Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслар даромад солиғи
9000.0
1.64
5.
Республика худудидан олиб кетилаетган товарлардан йиғим
3000.0
0.54
6.
Жисмоний шахслардан даромад солиги
67600.0
12.33
7.
Мол-мулк солиғи
17500.0
3.19
8.
Ер солиғи
29800.0
5.43
9.
Ер остидан фойдаланганлик учун солиқ
11500.0
2.09
10
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
3200.0
0.58
11
Божхона божлари
8000.0
1.45
12
Ижтимоий инфратузулмани ривожлантириш учун солиқ
5200.0
0.94
13
Экология солиги
13800.0
2.59
14
Бошқа солиқлар ва йиғимлар
20950.0
3.82
15
Жами даромад:
548093.0
100.0
Давлат бюджетининг ҳаражатлари: Маълумки давлат умумжаҳон иқтисодий ҳаётида муҳим рол ўйнайди. Буни исботи бўлиб давлатнинг жамият учун мўлжалланган ранг-баранг ҳаражатлари мисол бўлади. Бюджет ҳаражатларининг механизми ва структураси бевосита давлатнинг олдида турган бурч ва мажбуриятлардан келиб чиқади. Бюджет ҳаражатларининг туркумланиши давлатнинг ижтимоий ва иқтисодий сиёсатига боғлиқдир.
Бюджет ҳаражатларининг мақсадли йўналиши шартли ҳолатда иккига бўлинади:
жорий ҳаражатлар
ривожлантириш ҳаражатлари
Жорий ҳаражатлар, тармоқлар иқтисодиётиии молиялаштиришга социал маданий тадбирларни молиявий ресурслар билан таъминлашга ва қуйи бюджетларга дотация, субвенция беришга йўналтирилади.
Ривожлантириш ҳаражатлари, асосан давлатнинг инвестицион тадбирларига йўналтирилади.
Бюджет ҳаражатларининг умум қабул килинган туркумланиши асосан 4 бўлимдан иборатдир:
Социал-маданий тадбирларни молиялаштириш;
Мустақилликка эришгандан сунг бюджет ҳаражатларининг салмоқли қисмйни социал-маданий маориф, соғликнисақлаш, маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спорт, вақтли матбуот ва бошқалар. Мазкур бўлимда кам таъминланган аҳоли қатламини иқтисодий қўллаб-қувватлаш тадбирлари ҳам амалга оширилмокда.
Салмоғи жиҳатидан кейинги ўринда турадиган бюджет ҳаражати бу тармоқлар иқтисодини ривожлантириш ва марказлашган инвестиция ҳаражатларидир. Тармоқлардан, асосан ёнилғи-энергетика комплекси, транспорт, қишлоқ хўжалиги, тоғ-консаноати ва бошқалар. Марказлашган инвестиция асосан умумжамият аҳамиятига эга бўлган корхоналар қуриш ёхуд бошланганларни тугатишга мўлжалланган ҳаражатлар. УзДЭУ авто, Зарафшон Нюмонт, нефтни қайта ишлаш заводлари ва бошқалар.
Бюджет ҳаражатларида мудофаа ҳаражатлари ҳам муҳим ўрин тутади. Ҳарбий аскарлар ва офицерлар таркпбини молиявий таъминлашга, ҳарбий қурол яроғларни ҳарид қилишга, капитал қурилишга ва истефодаги ҳарбийларни пенсия ва нафақа билан таъминлашга.
Бошқарув ҳаражатларнга: давлат ҳукумат бошқарув органларини, суд, прокуратура, ички ишлар органлари ходимлари, миллий ҳавфсизлик комитети ходимлари ва бошқалар.
Давлат бюджети ҳаражатларидан давлатни ички ва ташқи қарзларини тўлашда ҳам кенг фойдаланилади.
2009 ва 2011 - молия йилларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳаражатлар параметри бўйича маълумотлар.
Бюджет тақчиллиги ва уни бошқариш. Бюджет тақчиллиги бу - бюджетнинг ҳаражат қисми даромад қисмига нисбатан кўплигидир. Бюджет тақчиллигининг вужудга келишига ҳар хил омиллар таъсир қилади аммо, асосийлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади.
1. Ялпи ички махсулотнинг ўсишига эришмасдан, социал-маданий
тадбирларни молиялаштиришни ошириш.
Ишлаб чиқаришга узоқ муддатли марказлашган қуйилмаларни
бюджет ҳисобидан йўналтириш.
Ҳарбий ҳаражатларни меъёридан ошиб кетиши.
Маълумки, биз собиқ Иттифоқ даврида, капиталистик мамлакатлар бюджетидаги тақчиллигини, барқарорсиз иқтисод деб талқин қилар эдик, лекин дунёда ҳеч бир давлат йўқдирки у ёки бу даврда бюджет тақчиллиги билан тўқнаш келмаган бўлса.
Режали иқтисод даврида бюджет статистикаси бюджет тақчиллигини кўрсатмас эди. Дастлабки бюджет 1926 йилда қабул қилинган бўлиб у тақчиллигисиз тасдиқланган. Шундан сўнг тақчилликсиз бюджет совет қурилишининг ва режали иқтисоднинг асосий рамзи бўлиб ҳисоблана бошланди. Совет хукуматининг топшириғига биноан тажрибали молиячилар бюджет тақчиллигини то 1990 йилгача яшириб келдилар. Аммо жамиятдаги қайта қуриш ва ошкоралик томонли 1990 йидда бюджет тақчиллиги борлигини расман тан олиб, бюджет йилида 78 млрд руб ёки ҳаражатларга нисбатан 20 фоиз миқдорида тақчиллиг билан тасдиқланди.
Умуман олганда бюджет тақчиллиги объектив нарса ва уии ўз вақтида молиялаштириш зарур аммо, тўғри келган услуб билан эмас балки, андозали усуллар оркали. Жаҳон тажрибасида турли хил давлатлар турли даврларда бюджет тақчиллиги билан тўқнаш келган. Масалан, 80-йилларнинг охирида ҳаражатларига нисбатан бюджет тақчиллиги Францияда - 9.6 фолз, АҚШда - 11.6 фоиз, Германияда -14 фоиз, Япопияда - 15.6 фоиз, Италияда - 25.2 фоизни ташкил этади.
Ҳозирги пайтда бюджет тақчиллигини, бошқаришда қуйидаги талабларга эътибор бериш лозим:
Миллий валюта барқарорлигини таъминловчи аниқ дастурни ишлаб чиқиш лозим.
Бюджет тақчиллигини қоплашнинг самарали йўлларини қидириб
топиш.
Давлат бюджети ҳисобидан тармоқлар иқтисодини молиялаштиришни
қисқартириш.
Ҳарбий ҳаражатларга оқилона маблағ сарфлаш.
Секвестр механизмини ишлаб чиқиш (ҳаражатларни пропорционал
равишда қисқартириш) ва уни бажарилишига бевосита эришиш.
2.Консолидациялашган бюджет тушунчаси. Бюджет муносабатлари деб республика, худудий ва махаллий давлат органларининг акционер ва бошқа корхоналар, шунингдек аҳоли билан марказлашган пул фондларини шакллантириш ва ишлатиш билан болиқ бўлган молиявий муносабатларга айтилади.
Ўзбекистон Республикаси "Бюджет тизими тўғрисида"ги қонун лойиҳасида давлат бюджетига шундай тариф берилади.
Давлат бюджети деб даромад манбалари ва улардан тушадиган тушумларни кўзда тутадиган, шунингдек ҳаражат ҳажми ва йўналиши қайси мақсадларга ажратилиши ва муддатини кўрсатувчи давлатнинг марказлашган (Олий Мажлис томонидан шаклланиш ва ишлатиш режаси тасдиқланадиган) пул фондларга айтилади.
Молия ресурсларни бюджет орқали бирлаштириш давлат молия сиёсатини мувоффақиятли амалга ошириш имконини беради. Бюджет орқали марказлашган пул ресурсларини тўплаш ва давлат органлари томонидан белгиланган мақсадларга ҳаражатлар амалга оширилади. Бу бюджет орқали миллий даромаднинг маълум қисмини тўплаш ва уни қайта тақсимлашни билдиради. Шунинг билан молия тизимишнг тақсимлаш функцияси амалга оширилади. Республика, ҳудудий ва маҳаллий давлат органлари бюджет муносабатлари орқали тақсимланган миллий даромадни ўз ихтиерга олади ва аниқ белгаланган мақсадларга йўналтиради.
Бюджет молия ресурсларини керакли участкалар ва йўналишларда концентрация килиб давлатни иқтисодиётни бошқариш ва ижтимоий сиёсатни амалга оширишида имконият беради. Бунда бюджет ресурсларни даромад қисми бўйича шаклланиши ундан самарали фойдаланишни иазорат қилинади (молия тизиминит назорат функцияси). Тақсимлаш ва назорат функциялари орқали бюджетни иқтисоди категория сифатида моҳияти юзага чиқади. Шу йул билан бюджет давлат даромадлари ва ҳаражатларини режалаштирувчи молиявий муносабатларни билдиради. Бюджет ижтимоий-иқтисодий ривожланишга таъсир этувчи қудуратли иқтисодий ричаг сифатида юзага чиқади.
Давлат бюджет молия тнзимннинг муҳим буғини сифатида мамлакатнипг асосий молия режасшш ташкил этувчи ва фойдаланувчи умумдвалат пул фондидир. У мамалакатии бошқаришда иштирок этадиган бошқа молиявий ричаглар ичида энг муҳим ўринни эгаллайдн. Аҳамиятли томони шундаки, у ўзида жамият даромадининг маълум қисмини мужассамлаштиради.
Бюджет қурилишини моҳиятини очиб беришда биз бюджет тизимининг бўғинларини, уни ташкил этиш ва бошқариш, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетиниг тарикибини кўриб чиқамиз.
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети қуйидагиларни ўз ичига олади:
Республика бюджети;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар;
Давлатнинг мақсадли фондларининг бюджетлари.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ўзида Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетини ва республикага бўйсунувчи шаҳарлар ва туманлар бюджетларини бирлаштиради.
Вилоятлар бюджети ўзида вилоят бюджети ва вилоятга кирувчи шаҳарлар ва туманлар бюджетларини бирлаштиради.
Шаҳар бюджети, агар у туманларга бўлинган бўлса унинг таркибига кирувчи туманлар бюджети ва шаҳар бюджетидан ташкил топади.
Туманлар бюджети - туман бюджети ва туманга бўйсунувчи шаҳарлар бюджетидан ташкил топади.
Республика бюджети - умумдавлат ҳарактерига эга тадбирларни молиялаштириш учун даромадлар ҳажми, манбаини ва улардан тушадиган тушимни кўзда тутувчи, шунингдек маълум вақт оралиғида аниқ ҳаражатлар йўналиши ва ҳажмини кўзда тутувчи пул фондларидир (шакллантириш ва ҳаражат қилиш режаси Олий Мажлис томонидан тасдиқланади).
Маҳаллий бюджет - даромадлар ҳажми, манбаини ва улардан тушадиган тушимни кўзда тутувчи, шунингдек маълум вақт оралиғида аниқ ҳаражатлар йўналиши ва ҳажмини кўзда тутувчи республикасининг ҳудудидларида тузиладиган пул фондларидир (шакллантириш ва ҳаражат қилиш режаси вилоят, туман, шаҳар ҳокимиятшшг ваколатли органи томонидан тасдиқланади).
Давлатнинг мақсадли фондлари - давлат бюджет таркибига консалидация қилинувчи ҳар бири учун қонунчилик йўли билан даромад маибаси ва бу даромаддан келиб тушиш шарти, нормаси, шунингдск бу маблағларни қайси мақсадларга ишлатиш белгиланган фондларднр.
Бюджет тизимини бошқариш Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги томонидаи амалга оширилади. Ўзбскистои Республикасининг Молия вазирлигн ягона молиявий сиёсатни амалга оширадн, давлат бюджети ресурсларини давлат бюджети асосида режалаштиради ва бошқа молия муассасаларин услубий жиҳатдан бошқаради.
Бюджет тизимини бошқариш молия органлари ва банк институтлари орқали Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими принципларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимини ташкил этишнинг асосий принциплари қуйидагилардан ташкил топган:
Ўзбекистон Республикасида барча даражадаги бюджетларни шаклланиши, кўриб чиқилиши, тасдиқланиши ва бажарилишининг ҳисоби миллий валютада амалга оширилади.
Давлат мақсадли фондлари республика бюджети ва маҳаллий бюджети билан биргаликда консолидациялашган бюджет тушунчасини беради. Ўзбекистон Республикасида давлатнинг мақсадли фондлари қуйидаги фондлардан ташкил топади:
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий таъминот вазирилиги қошидаги пенсия фонди;
Республика йўл фонди;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитасининг махсус счёти;
Давлатнинг бандлик фонди.
Давлат мақсадли фондлари бюджет таркибида ассигнованияларни адресларини таъминлаш мақсадида ва давлатнинг айрим турдаги маблағларини мақсадли фойдаланиш учун қонунлар билан, Ўзбекистон Республикаси Президентинннг фармонлари ва бошқа қонуний актлар билан тузиладиган фондлардир.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:
Маҳаллий солиқлар, тўловлар, пошлина, мажбурий тўловлар ва бошқа солиқсиз тўловларни қонунлар асосида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларга ажратиш орқали;
Давлат бюджети ҳақидаги қонун асосида умумдавлат солиқлари ва бошқа тушимларни Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларга йўналтириш орқали;
Давлат активларини фойдаланишга беришдан келадиган даромадларнинг бир қисми;
Тасдиқланган нормалар асосида ворислик, совға асосида давлат
ихтиёрига ўтган пул маблағларининг бир қисми;
Юқори бюджетдан бюджет дотация ва субвенциялари ҳисобига;
Бошқа манбалардан қайтариб берилмаслик шарти билан олинган пул
тушимлари;
7. Ҳаракатдаги қонунчиликка зид келмайдиган бошқа даромадлардан.
Бундан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларга юқори турувчи бюджетдан бюджет ссудаси шаклида маблағлар келиб тушиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан белгиланган ассигнования чегарасида қуйидаги кўринишларда ҳаражат қилинади:
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар томонидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ўз функциялари ва вазифаларини амалга ошириш учун жорий ҳаражатларини амалга оширадилар;
Бюджетнинг жорий трансфертлари;
Қуйидагиларга капитал ҳаражат қилинади:
Асосий фондларни сотиб олиш ва қайта ишлаб чиқариш;
Ер билан боғлиқ ҳуқуқ ва номоддий активларни сотиб олиш;
4. Ҳаракатдаги қонунчиликка зид келмайдиган бошқа ҳаражатлар.