Мулкий ва шахсий суғурта фондлари бахтсиз ходисалар ва табиий офатлар натижасида кўрилиши мумкин бўлган зарарларнинг қопланишини таъминлайди, шунингдек уларнинг олдини олишга кўмаклашади.
Фонд бозори молия кредит тизими бўғинларида мухим ўрин эгаллайди. Фонд бозорини мустақил тарзда алохида қисмларга бўлиш мумкин, чунки фонд бозори махсус молиявий активлар-қимматли қоғозлар савдоси натижасида юзага келадиган молиявий муносабатларнинг мухим кўринишидан иборат.
Фонд бозорининг вазифаси тармоқларга юқори даражада даромадли капитал оқиб кириши жараёнини таъминлаш хисобланади. Фонд бозори хам кредит бўғини каби вақтинча бўш пул маблағларини жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланишга хизмат қилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар молияси мамлакат ягона молия тизимининг асоси хисобланади. У ижтимоий-махсулот ва илмий даромадни яратиш ва тақсимлаш жараёнига хизмат кўрсатади хамда марказлашган пул фондларни шакиллантиришни бош омили хисобланади. Корхоналар молиясининг холатига марказлашган пул фондларининг молиявий ресурслар билан таъминланганлиги бевосита таъсир кўрсатади. Бунда шуни алохсда такидлаш лозимки, корхоналар молиясидан махсулот ишаб чиқариш ва реализация қилиш жараёнида фаол фойдаланиш бу жараёнда бюджет, банк кредити хамда суғуртанинг иштирокини рад этмайди.
Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик-оператив ва молиявий мустақиллик асосида корхоналар ўз фаолиятларини албатта фойда олиш мақсадида тижорат асосида амалга оширадила. Улар мустақил равишда махсулот реализацияси тушумини тақсимлайдилар, ишлаб чиқариш ва ижтимоий мақсадлардаги фондларни шакиллантирадилар ва сарфлайдилар, кредит ресурслари ва фонд бозори ресурсларидан фойдаланиб махсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун зарур маблағларни топадилар. Тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши корхоналар мустақиллигининг кенгайишини, арзимас давла аралашувини бартараф қилишнинг ва шу билан бирга ишнинг хақиқий натижаси учун жавобгарлик хиссининг оширилишини таъминлайди.
Бюджет муносабатларидеб республика, регионал ва махаллий давлат органларининг ҳўжалик субъектлари, шунингдек ахолии билан марказлашган пул фондларини шакиллантириш ва ишлатиш билан боғлиқ бўлган молиявий муносабатларга айтилади.
Ўзбекистон Республикаси “бюджет тизими тшғрисида” ги қонун лойихасида (август 1999 йил.) давлат бюджетига шундай таъриф берилади: