Суғуртанинг хусусиятлариниочиб берувчи белгиларни қуйидагича келтиришимиз мумкин:
1. Суғуртада тўсатдан, олдиндан кўзда тутилмаган енгиб бўлмайдиган холатлар, яъни суғурта холатлари эхтимоли мавжудлиги Билан асосланувчи қайта тақсимлаш пул муносабатларини юзага келади.
2. Суғуртада кўрилган зарарни суғурта иштирокчилари, яъни суғурталанувчилар ўртасида қоплаш амалга оширилади. Зарарни бундай қоплаш усули зарар кўрувчи хўжаликлар сони доим суғурта иштирокчилари сонидан кам бўлиш эхтимоллигига асосланади, айниқса иштирокчилар сони етарлича ката бўлганда.
Зарарни бундай қоплашни ташкил қилиш учун мақсадга йўналтирилган суғурта фонди ташкил қилинади. Бу фонд суғурта иштирокчиларининг бадаллари хисобидан шакиллантирилади. Суғурта фондининг маблағлари фақатгина уни ташкил вилган ўртасида ишлатилади, суғурта бадалининг хажми эса хар бир қатнашчининг зарарини қоплашдаги улушишини билдиради. Шунинг учун, суғурта қатнашчиларининг доираси қанчалик кенг бўлса, суғурта бадалининг хажми шунчалик оз ва суғурта хам самарали бўлади. Агарда суғуртада миллионлаб суғурталанувчилар иштирок этса ва юз миллионлаб объектлар суғурталанса, у холда минимал бадаллар хисобига максимал зарарларни қоплаш имкони пайдо бўлади.
3. Суғурта зарарларини қоплашни худудий бирлик ва маълум вақт давомида амалга оширишни кўзда тутади. Бунда йил давомида суғурталанувчи хўжаликлар ўртасида суғурта фондини худудлар бўйича самарали қайта тақсимлаш учун етарлича ката худуд ва анчагина суғурталашга тегишли объектлар талаб қилинади. Фақатгина мазкур шартга риоя қилиш билангина ката худудларни қамраб олувчи табиий офатлар етказган зарарларни қоплаш имкони бўлади.
Зарарни суғурта ёрдамида қоплаш маълум вақт давомида амалга оширилади, чунки ихтиёрий суғурта доимо муддат билан чегараланади.
Суғурта-бу унинг қатнашчилари ўртасида кўрилиши мумкин бўлган зараларни қоплашга мўлжалланган мақсадли суғурта фондларини бадаллар хисобидан шакиллантириш билан боғлиқ бўлган қайта тақсимлаш муносабатлари йиғиндиси.
Суғуртанинг иқтисодий мохиятига унинг функциялари мос келади. Улар суғуртанинг молия тизимининг бир бўғини сифатида хусусиятларни ойдинлаштиришни ташки шакиллари хисобланади.
Суғуртанинг тўртта функцияси мавжуд:
Таваккалчилик.
Олдини олиш.
Жамғарма.
Назорат.
Асосийси таваккалчилик функцияси хисобланади, чунки суғуртавий таваккал зарар эхтимоллиги сифатида талофат кўрган хўжаликларга пуллик ёрдам кўрсатиш бўйича суғуртанинг асосий йўналиши билан бевосита боғлиқ. Айнан таваккалчилик функциясини амал қилиш доирасида суғурта иштирокчилари ўртасида бўлиши мумкин бўлган суғурта ходисаларини оқибатлари билан боғлиқ пул шаклидаги қийматнинг қайта тақсимланиши рўй беради.
Олдини олиш функцияси суғурта фонди маблағларининг бир қисми хисобидан суғурта таваккалчилигини камайтириш бўйича тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган.
Хаёт суғуртасида суғурта категорияси кредит категорияси билан хаётни маълум муддатгачасуғурталаш шартномалари бўйича маблағларни жамғаришда анча яқинлашади. Хаёт суғуртаси орқали пул маблағларини жамғариш оилавий шароитда суғуртавий химояга бўлган эхтиёж билан боғлиқдир. Шу билан суғурта жамғариш функциясини хам бажариши мумкин.
Суғуртанинг назорат функқияси суғурта фондини қатъий мақсадли шакиллантирилиши ва унинг маблағларидан тўғри фойдаланишдан иборат. Мазкур функция юқоридаги уч специфик функциялардан келиб чиқади ва конкрет суғурта муносабатларида улар билан бирга намоён бўлади. Назорат функциясига мос равишда қонунчилик ва инструктив хужжатлар асосида суғурта амалларини тўғри бажарилиши устидан молиявий суғурта назорати амалга оширилади.
Суғуртани амалга ошириш жараёнида суғурта иштирокчиларининг турли суғуртавий манфаатларини намоён бўлиши, суғуртага тегишли объектларни турличалиги, суғурта ходисаларининг кенг кўламлилиги ва бошқа омиллар Билан боғлиқ бўлган мураккаб специфик муносабатлар йиғиндиси юзага келади. Шу муносабат билан у ёки бу конкрет суғурта муносабатларнинг махсус терминология ёрдамида акс эттириш зарурияти табиийдир.
Суғурта терминологияси ёрдамида суғурталовчи ва суғурталанувчилар ўртасида бир тилда сухбат олиб бориш, суғурта шартларини тушиниш, шунда иштирок этаётган томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаш, шериклар билан амалий муносабатларни олиб бориш, реклама ва бошқа суғурта ишларини амалга ошириш мумкин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |