Молия иқтисодий тақсимлаш категорияси сифатида.
Иқтисодиётда бир қанча қонун ва категориялар мавжуд бўлиб, улардан бир гуруҳи-тақсимлаш муносабатларига хос категориялардир. Тақсимлаш категориялари асосан махсулот ёки товар ишлаб чикарилганданкейин ёки махсулот тайёрлангандан кейингина содир бўладиган жараёндаги муносабатларни хусусиятлайди ва ўз мохиятига кўра мураккаб хисобланади. Бу муносабатлар бир қанча ўзига хос специфик ахамиятга эга бўлган иқтисодий категориялар ёрдамида амал қилади. Тақсимлаш муносабатларига хос иқтисодий категориялардан бири-молия категорияси хисобланади. Пул фондлари вам ос равишда уларгатегишли молиявий муносабатларнинг турличалиги улрни даражаларга бўлишни асослайди. Умумдавлат пул фондлари марказлашган, қолган барчалари-маказлашмаган пул фондлари хисобланади. Марказлашган фондлар хисобидан жамиятнинг макро даражадаги масалаларнинг хал этилиши таъминланади. Бу, аввало умумдавлат ахамиятидаги эхтиёжларни таъминлашга, мамлакат мудофаасига, марказий давлат ва бошқарув органларини сақлашга, миллий ахамиятга эга бўлган халқ хўжалиги тармоқларини қўллаб-қувватлашга алохида худудларни ижтимоий ва иқтисодий ва ривожланиш даражаларини тенглаштиришга, атроф мухит мухофазалиги, фундаментлар изланишлар ва Фан техника прогрессини қўллаб-қувватлашга сафарбар этилади. Буларнинг барчаси, молиянинг мазкур босқичда ижтимоий такрор ишлаб чиқариш элементлари-бойликлар, ишчи кучи ва ишлаб чиқариш муносабатларини такрор ишлаб чиқаришга таъсир қилишининг мухим ролларидан бирига айланиши исботлайди.
Аниқ иқтисодий ва сиёсий шароитлар, давлатнинг роли ва табиатига боғлик холда молия деярли бир хил институтларга эга холда, кўпинча сифат жихатидан турли мазмунга эга бўлади. Ривожланган мамлакатларнинг барча молиявий муносабатлари бозор иқтисодиёти муносабатларини такрор ишлаб чиқаришга, ривожланаётган мамлакатларда иқтисодиётни марказлашган ҳолда бошқаришга йўналтирилган эди. Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, молиянинг тақсимлаш категоричси сифатидаги моҳиятига яна ҳам кенгроқ таъриф бериш мумкин.
Молия –бу давлатнинг ўз вазифа функцияларини бажариш ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш шароитларини таъминлаш мақсадида марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини шакиллантириш жараёнида юзага келадиган, давлат томонидан ташкил қилинадиган пул муносабатлари йиғиндисидир.
Молиянинг моҳияти унинг функцияларида намоён бўлади.
Жамият тараққиётининг турли ижтимоий-иқтисодий босқичларида, турли молиявий тизимлар амал қилади, баъзи холларда мавжуд иқтисодий муносабатларни муваффаққиятли объектив намоён қилади, бошқа холларда эса, муваффаққиятсизроқ, бироқ молия хар доим тақсимлаш функциясини бажаради.
Молиянинг бошқа муҳим функцияси назоратдир. У тақсимлаш функцияси билан узвий боғлиқдир. Молия муносабатларининг турли таркиби орасида пул фондларининг шакилланиши ва ишлатилиши назорати билан боғлиқ бўлмаган бирорта ҳам муносабат йўқдир. Шу билан бирга фақатгина назорат билан боғлиқ бўлган молиявий муносабат ҳам йўқ. У тақсимлаш функцияси Билан узвий боғлиқдир. Молия муносабатларининг турли таркиби орасида пул фондларининг шакилланиши ва ишлатилиши назорати билан боғлиқ бўлмаган бирорта ҳам муносабат йўқдир. Шу билан бирга фақатгина назорат билан боғлиқ бўлган молиявий муносабат ҳам йўқ.
Молия ёрдамида давлат ижтимоий махсулотни натурал-моддий шакилдагина эмас, қиймат шаклида ҳам тақсимлашни амалга оширади. Шундан келиб чиқиб, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнида қиймат ва натурал- моддий нисбатларнинг таъминланиши устидан назорат қилиш мумкин ва зарур бўлади.
Молия ижтимоий махсулот ва миллий даромадни шакиллантириш, тақсимлаш ва ишлатишнинг барча босқичларида назоратни амалга оширади. Назоратнинг бош мақсади ижтимоий ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш, ҳалқ хўжалигининг барча бўғинларида ишнинг сифатини яхшилаш мақсадида марказлашган ва марказлашмаган пул фондларидан оқилона фойдаланишга эришишдир.
Молиянинг назорат функцияси корхоналарнинг барча хўжалик корхоналарида намоён бўлади. Сўм орқали назорат қилиш ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш харажатлари устидан, бу харажатларнинг даромадларга мос келиши устидан, асосий фондлар ва айланма маблағларнинг шакилланиши ишлатилиши устидан амалга оширилади. Мазкур назорат маблағлар айланишнинг барча босқичларида-молиялаштириш ва кредитлаштиришда, нақд пулсиз хисоб-китобларни амалга оширишда, бюджет ва молия тизимининг бошқа бўғинлар билан ўзаро алоқаларда амал қилади. Сўм орқали назорат ёрдамида махсулот реализацияси жараёнига, шартнома бўйича шартларнинг бажарилишига, рентабилликка фойдага, фонд қайтимига, айланма маблағлар айланишига таъсир ўтказади.
Шундай қилиб, сўм орқали назорат даромадлар ўсишини, маблағлар ва моддий бойликлар оқилона сарфланишини рағбатлантиради, корхоналарни камчиликларини бартараф этишга, хўжалик фаолиятини яхшилашга, унинг самарадорлигини оширишга, хўжасизлик ва исрофгарчиликка йўл қўймасликка мажбур қилади. Сўм орқали назоратнинг муҳим ҳусусияти шундай намоён бўладики, у маблағлар келиб чиқиши ва ишлатилиши жараёнида узлуксиз давом этади ва махсус текширув хамда кузатишлар билан бевосита боғлиқ бўлмай, мустақил ахамият касб этади.
Молиянинг назорат функцияси объекти-корхоналар, ташкилотлар, муассасалар фаолиятининг молиявий кўрсатгичлари хисобланади. Молиявий назоратнинг самародорлигини ошириш кўпроқ корхонада бош хисобчи, молия бўлимларининг ходимлари томонидан ишни қай даражада йўлга қўйилганлиги, молиявий ахборотнинг хаққонийлиги, молиявий интизомга риоя қилиниши, бухгалтерия ва хисоботни тўғри юритишига боғлиқ. Фақатгина шундай шароитларда молиявий назоратни натижалари халқ хўжалигидаги холатнинг тахлил қилиш ва объектив бахолаш хамда такрор ишлаб чиқариш жараёни боришини мувофиқлаштиришга қаратилган қарорлар қабул қилиш имконини беради.
Молиянинг назорат функциясининг амалга ошириш шакли молиявий назорат хисобланади. Агар молиянинг назорат функцияси молиянинг ўзининг хусусияти бўлса, молиявий назорат эса алохида мазкур назоратни амалга оширувчи назорат органларининг фаолияти хисобланади.
Молиявий назоратнинг амалга ошириш субъектлари бўйича молиявий назорат умумдавлат, маъмурий, ички хўжалик жамоат ва мустақил (аудиторлик) назоратларга бўлинади.
Умумдавлат молиявий назоратини хокимиятнинг қонун чиқарувчи органи –Олий Мажлис хамда молия, солиқ, кредит муассасалари, давлат қўмиталари, вазирликлар, махаллий бошқарув органлари бўлимлари амалга оширади. Буларнинг мухим функцияси молиянинг холати устидан, давлат маблағларининг сарфланиши устидан назорат олиб боришдир.
Маъмурий молиявий назорат ни вазирликлар ва бошқармаларнинг назорат тафтиш бўлимлари амалга оширади. Бу органлар қуйи корхона ва муассасалар молиявий-хўжалик фаолиятининг текширувининг амалга оширадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: