиши бўйича шомполга ўтказилган балиқлар ва қуритиш катаклари оғирлиги
ўртасидаги фарқ каби аниқланади.
Қиздириб дудланадиган майда балиқлар оғирлиги идиш(катак, шомпол, рамка)га
жойланган ҳақиқий масса бўйича аниқланади.
Совутиш йўли билан дудланган балиқлар оғирлиги қуйидагича аниқланади:
-
агар балиқлар дефростация, тузлаш, ванналарда намлаш, сўйиб тахтлаш
бўлимида сақланаётган бўлса – ўлчаш йўли билан;
-
агар балиқлар полуфабрикат ҳолида бўлса – ҳар бир ўрин(бочка,
барабан)нинг трафарети бўйича;
-
агар
балиқлар
қуритиш
жараёнида,
тоннел
қуритгичда,
дудлаш
камераларидаги катакларда ёки вагонеткаларда дудланаётган бўлса - тоннел печкалар
2
Дефростация – (ингл. de…ва frost–совуқ) – озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ёки улардан янги
маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан олдин эритиш жараёни. Одатда музлатилган озиқ-овқат маҳсулотлари:
кучсиз музлатилиши -18 С
о
, кучли музлатилиши - 26 С
о
дан - 36 С
о
гача.
63 www.journal.bfa.uz
ва дудлаш камераларига балиқларни жойлаш бўйича оператив ҳисоб
маълумотлари
асосида.
Агар балиқларни дудлаш (қиздириш ва совуқ усулда) узлуксиз ишлайдиган
механизациялашган линияларда амалга оширилаётган бўлса, линиядаги балиқлар
оғирлиги ушбу линияга жойлаштирилган балиқлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда
аниқлаш мақсадга мувофиқ.
Совитиш усулида дудланган майда балиқлар оғирлиги аниқлаш учун қуйидагилар
таклиф қилинади:
-
агар балиқлар совутиш жараёнида бўлса – балиқларни йиғиштириш бўлимига
бериш ёки йиғиштириш жараёнида ҳар бир катакни ўлчаш йўли билан;
-
агар балиқлар йиғиштириш бўлимида бўлса – стандарт идишларга
жойлаштирилган, лекин трафаретланмаган, балиқ маҳсулотлари идишлар бўйича.
Тузланган балиқларни инвентаризация қилишда уларнинг оғирлигини аниқлаш
бўйича қуилаги усуллар таклиф этилади:
-
агар балиқлар ҳар хил ҳажмдаги идишларда сақланаётган бўлса – ҳажмини
ўлчаш йўли билан, яъни балиқ солинган идиш ҳажмини ерга тўкилган ва сўйиб
тахтланган балиқлар оғирлигига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Инвентаризация
маълумотлари балиқлар ҳаракати тўғрисидаги оператив ҳисоб
маълумотлари билан
солиштирилади;
-
агар балиқлар бочкаларда(трафаретланмаган) ва ҳар бир бочкани ўлчаш
иложи бўлмаса – балиқ солинган ҳар бир партиядан олинган битта бочка оғирлигини
бочкаларнинг умумий сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда ҳар бир
партиядан 5% бочка танлаб олинади ва ўлчанади)
Инвентаризация
натижалари
бўйича
тегишли
дастлабки
ҳужжатлар
расмийлаштирилади:
инвентаризация
рўйхатлари
ёки
инвентаризация
далолатномалари, таққослаш қайдномалари. Инвентаризация натижалари тегишли
норматив ҳужжатларга мувофиқ бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади ва солиққа
тортилади.
Шундай қилиб, балиқчилик хўжаликларида ишлаб чиқариш самарадорлигини
ошириш, барқарор риожланиш ва рақобатбарошликни ҳамда
моддий жавобгарликни
таъминлаш учун тугалланмаган ишлаб чиқариш ҳисобини тўғри ташкил этиш лозим.
Шунингдек, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва биологик активлар қолдиқларини
сифатли инвентаризация қилишда тавсия этилган услублардан фойдаланиш менежмент
самарадорлигини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: