5. Қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишлари сифатини баҳолаш
5.1. Қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишларини баҳолаш бажа-рилган ишлар ва қурилиши ёки таъмирланиши тугалланган объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари, қурилиш меъёрлари ва қоидалари, стандартлар ва техник шартлар талабларига мувофиқлигини аниқлашдан иборат бўлиб, бу кўрсаткичлар иш ҳақини ҳисоблашда меҳнат жамоасини ва айрим ходимларни мукофотлашда ҳисобга олинади.
5.2. Қуйидаги конструктив элементларнинг сифатини мажмуи-узвий баҳолаш зарур:
сунъий иншоотлар, йўл пойи, йўл тўшама асоси ва қопламаси, сув кетказиш иншоотлари ва мустаҳкамлаш ишлари;
қурилиши ёки таъмирланиши тугалланган автомобиль йўллари ёки қисмларида бажарилган қурилиш-монтаж ишлари.
5.3. Ҳар бир кўрсаткич баҳоси лойиҳа ва меъёрий ҳужжатлари талабларига кўра қуйида жадвалда келтирилган шартлар асосида аниқланади.
5.4. Айрим иш турларини қабул қилишда уларни ўлчаш натижаларининг 5.1 жадвалда берилган кўрсаткичларга мувофиқлиги мажбурий шарт ҳисобланади, шунингдек қўлланилаётган материал ва буюмлар лойиҳа, меъёрий ҳужжатлар ва стандартлар талабларига жавоб бериши лозим.
5.5. Буюртмачи ва лойиҳа ташкилотлари келишуви билан ишлар 5.1 жадвалдаги кўрсаткичлардан, лойиҳа ечимларидан ўзгарган ҳолда бажарилган бўлса, Р кўрсаткичи қиймати муайян иш турлари учун 0,7 дан ошмайди.
5.6. Ишларни баҳолашда, кўрсаткичларнинг лойиҳа ва меъёрий ҳужжатлар талаблари даражасига мувофиқлигини текширишда бирон бир иш тури бўйича юқорида келтирилган шартлар бажарилмаган ҳолда бу ишлар қайтадан тўғри бажарилиб, сўнг қайта қабул қилиниши керак.
5.7. Айрим иш турларини лойиҳа ва меъёрий ҳужжат талабларига мувофиқлигини баҳолаш, шу ишларни бажарган алоҳида ишчи ва бригадалар меҳнати сифатини баҳолаш учун керак бўлади.
5.8. Конструктив элементларни комплекс-узвий баҳолаш.
5.8.1. Йўл пойи қуришнинг комплекс баҳо кўрсаткичи:
(1)
Бу ерда Р1, Р2, Р3, Р4, Р5 - йўл пойи қуришда сифатини баҳолаш кўрсаткичлари: бўйлама профиль бўйича вертикал сатҳ баландлиги, кўндаланг нишаблиги, йўл ўқи ва чети оралигининг торайиши, ёнбағирлигининг қиялиги, зичланганлиги (зичланганлик коэффициенти) кўрсаткичлари.
МШН 19-2004 1, 2, 3, 4, 5 - текширилаётган параметрларнинг муҳимлик коэффициент кўрсаткичлари бўлиб, мос равишда 0,9; 0,9; 1,0; 1,0; 1,0 қийматлар қабул қилинади.
Бунда ишнинг мажмуий сифат кўрсаткичини, “зичланганлик” параметридан ортиқ бўлмаган даражада қабул қилинади.
Йўл тўшамаси ҳар бир қатламининг комплекс сифат кўрсаткичи ҳудди шу тарзда ҳисобланади.
5.8.2. Ҳар хил вақт ва йўлнинг турли жойларида қурилган йўл тўшама асоси, қопламасининг комплекс сифат кўрсаткичи қуйидагича ҳисобланади:
Бу ерда Р1, Р2, Р3 - конструктив элементларнинг ҚМҚ 3.06.03-96 талабларига мувофиқ, келувчи сифат кўрсаткичлари бўлиб, (1) формула ёрдамида ҳисобланади;
L1, L2, L3 - тегишли баҳо кўрсаткичларига мувофиқ бўлган участкалар узунлиги.
5.8.3. Конструктив элементлар қурилишининг мажмуий сифат кўрсаткичларидан меҳнат бригадалари ва участкаларнинг ишларини баҳолашда фойдаланилади.
5.9. Қурилиши (таъмирланиши) тугалланган автомобиль йўлидаги ишлар сифатини баҳолаш.
5.9.1. Қурилиши (қайта қурилиши) ёки таъмирланиши тугалланган автомобиль йўлидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатини баҳолашнинг мажмуий кўрсаткичи ҳисобланади:
Бу ерда S1, S2, S3, S4, S5 - мос равишда топширилаётган участка йўл пойи, сунъий иншоотлар, йўл тўшама асоси, қопламаси, йўл элементлари ва жиҳозларининг сифат кўрсаткичлари;
РЭ - эстетик даража кўрсаткичи бўлиб, пардозлаш ва мустаҳкамлаш ишлари, кўрилаётган участка ташқи кўринишига кўра 0,05 дан Қ 0,1 гача қабул қилинади;
1, 2, 3, 4, 5 - муҳимлик коэффициентлари; йўл пойи учун 1қ1,0; сунъий иншоотлар учун 2қ0,9; йўл тўшама асоси учун 1қ0,9; йўл тўшама қопламаси учун 4қ1,0; йўл элементлари ва жиҳозлари учун 5қ0,7.
5.9.2. Қурилиши (таъмирланиши) тугалланган автомобиль йўли учун (3) формула бўйича ҳисобланган РАЙ комплекс кўрсаткич йўл пойи ва йўл тўшама қопламаси сифатининг мажмуий кўрсаткич қийматларидан ортиб кетмаслиги керак.
МШН 19-2004 Ишлар сифатини аниқлашда баҳоланадиган кўрсаткичлар
ва уларни аниқлаш шартлари
Do'stlaringiz bilan baham: |