Муаммоли маруза матни молия фанидан


Суғурта таърифи ва унинг моҳияти



Download 2,17 Mb.
bet92/117
Sana19.03.2022
Hajmi2,17 Mb.
#501433
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   117
Bog'liq
Moliya ma\'ruzalar matni 09216

4. Суғурта таърифи ва унинг моҳияти.
Суғурта таърифи ёки таъриф ставкаси суғурталанувчиларнинг суғурта суммаси ёки суғурта объекти бирлигига нисбатан пул тўлови, ёҳуд суғурта суммалари йиғиндисига нисбатан фоиз ставкасидир. Суғурта таърифларини белгилашдаги асосий мақсад ҳар бир суғурталанувчи ва суғурта суммаси бирлигига тўғри келиши мумкин бўлган зарар суммасини аниқлаш ва қоплаш билан боғлиқдир.
Агар таъриф ставкаси кўрилиши мумкин бўлган зарарни ҳаққоний акс эттирса, у холда зарарни суғурталанувчилар ўртасида биргаликда қоплаш таъминланади.
Жаҳон амалиётида суғурта бадали асосида ётувчи таъриф ставкаси брутто-ставка деб номланади. Брутто-ставка икки қисмдан -иборат бўлади: нетто-ставка ва юклама.
Тариф ставкасининг тузилиши.


ООТ - олдини олиш тадбирлари;
ИЮХ - иш юритиш харажатлари;
Ф - режалаштирилган фойда.


Брутго-ставкани нетто-ставка ва юкламага бўлишнинг асоси - шундан иборатки, нетто-ставка суғурталовчиларнинг суғурталанувчилар олдидаги мажбуриятларини бажаришга, юклама эса суғурта ташкилоти фаолиятини молиялаштиришга мўлжаллангандир.
Тариф ставкасини ишлаб чиқиш ва асослаш жараёни таъриф сиёсати дейилади. Унинг остида суғурталовчининг суғуртани муваффақиятли ва зарарсиз ривожлантириш мақсадида суғурта, тарифларини ўрнатиш, аниқлаштириш ва тартибга солиш бўйича фаолияти тушунилади.
Бу сиёсат қуйидаги асосий принципларга таянади:
1. Томонларнинг (суғурталовчи ва суғурталанувчи) суғурта муносабатларини эквивалентлиги. Бу нетто-ставкалар зарар эҳтимоллигига максимал мос келиши зарурлигини билдиради. Шу билан бирга таъриф давридаги суғурта фондининг маблағларини суғурта таърифи кўрилган масштабдаги суғурталанувчилар йиғиндисига кайтарилиши таъминланади. Шундай қилиб эквивалентлик принципи суғуртанинг қайта тақсимлаш моҳиятига мос келиши зарур.
2. Суғурта таърифларининг кенг кўламдаги суғуртала-нувчилар
учун қулайлик припципи
. Таъриф ставкаларининг ўта юқори бўлиши
суғуртанинг риволжланиш йўлига тўсиқ ва бефойда бўлиши мумкин.
3. Суғурта таърифлари ҳажмининг узоқ муддат давомида
стабиллиги. Доимий таърифларга суғурталанувчилар ҳам, суғурта
ҳодимлари ҳам кўникиб қоладилар. Бу билан суғурталанувчиларнинг
суғурта ншига ва суғурта компашшларининг тўловга қобилиятига
бўлган ишончи мустаҳкамлана боради.
4. Суғурта маъсулияти ҳажмини кенгайтириб бориш. Бу принцинга асосан суғурталовчилар ўзларининг маъсулият чегараларини кенгайтириб боришлари ло-зим.(Масалан, ҳаётни суғуртаси бўйича қўшимча кўнгалсиз ходисалардан суғур-талаш, турли сабаблар натижасида ҳаёт даражасининг пасайиши суғуртаси ва б).
5. Суғурта операцияларини ўзини-ўзи қоплаш ва
рентабеллигини таъминлаш. Мазкур молиявий принциплар тўлалигича олинган суғурта бадаллари ҳисобидан суғурта тўловларини ва бошқа ҳаражатларни амалга оширадиган суғурталовчиларга тегишли. Мазкур принципдан келиб чиқиб, суғурта
таърифлари шундай кўрилиши керак-ки, олинган бадаллар суғурталовчининг харажатларини (зарарни қоплаш, солиқлар, ходимларга ҳақ тўлаш ва б.) қоплабгина қолмасдан, балки даромад(фойда)нинг харажатлардан ортиқ бўлишини ҳам таъминлаши лозим. Бу эса суғурталовчииинг кейинги фаолиятинй кенгайтириш ва ривожлантириш имконини беради.
Ўзбекистонда - суғурта қонунчилигига мувофиқ суғуртанинг мажбурий шакли бўйича таърифлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгнланади, иҳтиёрий суғурта бўйича эса суғурта ташкилотларининг ўзлари белгилайдилар. Бироқ, суғурта таърифларининг белгиланиши Ўзбекистон Республикаси Давлат суғурта назорати томонидан назорат қилиб борилади.

Download 2,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish