Муаммоли маруза матни молия фанидан



Download 2,17 Mb.
bet95/117
Sana19.03.2022
Hajmi2,17 Mb.
#501433
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   117
Bog'liq
Moliya ma\'ruzalar matni 09216

Фукороларнинг хаёт даражаси суғуртаси иккита тармоқка эга:
Ишчилар, хизматчилар ва жамоа хўжаликлари аъзоларининг ижтимоий суғуртаси хамда фукоролар шахсий суғуртаси.
Жавобгарлик суғуртаси эса қуйидаги тармоқларга эга: карз суғуртаси хамда етказилган зарарни коплаш суғуртаси. Бу фукоролик жавобгарлиги суғуртаси хам деб юритилади. Тадбиркорлик таваккалчиликлари суғуртасида иккита тармоқ мавжуд: даромадларнинг бевосита ва билвосита йўқотилиш таваккалчиликлар суғуртаси.
Суғурталанувчиларнинг суғурталовчилар билан суғурта муносабатларига кириши ва суғурталанувчиларга қулайлик яратиш мақсадида суғурта тармоқларини конкрет суғурта турларига бўлиш зарурият пайдо бўлади.
Мулкий суғуртанинг бундай конкрет турларига қурилмалар, чорва, рўзғор буюмлари, транспорт воситалари, қишлоқ хўжалик экинлари хосили ва бошқа турли хўжалик категориялари суғуртаси мисол бўла олади.
Ижтимоий суғуртанинг конкрет турларига пенсия ва турли нафақалар суғуртаси киради.
Шахсий суғурта бўйича суғуртанинг қуйидаги турлари амалга оширилади: хаётнинг аралаш суғуртаси, ўлим холати ва меҳнатга лаёқатини йўқотишдан суғурталаш, болалар суғуртаси, қўшимча пенция суғуртаси, бахтсиз ходисалардан суғурталаш ва бошқалар.
Жавобгарлик суғуртаси бўйича-кредитни ёки бошқа қарзларнинг қайтара олмаслиги суғурталаш, юқори хавф-хатар манбалари эгаларининг фуқоролик жавобгарлиги суғуртаси, хўжалик фаолияти жараёнида зарар етказиш холати бўйича фуқоролик жавобгарлиги суғуртаси ва бошқалар.
Тадбиркорлик таваккалчиликлари суғуртаси дастгохларини тўхтаб қолиши, савдодаги тўхталишлар натижасида зарар кўриш фойда оломаслик суғуртаси, янги техника ва технологияларни қўллаш таваккалчиликлари суғуртаси ва бошқа турларга бўлинади.


3. Мажбурий ва ихтиёрий суғурта принциплари.
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта тўғрисида» ги Қонунга мувофиқ Мажбурий суғурта амалга оширилади. Мажбурий суғурта турлари, шартлари ва уларнинг амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади.
Мажбурий суғуртани амалга ошириш ҳуқуқига давлат суғурта ташкилотлари эгадирлар. Шу билан бирга суғурта ташкилотлари мажбурий суғурта қилиниши лозим бўлган объектларнинг буд сақланиши устидан назорат ўрнатишга хақлидирлар.
Мажбурий суғуртани ажратиб турувчи принциплар қуйидагилар:
1. Мажбурий суғурта қонун йўли билан ўрнатилади.
Шунга мос равишда суғурталанувчи тегишли объектларни суғурталашга, суғурталанувчилар эса, суғурта ходисалари рўй берганда тегишли суғурта тўловини тўлашга мажбурдирлар.
Қонунчилик одатда қуйидагиларни белгилаб беради:
-мажбурий суғурталаниши лозим бўлган объектлар таркибини;
-суғурта жавобгарлиги хажмини;
-суғурта таъминоти даражаси ва меъёрлари;
-таъриф ставкалари миқдорлари ва уларни ўрнатиш тартибини;
-суғурталовчи ва суғурталанувчиларни асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларини.
2.Қонунда кўрсатилган мажбурий суғурта объектларини ёппасига суғуртага қамраб олиш.
Бунинг учун суғурта органлари мамлакатда хар йили суғурталанган объектларни, ҳисобланган суғурта бадалларини ва уларни ўрнатилган муддатларда ундирилишини ҳисобга олиб борадилар.
3.Қонунда кўрсатилган объектларга мажбурий суғуртанинг автоматик равишда қўлланилиши.
Суғурталанувчи хўжаликда суғуртага тегишли янги объект пайдо бўлганлиги хақида суғурта органларига хабар бериши шарт эмас. Бу мулк суғурта соҳасига автоматик равишда қўшилади. Навбатдаги рўйхатга олиш даврида ҳисобга олинади ва суғурталанувчига тўланиши керак бўлган суғурта бадаллари кўрсатилади.
4. Мажбурий суғуртани суғурта бадаллари тўланишидан қатъий назар амал қилиши.
Агарда суғурталанувчи тегишли суғурта бадалларини тўламаган холларда суд орқали ундириб олиниши мукин. Суғурта бадаллари тўламаган мулкни талофат кўриши ёки шикастланиш холларда суғурта тўловлври тўланаверади, фақатгина суғурта бадаллари бўйича қарз ва кечиктирилган кунлар учун жарима сўммаси ушлаб қолинади.

  1. Мажбурий суғуртанинг муддатсизлиги.

Мажбурий суғурта суғурталанувчи суғурталанган объектдан фойдаланиш даврининг тўла қисмида амал қилади. Мулкни бошқа шахсга ўтиши билан ҳам суғурта тўхтатилмайди. У фақатгина суғурталанган мулк тўла талофат кўргандагина ўз кучини йўқотади.

  1. Мажбурий суғурта бўйича суғурта таъминотининг меъёрлаштирилиши.

Суғуртавий баҳолаш ва суғуртавий қоплаш тартибини соддалаштириш мақсадида суғурта баҳосига нисбатан фоизларни ёки бир объектга сўмларидан суғурта таъминотининг меъёрлари белгиланади. Мисол учун, шахсий ўтга чидамсиз уйлар учун амалдаги энг кам ойлик иш ҳақининг 15 баробари миқдорида.
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта тўғрисида» ги Қонунга мувофиқ томонларнинг хохиш иродасига кўра амалга ошириладиган суғурта ихтиёрий суғурта ҳисобланади.
Ихтиёрий суғутанинг шартлари томонларнинг келишувига асосан белгиланади. Суғурталанувчи ва суғурталовчининг ҳуқуқлари ва бурчлари, шунингдек, хар-бир суғурта турининг аниқ шартлари тегишли суғурта шартномалари билан белгилаб қўйилади.
Суғуртанинг ихтиёрий шакли қуйидаги талаблар асосида кўрилган.

  1. Ихтиёрий суғурта қонун асосида ва ихтиёрий равишда амал қилади. Қонун ихтиёрий суғуртага тегишли объектларни ва суғуртани умумий шартларини белгилаб беради. Конкрет шартлар эса суғурталовчилар томонидан ишлаб чиқиладиган суғурта қоидалари орқали тартибга солинади.

  2. Суғуртада ихтиёрий қатнашиш тўла холда фақат суғурталанувчилар учун характерлидир. Агар суғурталанувчининг хохиши суғурта қоидаларига зид келмаса, суғурталовчи объектни суғурта қилишдан бош тортиш ҳуқуқига эга эмас. Бу принцип суғурталанувчининг биринчи талаби бўйича суғурта шартномаси тузилишини кафолатлайди.

  3. Ихтиёрий суғуртани танлаб қамраб олиши. Барча шахслар ҳам унда иштирок этиш истагини билдиравермайдилар. Бундан ташқари, шартномалар тузишда суғурта шартлари бўйича чегаралашлар хам амал қилади.

  4. Ихтиёрий суғурта доимо суғурта муддати билан чегараланади. Бунда муддатнинг бошланиши ва тугаши шартномада қатъий келишиб олинади. Шундан келиб чиқиб, суқғурта қопламаси ёки суғурта сўммаси суғурта холати фақатгина суғурта даврида содир бўлгандагина тўланади. Ихтиёрий суғуртанинг узлуксизлиги фақатгина янги муддатга қайта шартнома тузиш йўли билангина таъминлаш мумкин.

  5. Ихтиёрий суғурта фақатгина бир марталик ёки даврий суғурта бадаллари тўлангандагина амал қилади. Ихтиёрий суғурта шартномасининг кучга кириши бир марталик ёки биринчи суғурта бадалини тўланиши билан асосланади. Узоқ муддатли суғурта бўйича навбатдаги бадалнинг тўланмаслиги натижасида шартноманинг амал ўилиши тўхтайди.

  6. Ихтиёрий суғурта бўйича суғурта таъминоти суғурталанувчи истагидан келиб чиқади. Мулкий суғурта бўйича суғурталанувчи суғурта сўммаини суғурта бахоси чегарасида белгилаши мумкин. Шахсий суғурта бўйича суғурта сўммаси шартномада тамонлар келишуви орқали белгиланади.



Назорат учун саволлар:

  1. Суғуртани туркумлашнинг умумий асослари?

  2. Суғурта соҳалари, тармоқлари,турлари ва шақиллари?

  3. Суғурта муносабатларининг ташкилий тамойиллари?

  4. Мулкий суғуртанинг объекти ва субъектлари?

  5. Шахсий суғуртани объекти ва субъектлари?




Download 2,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish