Мухаммад пайғамбар алайҳис-с-салом қиссаси



Download 103,1 Kb.
bet4/19
Sana26.02.2022
Hajmi103,1 Kb.
#467827
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
“Мухаммад пайғамбар алайҳис–с–салом қиссаси” (Балкиз Аладдин)

Алининг туғилиши
Милодий 600 йилда Абу Толиб ўғил кўради. Абу Толибнинг хотини Фотима бин Асад эди. Уни Муҳаммад пайғамбарнинг қизи Фотима билан адаштирмаслик керак.
Абу Толибнинг хотини –– бағоят тақводор аёл эди. Алининг туғилишидан сал олдинроқ у ибодат қилиш учун Каъбага боради. Ғойибдан келган овоз унга «ичкарига кир деб» буюради. Девор суриниб, йўл очилгач, Фотима ичкари киради. Девор яна бекилади.
Қурайшлар буни эшитиб, ҳаяжонга тушишади. Улар Каъба эшигига калит солиб, очмоқчи бўлишади. Бироқ қанча уринишмасин, қулфларга солинган калитлар айланмайди. Улар Каъба эшигини очолмай, тақдирга тан беришади.
Уч кундан сўнг ҳангу манг қурайшларнинг кўзи ўнгида қулфлар ўз–ўзидан ечилиб, Каъба эшиги очилади. Эшикда чақалоқ Алини бағрига босиб, Фотима кўринади.
Алининг туғилганини эшитиб, Муҳаммад Каъбага ошиқади. Фотима ичкаридан чиқиб келиб, болани Муҳаммадга тутади. Шундай қилиб, Алининг дунёга кўз очиб биринчи кўрган кишиси Муҳаммад бўлади.
Мажусий араблар чақалоқ туғиларкан, уни шайтонлар ўраб олишади, шу сабабли бола чирқираб йиғлайди, деб ишонишар эди. Улар гўдак Алининг нуқул табассум қилишини кўриб, ҳайрон қолишади.
Фотима кейинчалик Алини Муҳаммаднинг тарбиясига топширади. Али Муҳаммаднинг доимий йўлдошига айланади, ҳатто кечалари ҳам у билан ёнма–ён уҳлайди.
Зайд
Ўша йиллари кишилар бошқа нарсалар қатори қул сотар ва қул сотиб олишарди.
Бир гал Хадича бозорда бир болакайни кўриб, уни ёқтириб қолади ва Муҳаммадга ҳамроҳ бўлар деб, уни сотиб олади. Боланинг исми Зайд эди. Бироқ Муҳаммад қулчиликни хуш кўрмасди. У Зайдга худди ўз боласидек муомала қилади.
Қисқаси, Зайд отаси Ҳарисага йўлдош бўлиб, карвонда кетаётганда қароқчилар ҳужумига учраган, сўнг асир олиниб, бозорда сотилган эди. Ҳариса ўғлининг Муҳаммад хонадонига тушганини эшитиб, иниси билан Маккага келади.
«Ўғлимни қайтариб беринг, –– деб ёлворади у, –– истаган пулингизни бераман».
Муҳаммад Зайдни чақиради. «Мана отанг келибди, –– дейди у болага, –– сени олиб кетмоқчи. Сен озодсан».
Зайд отасига дейди: «Дада, сиз қулнинг ҳаётини машаққатли деб биласиз. Лекин мени бу оилада шунчалар севишадики, бу ерни ташлаб, бошқа ёққа кетолмайман».
Буни кутмаган Ҳариса ҳанг–манг бўлиб қолади: «Ўз отанг, қавму қариндошларинг ёнига қайтишни наҳот истамасанг?!»
«Йўқ, –– деб жавоб беради Зайд, –– мен шу уйда қоламан».
«Олинг, у сизники», –– дейди Ҳариса Муҳаммадга.
Муҳаммад Зайднинг қўлидан тутиб, уни Каъбага бошлайди. Зайднинг отаси билан амакиси ҳайрон бўлиб, эргашадилар.
Улар Каъбага етиб келгач, Муҳаммад баланд овозда, ҳаммага эшиттириб дейди:
«Эшитмадим, деманглар: бугундан бошлаб Зайд –– менинг ўғлим!»
Ҳариса ва унинг иниси Зайднинг тақдиридан тинчиб, келган йўлларига қайтиб кетишади.

Download 103,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish