Муаммоли маруза матни молия фанидан


Молия тизими тараққиётини бошқариш юзасидан давлат сиёсати



Download 2,17 Mb.
bet15/117
Sana19.03.2022
Hajmi2,17 Mb.
#501433
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   117
Bog'liq
Moliya ma\'ruzalar matni 09216

2. Молия тизими тараққиётини бошқариш юзасидан давлат сиёсати.

Молиявий сиёсат – бу молиявий ресурсларни жамлаш, уларни давлатнинг ўз фукция ва вазифаларини амалга ошириш учун тақсимлаш ва ишлатиш шакил хамда усулларида тизимли намоён бўлувчи тадбирлар йиғиндисидир. Маълум малакатнинг молиявий сиёсати қатор омилларга: таъриҳий шароитлар, иқтисодиётнинг ривожланиш даражаси, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий мақсадлар, уларга эришиш муддатлари ва хаттоки миллий удумларга хам боғлиқ бўлади. Ижтимоий хаётнинг эволицион ривожланиш ва давлат тузимининг барқарорлик даврида давлатнинг ички ва ташқи молиявий сиёсати мавжуд ижтимоий муносабатларни сақлаб қолиш ва ўзгартиришга йўналтирилган. Инқилобий ўзгаришлар даврида мавжуд тузимни тезроқ ўзгартиришдан манфаатдор сиёсий кучлар уни бузиш ва янги ижтимоий муносабатлар тизимини шакиллантиришга йўналтирилган сиёсат олиб борадилар. Молиявий сиёсат – бу давлатнинг иқтисодий сиёсатини таркибий қисми бўлиб, молиявий ресурсларни (манбаларни) жалб этиш, уларни тақсимлаш, ишга солиш ва фойдаланишга давлат орқали йўналтирилган барча чора-тадбирлар йиғиндисидир.


Молиявий сиёсатнинг мазмуни аниқ бир мақсадга қаратилганлиги ва самаралилиги ижтимоий тизимнинг характери, мулк муносабатлари билан аниқланади.
Молия сиёсатининг мухим вазифаси - у ёки бу иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг давлат режасини ёки чора-тадбирларини амалга ошириш учун тегишли молиявий ресурслар Билан таъминлашдир. Лекин молиявий сиёсатни фақат иқтисодиё сиёсатга боғлаш мумкин эмас. Молиявий сиёсат бу молиявий муносабатлар сохасида давлатнинг мустақил фаолият кўрсатадиган сохаси. Молиявий сиёсат устақил хусусиятга эга бўлиш билан бир вақтда давлат сиёсатини хар қандай исталган ижтимоий фаолиятини амалга оширишучун хох ижтимоий, хох иқтисодий, ёки халқаро муносабатлар доирасида мухим воситадир.
Молиявий сиёсатнинг самарадорлигини белгилаш учун жамиятнинг эхтиёжи қанчалик қондирилганлиги, қўйилган мақсадлар ва вазифалар амалга оширилганлиги бахоланиши лозим.
Молиявий сиёсатга бахо бериш ва унга тузатиш, қўшимчалар киритиш учун биринчи навбатда жамият эхтиёжини қондира оладиган холдаги ижтимоий тараққиёт режасини аниқ билиш зарур. У режада бўлажак ва яқин келажакда амалга ошириш вақтлари белгиланган чора-тадбирлар бўлиши лозим. Фақат шундагина молиявий сиёсатни ишлаб чиқиш ва муваффаққиятли амалга ошириш ва объектив бахолаш мумкин.
Молиявий сиёсатни асосий йўналишларидан бири- молиявий ресурсларни имкон қадар юқори хажмини аниқлаш ва ушбу манбалар доимийлиги ва узлуксизлигини таъминлашдир, чунки молиявий ресурслар потенциали барча ўзгаришларнинг моддий базасидир. Шунинг учун молиявий сиёсатни аниқлаш ва унинг стратегик ва тактик асосларини ишлаб чиқиш учун давлатнинг молиявий ахволи, молиявий потенциали, бошқача қилиб айтганда давлатнинг молиявий имкониятининг объективлиги хақида аниқ маълумотга эга бўлиш лозим. Ҳуқуқий демократик давлатга статистик молиявий кўрсатгичлар ижтимоий мулки бўлиши керак. Шунингдек, молиявий хисобот маълумотларидан мунтазам равишда қонун доирасида ўз вақтида танишиб чиқишга имконият яратилиши лозим.
Молиявий ресурсларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш негизида қуйидагиларни танлаш туради:
- Молиявий ресурслар эгаларини ва уларни тақсимловчиларни;
- Молиявий ресурслардан фойдаланишда устивор йўналишларини;
- Молиявий ресурсларни ташкил этиш учун манлар ва маблағларни жалб этиш усулларини;
- Давлат қўлида молиявий ресурсларни марказлаштириш даражасини.
Бу масалалар давлатнинг хаёт мазмунига ва функцияларига боғлиқ холда ечилади ва амалга оширилади.
Молиявий сиёсатни мазмуни кўп қиррали бўлиб, қуйидаги муҳим бўғинларни ўз ичига олади.
а) Молиявий муносабатларни ривожлантиришнинг илмий асосланган концепцияларини ишлаб чиқариш.
- Бу концепциялар қуйидагиларни ўрганиш асосида ишлаб чиқилади:
- Иқтисодий қонунлар талабларини ўрганиш;
- Хўжалик ахволини хар томонлама тахлил қилиш;
- Ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатларининг бундан кейинги ривожланиш истиқболларини ўрганиш;
- Аҳолининг талаб ва эхтиёжларини ўрганиш.
б) истиқболда ва жорий давр мобайнида молиядан фойдаланишнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш; шу тарзда иқтисодий сиёсатда кўзда тутилган белгиланган мақсадларга етиш йўлларидан келиб чиқади, халқаро омиллар инобатга олинади ва молиявий ресурсларни янада кўпайтириш имкониятларини кўриб чиқади.
в) қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга қаратилган амалий хатти-харакатлар, чора –тадбирлар кўриш.
Юқоридаги асосий бўғинларнинг бирлиги молиявий сиёсатнинг мазмунини аниқлаб беради.
Фақат хозирги кундаги жорий даврга мўлжалланган, кундалик эхтиёжларини қондиришга қаратилган молиявий сиёсат самарасиздир. Шунингдек, узоқ даврга мўлжалланган истиқболни кўзлаб ишлаб чиқилган концепциялар ва йўналишлар, улар қанчалик олий жаноб, жозибали бўлмасин давлатнинг амалий харакатлари, чора-тадбирлари билан таъминланмаса, инқирозга дучор бўлади.



Download 2,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish