Муассасавий шаҳарсозлик нормалари


Техник назоратни ташкил этиш ва техник назоратчи



Download 314 Kb.
bet4/14
Sana29.11.2022
Hajmi314 Kb.
#875179
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
2 5337071428824993529

4. Техник назоратни ташкил этиш ва техник назоратчи
ходимларнинг масъулияти

4.1. Автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш ва таъмирлашда техник назорат буюртмачи-қурувчи ташкилот томонидан тузилган техник назорат гуруҳлари томонидан амалга ошрилади.


Техник назорат алоҳида ташкилот, шунингдек хўжалик корхоналарининг техник аппарати хизмати сифатида ҳам ташкил этилиши мумкин. У буюртмачи-қурувчи ташкилотнинг ҳуқуқлари ва вазифалари: шартномалар тузиш, қурилишни молиялаштириш, материал, ускуна-жиҳозлар сотиб олиш ва тўлаш, шунингдек кредитлар ажратиш ваколатларига эга эмас. Техник назорат жамлама сметада шу мақсад учун ҳисобланган маблағ, қурилиш ва қайта қуриш объектларида буюртмачи-қурувчи ташкилотни сақлаб туриш учун харажатлар лимитини 30 фоизга камайтириш ҳисобига, таъмирлаш объектларида эса ташкилотнинг асосий фаолияти маблағлари ҳисобига ташкил этилади.
МШН 19-2004
4.2. Техник назорат йўл-хўжалик объектлари қурилиши, қайта қурилиши ва таъмирланиши мобайнида узлуксиз олиб борилади.
4.3. Техник назоратнинг асосий вазифалари: лойиҳа ечимларига, қурилиш муддатларига ва меъёрий ҳужжатлар талабларига амал қилинишини, шу жумладан қурилиш-монтаж ва таъмирлаш объекти қийматининг лойиҳа-сметада белгиланган қийматларга мувофиқлигини назорат қилиб боришдан иборат.
4.4. Асосий вазифалардан ташқари техник назорат ходимлари қуйидагиларни бажарадилар:
4.4.1. Лойиҳа-смета ҳужжатлари билан таъминлашда: лойиҳа ташкилотларидан олинган лойиҳа-смета ҳужжатларининг тўлиқлигини ва сифатини текширишда, трасса ва иншоотлар ўқини, реперлар ва геодезик тармоқ белгиларини жойида боғлаш ва қабул қилишда иштирок этади;
қурилиш жараёнида лойиҳа ечимларидаги ўзгаришларни мувофиқлаштириш тартибларининг амал қилинишини кузатиб боради; бажарилган ишларни ўлчов асбоблари съемкаси асосида лойиҳа чизмаларига ўз вақтида амалдаги ўзгаришларни киритиб боради; лойиҳа ташкилотларига йўл хўжалигининг қурилиш, қайта қуриш ва таъмирлаш объектларида муаллифлик назорати олиб бориш учун таклифлар тайёрлайди;
МШН 19-2004
объектни Давлат архитектура ва қурилиш назорати органларида рўйхатдан ўтказилади.
4.4.2. Қурилиш майдонини ўзлаштириш борасида:
- қурилишнинг геодезик режа асосини қабул қилишда;
- ички қурилиш майдончалари ва ташқи қурилиш майдончаларини қуриш ишларини қабул қилишда иштирок этади.
4.4.3. Қурилиш ва таъмирлаш ишларининг назорати доирасида бажарилаётган иш ҳажмлари, қиймати ва сифатининг лойиҳа-смета ҳужжатлари, қурилиш қоидалари ва меъёрларига мувофиқлигининг техник назорати ва текширувини олиб боради, ишларни қабул қилади, лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назорати олиб боришини таъминлайди.
4.4.4. Қурилиши ва таъмирланиши тугалланган объектларни фойдаланишга топширишда:
давлат қабул комиссиясига (пудратчи ташкилотлар иштирокида) қурилган ёки таъмирланган объектнинг барча зарурий ҳужжатларини тақдим этади;
давлат қабул комиссияси ишида ва ёрдамчи объектларни қабул қилишда иштирок этади;
меъёрий ва лойиҳа ҳужжатлари талабларига риоя қилмай қурилган объектларни қабул қилинганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги учун амалдаги қонунчилик асосида жавоб беради.
МШН 19-2004
4.5. Техник назорат ходимларига асосий вазифаларига кўра қуйидагилар юклатилади:
бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларини, ишлатилаётган конструкция, буюм, материаллар, етказиб берилаётган ускуна жиҳозларнинг лойиҳа ечимлари, қурилиш меъёрлари ва қоидалари, техник шартлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини текшириб бориш;
лойиҳа-смета ҳужжатларида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, қайта кўриб чиқиш бўйича тадбирлар белгилаш ва уларни назорат этиш, шунингдек қурилиш ёки таъмирлаш ишлари смета қийматининг асоссиз равишда ошиб кетишини олдини олиш;
қурилишда қўлланилаётган конструкция, буюм ва мате-риалларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигини назорат этиш (техник паспорт, мувофиқлик сертификати, лаборатория синови хулосалари ва бошқалар), зарур бўлганда шартнома асосида материал ва конструкцияларни лаборатория синовларидан ўтказиш;
қурилиш ва тамирлашда геодезик ўлчов ишлари бажарилишини назоратга олиш, заруриятга кўра иншоотларнинг кўчиши ва шаклан ўзгаришини текшириш мақсадида геодезик кузатувлар олиб бориш;
қурилиш (қурилиш-таъмирлаш) ташкилотлари вакиллари билан биргаликда навбатдаги ишларни бажариш натижасида ёпиладиган ишлар ва конструктив элементларни кўриб чиқиш ва баҳолаш; ёпиқ ишлар далолатномалари тузилгунга қадар навбатдаги ишлар бажарилишини тўхтатиб туриш талабини таъминлаш;
конструкция, бино ва иншоотларнинг тайёрлик даражасига кўра пудратчи ва ихтисослашган ташкилотлар иштирокида оралиқ қабул қилишда иштирок этиш;
давлат назорат органлари томонидан ўтказиладиган текши-ришларда қурилиш-монтаж ишлари, қўлланилаётган материаллар ва буюмларнинг сифат назоратларини олиб боришда иштирок этиш;
бажарилган ва тўлов учун тақдим қилинган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми ва сифатининг лойиҳа-смета ҳужжатларига муво-фиқлигини назорат этиш;
бошланғич ижро техник ҳужжатларнинг мавжудлиги ва тўғри юритилганлигини текшириб бориш (монтаж қилинган конструкция, бино қисмлари, иншоотлар ва муҳандислик коммуникацияларининг ижро чизмалари, умумий ва махсус ишлар журналлари), қурилиш-монтаж ишларини бажаришда камчилик ва хатоликлар аниқланганда уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш;
қурилиш-монтаж (қурилиш-таъмирлаш) ташкилотларининг муал-лифлик назорати, давлат қурилиши ва идора назорати органлари кўрсатмалари ва фармойишларини бажаришнинг, буюртмачи техник назоратининг қурилиш-монтаж ишлари, қўлланилаётган материаллар ва ускуналар сифати, ишларни, бино ва умуман объектни тўла қабул қилишда аниқланган камчилик ва чала ишларни ўз вақтида бартараф этилишини таъминлаш;
айрим конструкция ва қурилиш-монтаж ишларини қабул қилишда ишчи комиссия таркибида иштирок этиш;
қурилиш объекти, иншоот ва биноларда қурилиш ишларини вақтинча тўхтатиб туришни кўриб чиқишда, ҳужжатларни расмийлаштиришда, шунингдек ишларни давом эттириш учун объектнинг техник ҳолатини аниқлашда иштирок этиш.
МШН 19-2004
4.6. Техник назорат олиб боришнинг меъёрлари ва қоидаларига риоя этилмаган ҳолатларда, назоратчилар амалдаги Ўзбекистон қонунлари билан жавобгардирлар.



Download 314 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish