Назорат учун саволлар:
Молия тизимида суғуртанинг ўрни, моҳияти ва вазифалари?
Ўзбекистон Республикаси амалиётида қўлланилаётган суғурта турлари?
Суғурта бозорининг таркибий тузилиши ва уни ривожлантириш муаммолари?
Бозор иқтисодиёти шароитида суғурта муносабатларининг ривожланиши?
16-мавзу: Мулкий ва шахсий суғурта.
Режа:
Суғуртанинг туркумлашнинг умумий асослари.
Суғурта соҳалари, тармоқлари, турлари ва шақиллари.
Мулкий ва шахсий суғурта принциплари.
Таянч иборалар:
-
Суғурта соҳалари, тармоқлари, турлари.
Ижтимоий суғурта,
Тадбиркорлик таваккалчиликлари суғуртаси,
Мулкий суғурта;
|
Фукаролар хаёт даражаси суғуртаси;
Жавобгарлик суғуртаси;
Мажбурий суғурта;
Ихтиёрий суғурта.
|
1.Суғуртанинг туркумлашнинг умумий асослари.
Суғурта ихтисослаштирилган суғурта ташкилотлари томонидан амалга оширилади.Улар давлат ва нодавлат ташкилотлар бўлиши мумкин. Уларнинг фаолият доираси ички, ташки ёки аралаш суғурта бозорларини камраб олган бўлиши мумкин. Шу билан бирга ривожланган суғурта бозори шароитида хам давлат ичкарисида, хам четда амалга оширилиши мумкин. Бу суғуртанинг ташкилий туркумланишидир. Аммо, суғурта муносабатларининг мазмуни суғурта обьекти ва хавф-хатар турлари бўйича туркумланиши ёрдамида намоён бўлади. Суғурта суғурталанувчиларнинг турли тоифаларини камраб олади. Унинг шартлари суғурта маъсулиятининг хажмлари бўйича фарк қилади; қонун кучида ва ихтиёрий равишда амалга оширилиши мумкин. Суғурта муносабатларининг турличалигини тартибга солиш ва узаро боғлиқ ягона тизимни шақиллантириш учун суғуртани туркумлаш зарурдир.
Суғуртанинг туркумланиши натижасида бугинлар хосил бўлади. Барча бугинлар шундай жойлашганки, хар-бир навбатдаги бугин аввалгисининг таркибий қисми ҳисобланади. Юқори бугин сифатида- соха, урта бугин-тармоқ, куйи бугин-суғурта турлари ҳисобланади. Туркумланишнинг барча бугинлари суғуртани амалга ошириш шақилларини камраб олади, яъни мажбурий ва ихтиёрий.
2. Суғурта соҳалари, тармоқлари, турлари.
Суғуртани соҳаларига бўлиш асосида уларнинг объектлари бўйича фаркланиш ётади. Бу омилга моил равишда барча суғурта муносабатлари йигиндисини туртта сохага бўлиш мумкин.
Мулкий суғурта.
Фукоролар хаёт даражаси суғуртаси.
Жавобгарлик суғуртаси.
Тадбиркорлик таваккалчиликлари суғуртаси.
Мулкий суғуртада объект бўлиб моддий қийматликлар ҳисобланади; фукоролар хаёт даражаси суғуртасида-уларнинг хаёти, соглиги, мехнатга лаёкати; жавобгарлик суғуртасида объект бўлиб суғурталанувчиларнинг турли жавобгарликлари, маъсулиятлари, мажбуриятлари ҳисобланади; тадбиркорлик таваккалчиликлари суғуртасида эса, объект вазифасини тадбиркорлик ишлари бўйича турли таваккалчиликлар бажаради.
Бирок, суғуртани юқорида санаб утилган соҳаларга бўлиниши корхоналар, ташкилотлар ва фукороларнинг суғуртани амалга ошириш имкониятларини берувчи аниқ суғурта манфаатларини очиб бера олмайди. Бу манфаатларини аниқлаштириш мақсадида суғурта соҳаларини суғурта тармоқлари ва турларига бўлиш зарур.
Мулкий суғурта мулксилик шакли ва суғурталанувчилар тоифаларидан келиб чикиб, бир-нечта тармоқларга бўлинади: давлат корхоналари мулки суғуртаси, жамоа хўжаликлари, ижарачилар, ширкатлар, хиссадорлик жамиятлари ва жамоатчилик ташкилотлари мулки суғуртаси ва фукоролар млки суғуртаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |